Agar sizni yaxshi ko’rishmasa,nima qilish kerak?

033
Гордонларнинг қизиққонлиги энг ёшликдан бошлаб юзага келганди. 1610 йилда уч нафар кичик Гордонлар навқирон ёшига қарамай, абердин мактабини қамал қилиб олишди, у ерда бутун тунни ўтказиб, тўппонча ва шамширлар билан ҳимояланишди. Бу йигитларнинг ҳиссиётлари ўзларидан кучли, улар шу тарзда туғилгандилар. Олтинчи лорд, ақлини таниган жиноятчи ўзи тўғрисида шундай деган: «Мен ўзимни тийиб тура олмайман. Биламан, дор тагида жон бераман. Менинг ботинимни ярамас ҳиссиётлар эгаллаган».

090
АГАР СИЗНИ ЯХШИ КЎРИШМАСА, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
Дейл Карнегининг “Оилада бахтга эришиш йўллари” китоби асосида Фатxулла Намозов таржимаси

Эркинликка бўлган эҳтиёж, сўзсиз, инсон учун энг муҳим омилдир. Эркин, ҳур бўлишга интилиш шахснинг такомили учун куч-қувват беради. У тушкунликни бартараф этиб, яқин одамлар билан исталган муносабатларни яратишга замин ҳозирлайди.

Жорж Байрон шоир эди. Бутун Европа унинг қаршисида таъзим бажо айлаган. Биографик жанрнинг забардаст устаси ҳисобланмиш Андрэ Моруа 1930 йилда улуғ шоир тўғрисида роман яратди. Мени мазкур асардаги она тақдири ҳайратга солган. У бутун ҳаёти давомида эри ва ўғлига бўлган жавобсиз меҳр-муҳаббати туфайли бахтсизлик гирдобига чўкади.

Байроннинг онаси ─ «Кэтрин Гордон Гайт паст бўйли, тўладан келган, сочлари узун, ҳаддан зиёд қип-қизил юзли бўлиб, кўриниши билан сира мақтовга сазовор эмасди. Отасининг ўлими унинг сармояларига эгалик қилишига сабаб бўлди. Бу бойлик 23 минг стерлингдан иборат бўлиб, шулардан уч минги нақд (қарзларнинг тўлови эвазига), қолганлари эса Гайтовларнинг авлодидан қолган мулк, лосось балиғини қайта ишлайдиган корхона ва Абердин банкидаги акцияларни ташкил этарди.

Кэтрин Гордон ўз чиройи билан мақтана олмаса-да, у «худди Люцифер каби мағрур» эди. Яъни, уларнинг авлоди Шотландияда энг қадимийлиги билан машҳур бўлган. Биринчи лорд ёки сеньор Гайт, яъни сэр Уильям Гордон граф Хэнглей ва Аннабелли Стюартнинг ўғли эди. Стюарт Иаков П.нинг синглиси эди. Аммо бу авлоднинг қиролдан бошланадиган шажараси кейинчалик фожиалар билан боғлиқ занжирларга уланиб кетди.
Уильям Гордон чўкиб ўлган, Александр Гордон ўлдирилган. Жон Гордон 1592 йилда лорд Морэйнинг жонига қасд қилгани учун қатл этилганди. Иккинчи Жон Гордон эса 1634 йили Валленштейннинг умрига зомин бўлгани боис осиб ўлдирилган. Шундай қилиб, Гордон-Гайтлар ўзларининг насл-насабига доир дарахт шохларига осилганди. Шотландияда ёввойи урф-одатлар бошқа жойларга нисбатан узоқроқ сақланади. Гордон учун абердинлик судьяни ўлдириш ҳеч гап эмас, чунки судья дўстларидан бирининг сувлуғи остидаги отни тортиб олишга журъат этганди. Гарчи қироллик ҳокимияти жиноятчини жазолашни маъқуллаган бўлса-да, шаҳар буржуазияси эҳтиёткорлик билан бетараф қолди.

