Jan-Jak Russo. Xalq baxti va boylik haqida. Falsafiy risola.

03328  июнь — француз маърифатпарвар-файласуфи, ёзувчи Жан-Жак Руссо (1712-1778)  таваллуд топган кун
 

  Уч юз йил аввал яшаган инсоннинг фикру мулоҳазаси  шунчалик ҳам замонавий жаранглайдими?  Рисоланинг ҳар бир сатри кеча эмас, бугун ва ҳозир ёзилгандек. Ҳар сатрини ўқиганимда «Жан-Жак Руссо 300 йил аввал яшагани ёлғон, у менинг замондошим, у менинг ватандошим, у бугун ва ҳозир  орамизда яшаётган бўлса керак, бўлмаса, кўзим кўриб турганини. шуурим англаб турганини у 300 аввал қаердан билсин?» деб ўйлайман ичимда. Davomini o'qish

Artur Shopengauer. Hayot saboqlari

04   Ҳаётда мол-дунёга ҳирс қўйиб яшаш эмас, аксинча, бу дунёнинг дўзахий азобларидан ўзини ҳимоя қилиш чораларини кўриш фойдалидир. Нодон роҳат-фароғат кетидан қувлайди ва умиди пучга чиқади, доно эса бало-офатлардан ўзини четга олади. Агар шундай қилиш қўлидан келмаса, тақдирга тан бериб юраверади. Бу нарса қай даражада амалга ошмасин, ўзини алдангандек ҳис қилмаслиги лозим, чунки у ҳаётда бор нарса. Роҳат-фароғатни бекордан-бекорга қурбон бериб ҳеч нарсага эришмаган тақдирда ҳам мазкур ҳолат зарар келтирмайди, чунки у хаёлий нарса, афсусланишга арзимайди. Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Ikki hikoya.

Ashampoo_Snap_2016.11.03_22h39m42s_006_.png 24 август — Машҳур адиб Хорхе Луис Борхес таваллуд топган кун

    Борхеснинг бадиий оламида яшовчи персонажлар, «Одиссея»ни ким ёзганини тагига етишга интилар экан, китобхон ҳукмига ўзаро суриштирув жараёнида аниқланган сон-саноқсиз иқтибос ва изоҳларни тақдим этадилар. Борхес учун бундай изланишларнинг натижаси катта аҳамиятга эга эмас,унга жараённинг ўзи, яъни интеллектуал баҳс-мунозара, ақлни ишга солиб жумбоқни ечиш жараёни муҳимдир. Davomini o'qish