Taqdimot: Rauf Parfi. Sakina. Saylanma.

099

Рауф Парфи. Сакина.Сайланма. Шеърлар. Тошкент: «Муҳаррир» нашриёти. 2013. 376 бет.
Rauf Parfi. Sakina.Saylanma. She’rlar. Toshkent: «Muharrir» nashriyoti. 2013. 376 bet.

Мазкур «Сайланма» Рауф Парфининг ўзи томонидан тузилган. Унга турли йилларда босилиб чиққан «Карвон йўли», «Акс садо», «Тасвир», «Хотирот», «Кўзлар», «Қайтиш», «Сабр дарахти» ҳамда шоир тартиб берган, лекин нашр этилмай қолган «Қутлуғ Туркистон», «Сакина», «Иймон асири» сингари тўпламлари қўлёзмасидан олинган шеърлар киритилди. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov: Qodiriy qoshida qizarmaysizmi?

547

  Бугун ажнабийчада бурро-бурро сўзлашадиган авлод етишиб келяпти. Тили бийрон ёшларимиз сафи кенгаяётгани нур устига нур. Лекин айрим ҳаваскорлар хорижий тилнинг зеру забарини пухта ўзлаштирмай, ғарқ пишган олма дарахтига тирмашган бола-бақрадек ўзини бадиий таржимага ураётгани чатоқ-да. Баъзида таржимачилик Навоий, Бобур, Огаҳий каби улуғларимиздан қолган табаррук мерос экани унутиб қўйиляпти, баъзида эса қуруқ “воситаи жоҳ” бўлиб қоляпти. Ахир, бадиий таржима бачкана маҳси тикиш эмас-ку. Davomini o'qish

Ikrom Otamurod.»Men endi ketarman pinhon va yolg’iz…»

021
Асқарнинг ният қилган сафарларининг йўли бошқа томонга кетди. Нима ҳам қилардик. Энди фақат хотирадан нажот сўраймиз. Ётган жойинг нурга тўлсин, укам. Билиб айтган экансан-да, жим кетишингни: “Мен энди кетарман пинҳон ва ёлғиз…”
Кунлар ўз йўриғида гоҳ билдириб, гоҳ билдирмай ўтаверади…
Davomini o'qish

Shukur Xolmirzaev. O’ttiz besh yoshda ham.

016
Асарни гўзал қилиб турган омил — демократик тамойиллар руҳида тарбия топган покиза бир инсоннинг диктатура ҳукмронлик қилаётган жамиятнинг афт-ангорига қараб ҳайратланишлари-ю, ундаги ҳар бир шахсга нозик муносабатда бўлиши, диктатура ҳукмронлигидаги жамият ичида яшаб, ҳар қадами хавф остида эканини теран сезароқ эҳтиёт чораларини (китобхон бот-бот маъқуллайди) кўришлари ва ул тузумдаги ҳаёт ҳавасидан зўрға нафас оларкан, ниҳоят, ул юртни тарк этиш муддати етиб қолганда, яъни қаҳрамон озодликка чиқиб кетиш олдидан меҳмонхона деразасидан кўриб қолгани бир қизалоққа муносабатида экан: тавба, бир ёш, ҳали дунёнинг борди-келдисидан бехабар соддагина қизалоқ — бахтиёр, қувнаб-қувнаб арғимчоқ учаётир. Davomini o'qish

Abdusalom Ibrohimov. G’azallar. Najmiddin Komilov so’zboshisi bilan.

0957
…Юлдузлар, юлдузлар. Кўриб турганим, бу чексиз фалак қандай пайдо бўлган? Ким яратган уни? Мени-чи? Нега мен бу оламда мавжудман? Ахир, мавжуд бўлмаслигим ҳам мумкин эди-ку! Мавжудлигимдан маъно ва мақсад нима?.. Савол устига савол туғилавердими, бас, энди унинг ниҳояси бўлмайди. Чунки, савол ҳайратдан, ҳайрат тафаккурдан, тафаккур онгдан, онг эса коинотдан қувват олади… Davomini o'qish

5 avgust — O’zbekiston xalq yozuvchisi O’tkir Hoshimov tavallud topgan kun.

022
Менга энг кўп таъсир қилган ёзувчи Абдулла Қодирий бўлган. Билвосита, бевосита эмас. Тил маҳоратини аввало Қодирийдан, қолаверса, Абдулла Қаҳҳор билан Саид Аҳмад акадан ўрганганман. Тасвирлашни, туйғуни ифодалашни, юморни Саид Аҳмаддан ўрганиш керак. Кўпчилик истеъдодли ёзувчиларда жиддийлик билан юмор мужассам бўлади. Бир китобини ўқисангиз йиғлайсиз, битта китобини ўқисангиз куласиз. Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st.Toshkentdan maktublar: Said Ahmad (02). Klara Setkinning tug’ilgan yili.

