Агар, Гоптай момо деган кампир ўнлаб йилларга чўзилган жудоликдан сўнг онасининг қабрини зиёратлаш ниятида Узумчи қишлоғини истаб келгани; хотирасида ўчмас ёлқинга дўнмиш Эртош отанинг тириклигидан қувониб, бир ойчадан бери уникида қўноқ бўлиб юргани; кампирнинг невараси уларни ўз машинада водий бўйлаб сайр қилдиргани; болаликнинг заҳматли, бироқ тотлидан тотли дамларини қайта жонлантирмоқ илинжида, тобора тароватли тус олаётган кўҳна чўлни икковлон яёв кезиб чиққани ҳақида одамлар шовшув кўтармаса; мен шовшувнинг тафсилотига чуқурроқ шўнғимоқдан эриниб, бу силсилали қисматни Ер кезғичида ҳар бир сония ичра юз бериб тургучи минглаб оддий айрилиқлардан бирига йўйиб қўяқолсам; кейинроқ эса, илоҳий ҳодисадек туюлуви ила бутун бошли қишлоқни ларзага солган маъракада қатнашмасам, оламда мунглигина янги бир эртак туғилганига шоҳид бўлолмай ўтиб кетаверар эканман. Davomini o'qish
Teglar: Anvar Obidjon
Anvar Obidjon. Bolaligim & Abdug’afur Rasulov. Ijodiy o’zlik sari
8 январь — Атоқли ёзувчи ва шоир Анвар Обиджон таваллуд топган шоир
Анвар ака билан «Ёш гвардия» нашриётида узоқ йиллар (бир бўлимда, бир хонада) бирга ишлаганмиз. Ўша пайтлар нашриётнинг деворий газетасига ажойиб шоир дўстимиз Муҳаммаджон Раҳмон Анвар акага бағишлаб бир ҳазил шеър ёзганини эслайман (Афсуски, дастлабки икки сатри ёдимда қолган):
Келиб Олтиариқдан
Ёзар олти жанрда…
Davomini o'qish
Anvar Obidjon: Bolalar dunyosi o’sha-o’sha, faqat biz o’zgaryapmiz.
Замонга қараб инсон феъл-атвори ўзгариб борганидек, боланинг ўйин-кулгисию, характери ҳам туғилган даври, маконига мослашиб боради. Масалан, бизнинг болалигимизда телевизор бўлмаган. Ҳозирги болалардек телевизор олдида чўзилиб ётиб, кино томоша қилмаганмиз. Шунинг учун ҳам уларга тез-тез «Сенинг ёшингда биз китоб ўқирдик, меҳнат қилардик», дея таъкидлайверамиз. Аслида, телевизор, интернет, компьютер болани китобдан узоқлаштиргани бор гап, аммо боладаги иштиёқ, қизиқиш, истаган нарсасини қилишга интилиш ҳали ҳам ўша-ўша. Davomini o'qish
Said Ahmad & Anvar Obidjon. Ustoz va shogird hangomasi.
Устоз, кейинги йилларда уйда муқим эдингиз. Сизни осонгина топардик. Бирдан йўқотиб қўйдик…
Бир даврада Сиз ҳақингизда гап қўзғалди-ю, Эркин Воҳидов: “Қаранглар-а, ҳатто Саид Аҳмад аканинг йўқлигигаям кўникса бўларкан”, дея ҳар қачонгидек тагли сўз қотди. Ҳамма тезда тушунди — аслида бу кўникиш мумкин эмасдек бир ҳол.
Мана, суратингиз билан отамлашиб ўтирибман. Биламан, барини эшитиб турибсиз, шунчаки эшитмаганга оляпсиз, холос. Davomini o'qish
Anvar Obidjon. Aytmishlari va fiqralar.
8 январ — Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон таваллуд топган кун.
Анвар Обиджон ҳақида сўз айтиш осон иш эмас. Ижодкор ва шахс сифатида ҳам, оддий инсон сифатида ҳам у шу қадар серқирра сиймоки, агар тўрт хусусиятини айтсангиз, яна ўн хусусияти қолиб кетади. Мен эса, айниқса, ўз яқинларим, жигарларим ҳақида дурустроқ сўз топиб айтолмайдиган нўноқлардан бириман. Фақат ишонч билан айтишим мумкин бўлган гап шуки, Анвар ўзбек болалар адабиётининг йирик ижодкорларидан бири. (Миразиз Аъзамнинг «Болакайларнинг миннатсиз хизматкори» мақоласидан). Davomini o'qish
Mashhur g’azalchi Usta Gulmat ejodidan namunalar.
Гулмат ким ўзи? Гарчи у ижод гаштидан ис олиб, назм бўстонида ўралаша бошлаганидан кейин ўртамиёна исмининг ортига Шоший деган дабдабали тахаллусни тиркаб қўйган бўлса-да, аммо унинг Фарғона водийсидан келиб, Тошкентда турғунлашиб қолган кимса эканини эндиликда биз яхши биламиз. Бу фикрни айтиш учун шоирнинг рақам 1 ва рақам 49 ғазалларидаги «Олтиариқ», «Фарғона»2 деган сўзларига таяниш билангина чегараланиб қолсак, даъвомиз пучроқ чиққан бўларди. Жавонимизда Гулматга анча йил қондошлик қилган бир шахснинг эсдаликлари сақланмоқдаки, ана буни далил дейдилар. Davomini o'qish