28 март — Атоқли навоийшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллуд топган куннинг 77 йиллиги
Академик Наим Каримов таъкидлаганидек: “Иброҳим Ҳаққул – ҳозирча битта. У бундан кейин ҳам битта бўлиб қолади. Зеро, ҳақиқий шоирлар ҳам, ҳақиқий олимлар ҳам битта-битта бўлиб дунёга келадилар. Лекин орадан вақт ўтиши, янги авлодларнинг етишиб чиқиши ва шаклланиши билан Иброҳим Ҳаққулнинг шогирдлари орасидан ҳам Иброҳимлар етишиб чиқади. Балки уларнинг битта-яримтаси ҳам унинг даражасига кўтарилар. Лекин шунда ҳам у битта Иброҳим Ҳаққул бўлиб қолади” Davomini o'qish

Ҳазрат Мир Алишер Навоий Шарқ адабиётининг қайси жанрида қалам тебратмасин, ўз асарининг шакл жиҳатдан тугал, мазмун ва бадиият нуқтаи назаридан мукаммаллигига тўла эриша олган. Улуғ шоир камдан кам кишига насиб этадиган савқитабиий – туғма истеъдод, теран тафаккур, юксак завқ ва ҳол соҳиби бўлган. Мутафаккир шоирнинг ҳар бир сўзи авлодлар учун ўгитнома, панднома, ҳикматномадир.
Жон – инсон қудрати, илоҳий моҳиятининг асоси. Жон ҳақидаги қарашлар турлича бўлиб, у руҳ деб ҳам аталади. Тасаввуфий рисолаларда унинг ҳақиқатлари жуда кенг шарҳланган. Жон – руҳ, нафс. Илоҳий (раҳмоний) нафас ва Оллоҳнинг амрларидандир. Ҳақнинг тажаллийсидир, – деб изоҳланади тасаввуф луғатларида…
