Ozod Sharafiddinov. Tarixning mohiyati Vatan va Ozodlikdir & Nabijon Boqiy. Anvar poshoning vasiyati (Chingiz afandiga maktublar). Hujjatli roman

Ashampoo_Snap_2017.07.04_12h37m50s_002_.png   22 ноябр — Усмоний турклар ҳарбий ва сиёсий арбоби Анвар пошо  таваллуд топган кун

Анвар пошонинг номи турк халқлари тарихида алоҳида урғу билан ёзиладиган  исмлар қаторидан ўрин олган. Унинг ҳаёт йўли билан боғлиқ баҳсу мунозаралар ҳамон давом этмоқда. Шўро тарихи мактаби тузини еган ва аксилтурк кучлар тарафдорлари бўлмиш олимлару сиёсатдонлар Анвар Пошони «саргузашт излаган» ва «Туркистон заминига адашиб бориб қолган одам» сифатида кўрсатишга уринадилар. Davomini o'qish

Nabijon Boqiy. Anvar Posho himoyaga muhtojmi?

0_1bc463_879b4689_orig.png  Ушбу  мақола  “Жаҳон адабиёти” журналининг 1997 йил 4-, 5-, 6-сонларида  босилган рус тадқиқотчиси Игор Буничнинг “Партиянинг олтинлари” номли ҳужжатли асарида таниқли давлат арбоби Анвар пошо номи тилга олинган ўринга, энг аввало, таниқли халқаро фирибгар,  Германия давлати ёрдамида Россияда большевиклар инқилобини  молиялаштирган Александр Львович Парвус (аслида  Израиль Лазаревич Гельфанд) билан Анвар пошо муносабатига изоҳ бериб қўйиш мақсадида ёзилган.  Davomini o'qish

Mansurxo’ja Xo’jayev. Anvar Posho kim edi? & Nabijon Boqiy. Anvar posho vasiyati

Ashampoo_Snap_2017.07.03_19h56m09s_004_.png4 август — Анвар Пошо шаҳид бўлганининг  95 йил йиллиги

    «Сен мактубингда қилич ва жангни севганим қадар ҳеч нарсани севмаслигимни ёзибсан. Аммо бирор-бир нарса тўғрисида «фақат ишни севаман» деб ҳам айта олмайман (айтсам ёлғон бўлади). Сен билурсанким, маним ҳақимда туҳмат ташвиқотлар юритган бадбахт кимсаларнинг иддао этганларидек, мен бу олис диёрларга мол-дунё ахтариб бой бўлмоқ, ёки ўз ҳокимиятимни қурмоқ учун келганим йўқ. Мени сендан узоқлаштириб, бу жойларга келтирган Жаноби Ҳақнинг зиммамга юкланган муқаддас бир вазифасидир…» (Анвар пошонинг севикли хотини — Султоннинг гўзал қизи Нажибахонимга ёзган охирги мактубидан) Davomini o'qish

Abdulhamid Cho’lpon. She’rlar & Ibrohim Haqqul. «Qutulish» yulduzi yo’qlikka kirmas…

0_1bafd3_310afc9d_orig.png Абдулҳамид Чўлпон таваллудининг 120 йиллигига

    Чўлпоннинг дин ва миллат ҳурриятига умид боғлаганлигини исботловчи энг характерли далиллардан бири – унинг  1922 йил 4 августида шаҳид кетган Анвар пошога бағишланган  «Балживон» номли шеъри ҳисобланади. Хориждаги олимлар ушбу шеър ҳақида тез-тез фикр айтган бўлсалар-да, ўзбек адабиётшунослигида унинг номи ҳам деярли тилга олинмай келинган. Ҳолбуки, «Балживон» Чўлпоннинг «Гўзал Туркистон», «Гўзал Фарғона» шеърлари сингари қўлдан қўлга ўтиб, «турку каби» севиб ўқилган. Davomini o'qish