Mangu hikmat obidasi

09   «Калила ва Димна» асарини биринчи бор қачон ўқиганлигимни эслай олмайман. Тўғриси, биринчи марта бу китобни мендан катталар овоз чиқариб ўқишаётганида, ораларига суқилиб кириб, узуқ-юлуқ ҳолда эшитганман. Ёдимда қолгани — бу китобни бизнинг қишлоқда яшаган Файзулла қори деган киши ёзган экан, деб юрардим. Davomini o'qish

Ahmadjon Meliboyev. Kitoblardan topgan durlarim.

033
Ўсмирлик пайтлари ўқиган китобларимизнинг жасур ва мард, тўғрисўз, одамларга яхшилик қиладиган қаҳрамонларига ҳавас қилиб, кечалари уйқумиз қочиб, эртак қаҳрамонларига тақлидан, бало-қазоларни даф қилишга, одамхўр девларга, йўлтўсар алвастиларга қарши ҳаёлий жангга отланардик. Бугун фан-техника олами бениҳоя ривожланган бир пайтда, таассуфки, болаларни эртаклар оламига бошлаш урф бўлмай қолди. Бу гапга кимдадир иштибоҳ туғилса, эринмай болалар давраларига кириб, улардан сўраб кўрсин-чи, “Алпомиш”ни, “Равшан ва Зулхумор”ни, “Гўрўғли”ни, “Ёзи билан Зебо”ни, Авазхонни, Ғиркўкни, Бойчиборни билишадими? Davomini o'qish

Isajon Sulton. Boqiy darbadar. Roman & Ahmadjon Meliboyev. Rizq daraxti

Ashampoo_Snap_2016.11.25_18h08m51s_005_.png    Истеъдодли ёзувчи Исажон Султоннинг “Боқий дарбадар” романини ўқишимга муаллифнинг яқинда эълон қилинган, дунё адабиётида бор, аммо миллий романчилигимизда унча урф бўлмаган мураккаб ифодали “Озод” асари туртки берди. Бадиий асарга баҳо беришда анча талабчан ёш танқидчи олдида “Озод”дан гап очган эдим, у мамнун оҳангда: “Сиз “Боқий дарбадар”ни ўқинг, жуда баланд, жуда. Уни Умарали ака қандай баҳолаганини эшитган бўлсангиз керак”, деди.  Ўша куниёқ муаллифнинг ўзига мурожаат қилиб, китобни дастхат билан олдим-да, ўқишни бошладим. Davomini o'qish