Буюк давлат арбоби ва саркарда Амир Темур таваллудининг 682 йиллигига
XVI-XX асрлар оралиғида Ғарб мамлакатларида шавкатли Соҳибқирон бобомиз Амир Темур сиймоси тасвирланган 60 тадан зиёд турли жанрдаги асарлар яратилган. Бу асарларнинг номланиши деярли бир хил, сюжет йўналиши ҳам ўзаро ўхшашдир . Ушбу асарлар орқали Ғарб томошабинига, бир томондан, турли қизиқ воқеаларга бой антиқа сюжетлар намойиш этилган бўлса, иккинчи томондан, география, сиёсат ва маданият соҳаларига оид янги ахборотларни тақдим этиш ҳисобига Ғарб кишисининг Шарққа нисбатан муносабати ва дунёқараши шакллантириб борилган.