Boqiysan, iftixorimsan,ona tilim!

034 Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 35 йиллиги муборак бўлсин!

Ўзбек тили камбағал эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар (Абдулла Қодирий). Davomini o'qish

Abdulla Avloniy. Muxtasar tarixi anbiyo va tarixi Islom & Abdulla Avloniy. Tanlangan asarlar. 1-2 jild

077   Ҳар бир мўмин ўзининг етти пуштини билиши лозим саналгани каби ҳар бир мусулмон фарзанди муқаддас тарих ҳисобланган Ислом тарихидан хабардор бўлиши керак. Ана шу матлаб шўролар даврига қадар юртимиздаги ҳар бир мактаб ва мадраса учун дастури амал саналган. Davomini o'qish

Abdulla Avloniy. Afg’on sayohati.

023

    Ҳиротға яқин Пар(в)она қишлоғиндан бошлаб товаришларимизнинг ораларига тафриқа тушди. Тафриқанинг сабаби ўртоқ Бровин афғон туфроғига ўтгандан сўнг ўзини(нг) женерол — чор ноил эълон қилмиш эди. Ҳамда бутун тутгон тактика, ҳатти-ҳаракатида Никўлайнинг генералларини(нг) рафториндан қолишмас эди. Бу ҳаракат бошқа ўртоқларимизға оғир келуб, Парвонада мажлис асносинда шу борда сўз очилди. Лекин «ғат-ғат этар карнайчи, балоға қолур сурнайчи» мақолинча ўз мақсад ва ғояларина ва ғарази шахсияларина мен бечорани олат қилдилар-да, мажлисда ўртоқ Бровинға хитобан «Ўртоқ Авлонийға бўйла қилдинг, ўйла этдинг, бизлара ўйла деди, бўйла деди»,— дедилар. Davomini o'qish

Abdulla Avloniy. Turkiy Guliston yoxud axloq

0aa

   «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» буюк маърифатпарвар, жадидчилик ҳаракати сардафтарларидан бири Абдулла Авлонийнинг энг машҳур ааридир. Асар ҳақида муаллиф шундай ёзади: «Мен бу асари ночизонимни биринчи мактабларимизнинг юқори синфларида таълим бермак ила баробар улуғ адабиёт муҳиблари, ахлоқ ҳаваскорларининг анзори олийларина тақдим қилдим…» Davomini o'qish

Abdulla Avloniy. Uch maqola & Hujjatli film.

00312 июль – атоқли маърифатпарвар адиб  ва жамоат арбоби Абдулла Авлоний таваллуд топган кун

Маърифатпарвар адиб, драматург, педагог, ношир ва жамоат арбоби Абдулла Авлоний янги давр ўзбек маданияти, адабиётининг асосчиларидан бири, болалар адабиёти, ўзбек миллий театри, драматургияси, матбуоти, ўзбек миллий педагогикасининг тамал тошини қўйган, xалкимизнинг асл фарзандидир. Абдулла Авлоний 20-йилларда ўзбек халқи маорифи ва маданияти тараққиётида иштирок этибгина қолмай, қўшни афғон халқининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳам муайян роль ўйнаган. Davomini o'qish

Abdulla Avloniy. She’rlar & Tanlangan asarlar.

052
Абдулла Авлоний шоир сифатида ўнлаб, юзлаб шеърлар битган. Улар хоҳ эски урф-одатлар ҳақида бўладими, хоҳ муҳаббат ёки мактаб-маориф ҳақида бўладими, ҳамма-ҳаммасида инсон ва тарбия, ахлоқий гўзаллик ва маънавий бойлик ҳақида куйлайди. Шунинг учун ҳам унинг шеърларида халқ дидактикаси билан янги замон педагогикаси уйғунлашиб кетади. Davomini o'qish