Қаҳратон қиш пайти эди. Кичкина печка хонани деярли иситмас, ёзаётган пайтда қўллар совуқдан увишиб қоларди. Грей ҳар беш дақиқада печканинг дарчасини очиб, қўлини ичига тиқиб иситишга мажбур бўларди. У бутун қиш бўйи ва ёзнинг ярмига қадар қунт ва сабр-тоқат билан янги қисса устида ишлади. Ёзиб тугатганидан кейин “Xарпер” нашриёти бу асарни ҳам рад этди. Умидсизликдан бутун руҳи тушиб кетган Зейн Грей сал бўлмаса муҳаррирнинг оёғига тиз чўккудай бўлиб, қўлёзмани уйига элтиб ўқишини ёлвориб сўради Davomini o'qish
Teglar: Deyl Karnegi
Agar sizni yaxshi ko’rishmasa,nima qilish kerak?
Гордонларнинг қизиққонлиги энг ёшликдан бошлаб юзага келганди. 1610 йилда уч нафар кичик Гордонлар навқирон ёшига қарамай, абердин мактабини қамал қилиб олишди, у ерда бутун тунни ўтказиб, тўппонча ва шамширлар билан ҳимояланишди. Бу йигитларнинг ҳиссиётлари ўзларидан кучли, улар шу тарзда туғилгандилар. Олтинчи лорд, ақлини таниган жиноятчи ўзи тўғрисида шундай деган: «Мен ўзимни тийиб тура олмайман. Биламан, дор тагида жон бераман. Менинг ботинимни ярамас ҳиссиётлар эгаллаган». Davomini o'qish