Бу хавфли аслзода босқинчилар зоти ана шу тариқа пайдо бўлди. Гордонларнинг қизиққонлиги энг ёшликдан бошлаб юзага келганди. 1610 йилда уч нафар кичик Гордонлар навқирон ёшига қарамай, абердин мактабини қамал қилиб олишди, у ерда бутун тунни ўтказиб, тўппонча ва шамширлар билан ҳимояланишди. Бу йигитларнинг ҳиссиётлари ўзларидан кучли, улар шу тарзда туғилгандилар. Олтинчи лорд, ақлини таниган жиноятчи ўзи тўғрисида шундай деган: «Мен ўзимни тийиб тура олмайман. Биламан, дор тагида жон бераман. Менинг ботинимни ярамас ҳиссиётлар эгаллаган».

Фожиали қисматга эга сеньор Гайтлар ана шундай эди. XVIII асрда ўз обрў-эътиборини мустаҳкамлаб олган қирол ҳокимияти уларни қонунларга бўйсунишга мажбур этди, аммо бу ҳам Гордонлар авлодини тўхтатиб қола олмади. Александр Гордон чўкиб кетди, унинг ўғли Жорж Гордон ҳам Бата каналида шу тарзда ўлганди. Фақат қизи Кэтрин Гордон ҳаёт эди. Бир неча йиллардан сўнг у мислсиз меҳр-муҳаббат билан бағоят чиройли капитан Байронни севиб қолди. Бу бахтсиз севги эди, зотан, шотланд балладаларида рафиқасига тенгсиз садоқат билан ёндашган муҳаббатга жуда ўхшарди.

Кэтрин Гордон Дюффо наслидан бўлган шотландиялик бувисининг қўлида тарбияланди. Бувиси унга яхшигина таълим берди, рўзғор бошқаришни ўргатди ҳамда Дюффолар наслининг муросасозлик анъаналарини сингдирди.
Кэтрин Гордон ўқишни жуда яхши кўрар, ифодали ва жонли тарзда ёза олар, шу билан бирга унда пойма-пойлик, мантиқсизлик ҳам сезиларди. Унинг феълида Гордонларнинг қайсар ҳамда инжиқлиги мавжуд эди. Кэтрин буни энг хавфли умр йўлдошини танлаб, намойиш этди. Уларнинг никоҳ маросими 1784 йил 13 майда Батада ўтказилди. Кэтриннинг отаси ана шу ерда ўз жонига қасд қилганди.

Ёшлар Гайтларнинг ғоят гўзал мулкига қараб отландилар. Уларни Гордонларнинг дўстлари ҳамда қариндош-уруғлари хушламай кутиб олишди. Капитан Байрон ушбу пуританлар қишлоғига ўзининг пала-партиш одатларини ҳам олиб келган эди.
Данғиллама масканда тун бўйи тинмай рақсга тушдилар ва ичкиликбозлик қилдилар. Шотландияликлар бу ажнабийга нафратомуз муносабатда бўлишди, чунки у шотланд меросини шамолга совураётганди. Улар ақлини йўқотиб, ўзини чиройли ҳисоблаган, энсиз бўйнига қимматбаҳо тақинчоқлар тақиб олган, аҳмоқона қилиқлари билан танилган меросхўр қизга фақат пуллари учун уйланган кишини қаттиқ қоралардилар.
Кўп ўтмай ёш англиялик Гордонлар бойлигини гумдон қилди. Биринчи навбатда уч минг фунтдан иборат нақд пулнинг изи қуриди. Шундан сўнг капитан хотинини Абердин банки акцияларини, кейин эса балиқ ови билан боғлиқ ҳуқуқини сотишга мажбур қилди. Мулкка алоқадор ўрмонни ҳам йўқ қилишди, ипотека учун саккиз минг фунт олинди. Гайт мулкида қарқаралар жойлаша бошлади. Ваҳоланки, бутун бошли юз йилликда уларнинг уяси кўл қирғоғида эди. Авлодлар наслида қуйидаги ривоят тарқалиб кетди:

Қарқаралар вақт етиб,
Қанот қоқиб қолишар.
Мардлар Гайтдан тез ўтиб,
Ерларни ҳам олишар.

