“O’zbek adabiyoti” kitobi Ozarbayjonda nashr etildi

001      Ўзбек адабиётининг озарбайжонлик толмас тадқиқотчиларидан бири филология фанлари доктори, профессор Алмас Улви (Биннатова)дан яна бир хушхабар олдик. Профессорнинг ўзбек адабиёти, озарбайжон-ўзбек адабий алоқаларига доир тадқиқотлари жамланган “Ўзбек адабиёти” китобининг Озарбайжонда нашр этилиши бизни қувонтирди. Бу ўзбек-озарбайжон адабий алоқалари йўлидаги олиманинг кўп йиллик изланишлари, тинимсиз меҳнати самараси, қолаверса, ўзбек адабиётига бўлган улкан эҳтироми, десак адашмаган бўламиз. Davomini o'qish

Almaz Ülvi. Əlişir Nəvai haqqında iki məqalə

навоий

   Деярли бутун илмий ва ижодий фаолиятини Ўзбек ва Озарбайжон адабиётларининг ўзаро алоқаларини ўрганишга бағишлаган таниқли адабиётшунос олима Алмаз Улвий ўзбек адабиётига доир 150 дан ортиқ мақолалар нашр эттирган. Олиманинг 2009- йилда Тошкентда “Озарбайжон-ўзбек (чиғатой) адабий алоқалари (даврлар, сиймолар, жанрлар, тамойиллар)” ва “Алишер Навоий Озарбайжон адабиётшунослигида” китобларининг тақдимоти ўтказилган эди. Олима ҳақида тўлиқ маълумот олиш учун Олим Шафиевнинг «Ўзбек адабиётининг озар тадқиқотчиси» мақоласини мана бу саҳифада ўқинг. Davomini o'qish