
У — адабиётга тўғри, ҳаваскорлик даврини бошдан кечирмай кирганлардан. Тасаввур қилинг, Туркистон тумани Қарноқ қишлоғида туғилиб, ўрта мактабни тугатиши билан аскарликка чақирилган, иккинчи жаҳон муҳорабасидан кейинги япон урушида қатнашган. Шу боисдан, дорилфунунда ўқишни ҳам бир оз кеч — ўттиз ёшида битирган, лекин шу орада насрий асарлари (ҳикоя, қиссалари) босилиб, драмалари театр саҳнасида қўйила бошлаган эди. Davomini o'qish

Асар муаллифи француз адиби Марсель Брион биографик жанрда ёзишга ихтисослашган ижодкордир. У дастлабки паллада француз ва итальян тасвирий санъати тарихи билан қизиқиб, бир неча китоблар ёзади. Кейинчалик биографик асарлар ёзишга қизиқади. Унинг Амир Темурга бағишланган асаридан ташқари Микеланжело Буонарроти, Рихард Вагнер, Альбрехт Дюрер, Гёте, Леонардо да Винчи, Клее, Шагал, Кандинский, Савонарола, Вермеер, Шуман, Шуберт, Брейгель, Жотто, Грюневальд, Макиавелли ва бошқа тарихий сиймолар ҳаёти ҳақида ёзилган китоблари нашр этилган.