1786 йилда қарқаралар Гайтга қарама-қарши томондаги Хэддо мулкига учиб ўтишди. «Майли, учиб келаверишсин, асло ҳайдаманглар, ─ деди лорд Хэддо. ─ Уларнинг ортидан ер ҳам эргашиб келади». Келаси йили Хэддо Гайтлар мол-мулкини 17 805 фунтга сотиб олди, у шотландиялик ишончли вакилга сақлаш учун берилди. Шу тариқа уларга кредиторлар ҳамла қилишди.
Орадан бир йил ўтгач, Байронлар гайтлар мулкини тарк этишди. Уч йилдан сўнг уларнинг оиласида фарзанд дунёга келди.

Абердинлик шифокор энг яхши лондонлик акушер ҳисобланарди. У бола учун махсус пойафзалга буюртма берди ва уни Шотландияга юборди. Аммо болакай Байрон Мэй Грей билан Абердин кўчалари бўйлаб юрар экан, барибир оқсарди.
Бола жуда қобилиятли ва ҳозиржавоб бўлиб ўсди, аммо у ҳаддан зиёд инжиқлиги билан ажралиб турарди. Онаси каби тўсатдан дарғазаб бўлиб, ўзини тутолмай қоларди. Бир куни кўйлакни булғаб қўйгани учун гўдакка танбеҳ беришди. Шунда у икки қўли билан кўйлакни ушлади-да, энагасига ўқрайиб қараб, бошидан-охиригача йиртиб ташлади.

Ҳаёт тўғрисидаги болаларча муносабатлар Жоржда жуда эрта юзага келди. У атрофида нималарни кўрди? Отаси ва онаси бирга яшашга уриндилар, аммо фойдаси бўлмади. Бахтсизликлардан дарғазаб аҳволга келган Байрон хонимнинг ҳаддан зиёд қони қайнаб кетарди. «У фақат маълум масофада турганида хушмуомала, ─ деб ёзган эди Кэтриннинг эри. ─ Аммо мен сизни ва барча авлиё-анбиё апостолларни, у билан жилла қурса, икки ойгина кўришишдан Худо сақласин, деган бўлардим. Чунки ҳеч ким Кэтринга мендек чидаш бера олмайди. Ахир қўлига эрк берадиган бўлса, бу қандай бирга яшаш бўлсин?»

Улар бироз муддат Абердинда турли уйларда яшадилар: эр Куин-стритда, хотин Броад-стритда. Бир-бириникига меҳмон бўлиб, бир чашка чой ичиш учун ўтишарди. Байрон хоним эрининг олдида ўзини худди аввалгидек Люцифер каби мағрур тутарди. Аммо баъзида шу қадар ғазаб отига минардики, чинни идишлар ҳамма томонга учиб, чил-чил синарди.
Бола ота-онасини синчковлик билан кузатарди. Бошқа тенгдошларининг ота-онаси бирга яшар, бир-бирини севишарди. Унинг гўдаклик онги эса қаҳр-ғазабга тўла қичқириқ, шикоят ва пичинглар орасида уйғонди. Бола хизматкорларнинг ота-онасини телба, хавфли одам ҳисоблаганлари, кўпинча уларни калака қилиб кулганларини эшитди.

