
Ушбу рубоийлар мажмуаси ана шулар ҳақида чуқур ўйлашга имкон берадиган бир китобдир. У уч юз ўттиз уч рубоийдан таркиб топган. Бу рубоийларнинг муаллифлари форсий шеъриятнинг дунёга машҳур вакилларидир. Сиз олдин ҳам Умар Хайём, Абу Али Ибн Сино, Мирзо Бедилларнинг рубоийларини ўзбек тилида ўқигансиз, албатта. Лекин мазкур тўпламдаги таржималар бошқача. Шеърий таржима, энг аввало, Сўз бағрида яширинган асл Руҳни, унинг ички манзаралари ва хаёлий товланишларни сатрларга кўчиришдир. Жамол Камол бу мураккаб вазифани ишқ ва илҳом билан амалга оширган. Шу маънода Абдулло Ансорий, Ҳаким Саноий, Жалолиддин Румий каби тасаввуфнинг улуғ намояндалари рубоиётидан қилинган таржималар ҳам ибратлидир. Davomini o'qish



Ёзувчи Улуғбек Ҳамдам асарларини ўқир экансиз, унинг ижодидаги бир жиҳат алоҳида эътиборни тортади. Бу асарларни шунчаки ўқиш мумкин эмас, чунки ҳар битта жумла — ребус, ортида бир дунё фикр ётади. Уларни тушуниб етиш учун ҳар бир жумланинг калитини топишга, мағзини чақишга тўғри келади. Акс ҳолда қониқиш ҳиссини туймайсиз. Асарларни тушуниш йўлида ўқувчидан нафақат кенг дунёқараш, тафаккур, балки, ғайри оддий қарашга ҳам эга бўлиши талаб этилади. 




