Taqdimot: O’tkir Rahmat. O’tli ruh.

001

Ўткир Раҳмат.  Ўтли руҳ. Шеърлар. Тошкент:  Ўзбекистон, 2012. — 224 б.
O’tkir Rahmat.  O’tli ruh. She’rlar. Toshkent:  O’zbekiston, 2012. — 224 b.

Инсон руҳи гоҳ олов,гоҳ тизгинсиз денгиз,гоҳ юксак қояларда нурланиб дарбадар кезинади. Уни танага қамашнинг иложи йўқ. Чунки у Яратганнинг мўъжизасидир. Шу боис руҳ икки жаҳонники.
Ўткир Раҳмат янги китобининг ҳиссиётлари ҳам, тебранишлари ҳам шундай. Оловдай, тизгинсиздай,безовтадай. Лекин бу эврилишлар тубида инсон бунёд этган Умид акс этади.

015

Ўткир Раҳмат 1949 йилда Самарқанд вилояти Тойлоқ туманининг Узун қишлоғида туғилган. 1972 йили Алишер Навоий номидаги Самарқанд Давлат дорилфунунининг ўзбек ва тожик филологияси факултетини тугатган. 1974 йилдан бошлаб у оммавий ахборот воситаларида, жамоат ва давлат идораларида фаолият кўрсатади.
Ўткир Раҳматнинг биринчи шеърий тўплами 1987 йилда «Ирмоқ» номи билан чоп этилади. Шундан сўнг шоирнинг «Соғинч» (1991), «Жилға» (1992), «Райҳон ҳиди» (1993), «Шукрона» (1996) ва «Ой ёғдуси» (1998), «Эй, умри азиз…» (2003) каби шеърий гулдасталари нашр этилган.

045

КИТОБ ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТ ВА ШЕЪРЛАРДАН НАМУНАЛАРНИ САLAMEO ДАСТУРИ ЁРДАМИДА ЎҚИШИНГИЗ,ПРИНТЕРДАН ЧИҚАРИШИНГИЗ ВА ЮКЛАБ ОЛИШИНГИЗ МУМКИН.

(Tashriflar: umumiy 3 137, bugungi 1)

1 izoh

Izoh qoldiring