Баҳорнинг ўртаси эди. Бир куни тонг қувиб кетаётган зулмат қўйнидан боққа бир қуш учиб келди. У ям-яшил дарахтлар устида, шохлар учига тегай-тегай деб узоқ айланди. Мен бундай қушни умримда биринчи кўришим эди. Унинг қанотлари ҳайит куни қизалоқ кийган кўйлакнинг енгидек ҳарир, кўзлари Афросиёб деворларига чизилган пари-пайкарлар кўзларига ўхшарди. Боғ устида чарх айланавериб толиққан қуш, уни кўриши билан бежо тепа бошлаган юрагимни маъюс ҳисларга тўлдириб, нолакор қичқирди-ю, қанотларини шиддат билан силкитиб, заррача доғ бўлмаган, тип-тиниқ осмон қўйнига сингиб кўздан йўқолди. Мен бугун нимадир бўлишини сездим…
Teglar: Bibixonim
Xurshid Davron. Bibixonim qissasi yohud tugamagan doston (3)
— Икки четини қамиш босган бир йўлдан от чоптириб борармишман… – Амир Темур шу сўзни айтди-ю, кўзини юмди. Сўнг шу алфозда, гўё гапириб бераётганларини кўриб тургандек, сўзида давом этди: — Ногоҳ отим йўл четидаги қамишлар шитирилаб кетганидан қўрқиб, орқага тисланиб кетди-да, кишнаб юборди. Шошиб ўша шитирлаган қамиш томонга қарасам, қамишзор ичидан раҳматлик отам отда чиқиб келаётган эмишлар… Davomini o'qish
Xurshid Davron. Bibixonim qissasi yohud tugamagan doston (2)
Шу пайт музейнинг кичик эшигидан беш-олти милиционер кириб келганини, уларнинг орасида шаҳар милицияси бошлиғи ҳам борлигини кўриб, Юсуповни ваҳима босди. “Наҳотки, музейга ўғри тушган бўлса? Ахир, ўғирланадиган нарсаларни аллақачон ўғирлаб кетишган-ку!” – дея ингради у ичида алам билан.
— Бибихоним қаерда?! – деб сўради шаҳар милициясининг бошлиғи… Davomini o'qish
Xurshid Davron. Bibixonim haqida afsona.
«Бибихоним қиссаси ёхуд тугамаган достон» асари Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон ижодида муҳим ўрин тутади. У биринчидан, адабиётга шоир сифатида кириб келган ижодкорнинг илк насрий асари, иккинчидан, ҳали мустақиллик йилларидаёқ қатағон этилган Амир Темур мавзусини ёритишга бўлган дастлабки уринишлардан бири сифатида эътироф этилади. Қиссада Амир Темур, Бибихоним билан боғлиқ тарихий воқеалар билан бирга улар ҳақида халқ орасида ва тарихий битикларда мавжуд ривояту афсоналар акс этган. Davomini o'qish