Абдулҳамид Чўлпон ҳаётлигида чоп этилган шеърий тўпламларининг асл нусхалари ва улар боғлиқ тадқиқотлари билан таништиришни давом этамиз. Шу пайтгача заҳматкаш ўзбек олими Хайрулла Исматуллаев (1937-2008) томонидан эълон қилинган Чўлпоннинг йилда нашр этилган «Ўзбек ёш шоирлари» ( 1922), «Уйғониш” (1922), ”Булоқлар” (1924), “Тонг Сирлари” (1926) тўпламлари ҳақидаги маълумотларни ва бу тўпламларга кирган шеърларини тақдим этдик. Бугун навбат шоирнинг ўзи тайёрлаган сўнгги шеърий китоблардан бири – “Соз” (1935) тўпламига етди. Davomini o'qish
Teglar: Cho’lpon
Cho’lpon she’riy to’plamlarining asl nusxalari: ”Tong sirlari” (1926)
Чўлпоннинг энг кучли тўпламларидан бўлмиш «Тонг сирлари» нашр этилганига 90 йил тўлди.
Бундан бир яримча йил аввал атоқли ўзбек олими Хайрулла Исматуллаев (1937-2008) томонидан эълон қилинган Абдулҳамид Чўлпон шеърларининг асл нусхалари ва улар боғлиқ тадқиқотлари билан таништиришни бошлаган эдик. Шу пайтгача Чўлпоннинг ҳаётлигида нашр этилган «Ўзбек ёш шоирлари» ( 1922), «Уйғониш” (1922), ”Булоқлар” (1924) тўпламлари ҳақидаги маълумотларни ва бу тўпламларга кирган шеърларини тақдим этган эдик. Бугун навбат роппа-роса 90 йил аввал нашрдан чиққан “Тонг Сирлари” (1926) тўпламига етди. Яқин кунларда “Соз” (1935) тўплами ҳақидаги маълумотни ҳам сизга ҳавола этамиз. Davomini o'qish
Cho’lpon. Go’zal
Abdulhamid Cho’lpon. Adabiyot nadir?
Адабиёт ҳар бир миллатнинг ҳисли кўнгул тарихининг энг қоронғу хоналарида маишат (тирикчилик)нинг кетишига қараб ҳар хил тусда ва рангда етишган, файзли тил бирла тақдир этула олмайдирғон бир гулдир. Ушбу яшадигимиз муҳит доирасинда анинг тўлқуни одамнинг ҳар хил маишатига қараб ўзгарадир. Davomini o'qish