Инсон дунёда бутун онгли ҳаёти давомида мазмунли умр кечиришга интилиши керак. Ҳеч ким бу дунёга устун бўлолмайди. Бинобарин, ҳар бир одам қўлидан келганича яхшилик қилиши, ҳеч бўлмаса, бошқаларга яхшилик соғиниши, зарари тегмаслиги керак. Китоб мутолааси, маърифатни эгаллаш бу борада инсоннинг асосий таянчларидир. Маърифатли инсонгина ўзини англаб яшашга қодир. Davomini o'qish
Teglar: Ahmad Otaboyev
Jan-Pol Sartr. Mahbus.
21 июнь — француз адиби ва файласуфи Жан-Поль Сартр таваллуд топган кун
Бизни саройдай кенг ёп-ёруғ хонага итариб киритиб юборишди. Ёруғдан кўзлар қамашиб кетди, мен кўзларимни юмдим. Бир лаҳзадан сўнг назарим столга, стол ортида аллақандай қоғозларни варақлаб ўтирган фуқаро кийимидаги тўрт кимсага тушди. Бошқа маҳбуслар бир четда тўда бўлиб туришарди. Биз хонани оралаб ўтиб, уларга қўшилдик. Кўпчилигини мен танирдим, қолганлари, афтидан муҳожирлар эди. Davomini o'qish
Gi de Mopassan. Ikki hikoya: Sadoqat qurboni & Murdaning qo’li
Мана, қачонлардир содир бўлган, ўзим гувоҳ бўлган ва нимагадир ҳеч қачон ёдимдан чиқмайдиган ғамгин хотираларимдан бири. Ўша кунлардан бери қанчалик ғамгин, ҳаяжонли, қўрқинчли дамларни бошимдан кечирмадим. Лекин барибир, ўн-ўн икки ёшларимда мен билган Маймоқ холанинг қиёфаси бирор кун кўз олдимдан кетмаслигига ўзим ҳам ҳайрон қоламан. Davomini o'qish
Frans Kafka. Milenaga maktublar (1).
Франс Кафка ((Franz Kafka)) ўзигача ўтган ёзувчиларнинг ҳеч қайсисига ўхшамайди. Ва, айни пайтда Кафкага эргашиб, тақлид қилиб ҳам бўлмайди. Жаҳон адабиёти тарихида ижод тарзи, услубига феъл-атвори, дунёқараши, шахси, туйғу-кечинмалари, ҳатто хасталигигача бу қадар уйғунлашиб кетган ундан бошқа бир ёзувчини топиш қийин.
Кафка қўрқув исканжасида севди, севиб туриб қўрқувга тушди. “Миленага мактублар” бунинг далили. Чех журналисти Милена унинг ҳикояларини таржима қилган ва шу баҳона хат ёзишиб, улар севишиб қолишган.Муҳими, Милена фаросатли, жуда оқила аёл бўлган, телбанамо Кафканинг кимлигини билган! Davomini o'qish