099
Оқсоқолнинг энг машҳур саволи Олтариққами, Яйпангами, ишқилиб, водийнинг гўзал гўшаларидан бирига меҳмон тушган чоғларида, узоқ суҳбатлардан ҳориб уйқуга кетган Эркин Воҳидовни туртиб сўрагани: “Анув…Клара Цеткин дегани… нечанчи йилда туғилган эди, Эркин?..” Davomini o'qish

Dilmurod Do’st. Dildan dilga borar yo’limsiz…

0252

Дилмурод Дўст 1989 йил 5 декабрда Жиззах вилояти Зомин тумани Бешбулоқ қишлоғида туғилган. Дастлабки таълимни Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги 11-ўрта мактабда олган. Шундан сўнг Гулистон cанъат коллежининг халқ чолғу созлари бўлимига ўқишга кириб, уни 2008 йили тамомлаган. Коллежни битиргач, Сирдарё вилояти Маданият ва спорт ишлари бошқармаси халқ ижодиёти марказида илмий ходим бўлиб фаолият юритган. Davomini o'qish

Ibrohim G’ofurov. Muhabbat ma’rifati.

098

Ер юзида шу бизнинг кунларимизгача қанча одам болалари ўтган бўлса, бари муҳаббат, севиш, яхши кўришни бошидан кечирган. Албатта, ибтидо замонларидаги муҳаббат ва севги билан янги ҳамда ҳозирги замонлардаги муҳаббат, севги ўртасида еру осмонча фарқлар бўлгани табиий. У бундан кейинги инсониятнинг даврларида ҳам ҳеч шак-шубҳасиз бўлади. Davomini o'qish

Taqdimot: O’tkir Rahmat. O’tli ruh.

001

Ўткир Раҳмат.  Ўтли руҳ. Шеърлар. Тошкент:  Ўзбекистон, 2012. — 224 б.
O’tkir Rahmat.  O’tli ruh. She’rlar. Toshkent:  O’zbekiston, 2012. — 224 b.

Инсон руҳи гоҳ олов,гоҳ тизгинсиз денгиз,гоҳ юксак қояларда нурланиб дарбадар кезинади. Уни танага қамашнинг иложи йўқ. Чунки у Яратганнинг мўъжизасидир. Шу боис руҳ икки жаҳонники.
Ўткир Раҳмат янги китобининг ҳиссиётлари ҳам, тебранишлари ҳам шундай. Оловдай, тизгинсиздай,безовтадай. Лекин бу эврилишлар тубида инсон бунёд этган Умид акс этади.
Davomini o'qish

Tursunboy Adashboyev. Arralangan giloslar yoxud ustozning ko‘z yoshlari.

091

Охирги ўн йиллар давомида Одил ака Қозоқбой Йўлдошев иккимизни йўқлаб, “Ҳой қирғиз укам, эртага Қозоқбой биродаринг билан келинглар, янгаларинг хамир солади” деб телефон қилиши одатга айланганди. Беихтиёр хаёлга толаман. Одил Ёқубовдай улкан адибга бирор нафим тегмаган бўлса… Шундай улуғ инсоннинг назарига тушганимнинг сабабларини излайман… Саволимга жавоб топмай, каминадан тез-тез ҳол-аҳвол сўраб турадиган Носир оға Фозилов, Тоҳир Малик, Эркин Малик, Омон Мухтор, Анвар Обиджон, Йўлдош Солижонов, Собиржон Отажонов каби оқибатли қадрдонларимни, ўнлаб шогирдларимни эслаб, шукрона қиламан. Одил акадай туғма, беназир адиб яна адабиётимизнинг пешонасига битармикин, деб Тангридан тилайман. Davomini o'qish

Odil Ikrom bilan BBC suhbati

022

    Одил Икром 1960 йил, 26 январда Исфара шаҳрининг Кўлкент қишлоғида туғилган.1977-81 йилларда Ленинобод Давлат Педагогика институти (ҳозирги Хўжанд Давлат Университети)нинг тарих-филология факултетида таҳсил олган.1990-йилда СССР Ёзувчилар Иттифоқига аъзо қилинади. Илк китоби «Уфқ дарахти» 1991 йилда чоп этилган.Шоирнинг шунингдек, «Таҳажжуд»(2007), «Таҳаммул», «Узлат»(2012) каби китоблари адабиёт ихлосмандларига яхши маълум. Davomini o'qish