
Таниқли ва ардоқли Миср ёзувчиси Нажиб Маҳфуз 1911 йилда Қоҳирада таваллуд топди. Унинг илк асарларида анъанавий, миллий қадриятлар тараннум этилди. 1950 йиллар охирида чоп этилган “Қоҳира трилогияси” (“Байн ал-Қасрайн”, “Қаср ош-Шауқ” ва “ас-Суккарида”) жаҳон адабиётида кенг эътирофга сазовор бўлди ва китобхонлар томонидан илиқ кутиб олинди. Истеъдодли қалам соҳиби 60-йиллардан эътиборан жамият эволюцияси ва умуминсоний қадриятларга оид ҳикояларни ёза бошлади. “Тақдир ўйинлари”, “Янги Қоҳира”, “Нил устидаги сафсата”, “Тошойна”, “Муҳтарам жаноб”, “Минг кечанинг тунлари”, “Хеопснинг донолиги” номли романлари ҳамда “Худонинг дунёси”, “Лаънатланган уй”, “Соябон тагида” сингари новеллалари жаҳон адабиётининг нодир дурдона асарлари сирасидан жой олди. Davomini o'qish