Байрон отасининг умри поёни аянчли эди. Бу фожиавийлик 1791 йилда ёзилган мактубда акс этган: «Менинг бирорта ҳам оқ кўйлагим йўқ… бирор су (мири) пулим ҳам йўқ…» Нон сотувчи ва қассоб унга қарзга нарса беришни бас қилдилар. «Менинг елкам эски парча-пурчалар билан зўрға ёпилган, холос. Бундан кўра, панжара ортида бўлишни афзал кўрардим… Кийишга ҳеч вақоим, танамни ёпиш учун бир парча мато йўқ. Менда нимаики бўлса, ҳаммаси бутунлай чириб, тўкилиб кетди…»

Бу одам бир неча кундан сўнг ўлди. Айтишларича, у ўз жонига қасд қилган.
Эрининг ўлими уни умр бўйи севган хотинига кучли таъсир қилди. «Сизлар мен ҳақимда нотўғри ўйлаяпсизлар, ─ деб ёзганди Кэтрин қайнсинглисига. ─ Мен жаноб Байроннинг ўлимига хотиржам муносабатда бўла олмайман. Бу одам мени жуда кўп азоб-уқубатларга гирифтор қилди, бу оғир, унинг ўлимини кўришдан ҳам маҳрум бўлиб қолгандим. Агар бетобини билганимда, унга қарашиш учун борган бўлардим… Бу одамнинг ожизлигига қарамасдан (бошқача аташ мумкин ҳам эмас), мен ҳамиша уни чин юракдан севганман… Сиз уни сўнгги дақиқаларигача ҳушини йўқотмади, деб айтгандингиз. У мен ҳақимда ҳеч нима демадими? Бетоб бўлиб узоқ ётдими? Қаерга дафн этишди? Худо хайрингизни берсин, шу ҳақда менга ёзиб юборинг, сочидан ҳам бир тутам жўнатинг».

Кичкина Жорж отасини унутмади. У ҳамиша падари бузрукворига болаларча фахрланиш туйғуси билан назар ташларди.
Ўғли онасига нисбатан анча вақтгача нафрат билан муносабатда бўлди. Таътил даврида бирга яшар экан, ундан қаттиқ жиркана бошлади. Барча Байронлар сингари у ҳам ўзининг ҳис-туйғуларини пинҳон тута олмасди. Уйда деярли ҳар куни жанжал кўтарилар, можаро авжига чиқар, хоналар бўйлаб оғир идишлар учар, бақир-чақир эди. Байрон хоним қичқириб, ўғлини махлуқ, унинг энг пасткаш душманлари билан тил бириктирган, дерди. Байрон ўзининг тутинган онасига (отасининг биринчи никоҳидан туғилган қизига) ёзган мактубида шундай деган:
«У кўркамлиги тўғрисида жуда яхши фикрда, ҳамиша ёшини камайтириб гапиради. Айтишича, мени ўн саккиз ёшида туққан экан. Шунда сиз, азиз онам, мендан кам билмайсизки, у отамга вояга етган чоғида турмушга чиққан. Мен эса улар никоҳланганларидан сўнг уч йилдан кейин туғилганман».

Байрон кексайган ожиз онасини кечиришга тайёр эди, аммо бу аёл отасининг руҳини ҳақоратларди. Жорждан ҳақиқий «Биррон» чиқади, деб ўғлини ҳам таҳқирларди.
«Мен бу аёлни она деб аташим керакми? Наҳотки табиат унга менинг устимдан қандайдир ҳуқуққа эгаликка йўл берган бўлса? Мен ўзимни шу қадар ерга урайми? У менга қандай ибрат кўрсатди ўзи? Умид қиламанки, Худо ҳаққи, мен ҳеч қачон унинг изидан бормайман!»
«Ҳа, Августа, менинг онам шунақа. Яна… шу бугундан бошлаб мен ундан юз ўгираман».
Байроннинг онасига сидқидилдан ачинамиз. Унинг ўзи ва ҳис-туйғуларида нималар рўй берди? Ҳиссиётлар шахсни бутунлай барбод этди.
«Табиатда кишини ҳайратга соладиган куч ниҳоятда кўп, аммо инсондан кучлиси йўқ», ─ деб таъкидлаган эди Софокл.

Ирода фақат мавҳум куч бўлмай, инсон ўз феъл-атворидан истисно тариқасида уни эгаллайди. Аксинча, ирода характернинг намоён бўлиши ҳисобланиб, бошқа ҳеч нима эмас.
Мукаммал шахс ҳамиша ўз ақл-идрокига таяниб, ўзини ва бошқаларни севишга қодир. Ирода кучини тобламаган киши ўз эҳтиросларининг қулига айланади. Унга ёрдам бериш жуда мушкул.
Аммо шуни яхши биламизки, инсон фақат туйғу ва ҳиссиётлари билан эмас, ақл-идроки билан ҳам ажралиб туради. Ақл-идрок инсонни ўз-ўзига даъват этиб, нима иш қилиш кераклигини, шахс сифатида бутунлигини барбод қилмасликни тушунишга ундайди. Унга ҳаёт мазмунини, мақсадини англашга, бу мақсадларни амалга оширишга ёрдам беради.

Ишонинг, биз – ҳиссиётлар ҳамда шарт-шароитларнинг ҳимоясиз қурбонларимиз. Биз аслида ботинимиздаги кучларга таъсир этиб, уни ўзгартириш ҳамда унга бўйсунишга қодирмиз, маълум даражада эса ўзимиз яшаётган шароитни назорат ҳам қила оламиз.
Биз ақл-идрок ва ирода кучига эгамиз, бу ғоят қимматбаҳо бойлик бўлиб, ўз ҳаётимизда фаол иштирок этишни таъминлайди. Бу қимматли сифатларимизни доимо турмуш шароитимиз билан мос ҳолда ривожлантирмоғимиз керак.
Кэтрин Гордон билан юзага келган вазиятни биз икки нуқтаи назар билан кўриб чиқишимиз мумкин. Биринчи ҳолатда ўғли ва эрини сидқидилдан яхши кўрадиган бахтсиз аёлни кўрамиз. Иккинчи ҳолатда, агар илмий жиҳатдан ёндашсак, кўз олдимизда ахлоқий мазохизмнинг типик манзараси гавдаланади. Ахлоқий мазохист ихтиёрий равишда ўзига руҳий азоб беради, камситилиш, мутелик ҳолатига тушади. Одатда мазохист хоҳиш-истакларни англаш даражасида мушоҳада юритмайди. У сидқидилдан меҳр-муҳаббат қўйиш, фидойилик ҳамда садоқат ниқоби остида хаспўшланади.

Жавобсиз муҳаббатга интилиш ҳамда яхши кўрмаган киши билан бирга яшашни тўла-тўкис равишда мазохистларча майл деб аташ мумкин. Бундай истак-майл бошқа ҳис-туйғулардан қандай фарқ қилади? Мазохисларча истак-майл шахсга бутунлай зиён келтиради.
Азият чекишга муккасидан берилиб кетманг. Азият чекиш сабаби фақат ўзингизга бориб тақалади. Агар сиз азоб-уқубатларингизга ўралашиб қолсангиз, тақдирнинг бахтли бурилиши томон нотайёр ҳолда кўринасиз.
Бундан ташқари, мен сизга салбий қувватдан халос бўлишга ёрдам берадиган машқларни тавсия этмоқчиман.
Машқни қоронғи хонада фақат ёлғиз ҳолда бажариш керак. Осмонга қараб ётасиз, ўнг қўлингизни тирсаккача букасиз. Бармоқларни шундай ёзингки, улар олдинга йўналган бўлсин. Сўнг бармоқларингизни эшик тутқичини ушлаб тургандай букинг. Қўлингизни доиравий тарзда ҳаракатлантиринг, худди ғилдиракка беркитилган тепкини айлантираётгандай тасаввур қилинг. Кўз олдингизга келтирган юкни қўлингиз чарчагунча итаринг ва ўзингизга тортинг. Шу тариқа асабийлик билан боғлиқ барча майл ва салбий куч-қувватларни ўзингиздан нари сурган бўласиз.
Ўзингизни ҳурмат қилинг, вазиятга тўғри баҳо беринг.

(Tashriflar: umumiy 774, bugungi 1)

Izoh qoldiring