
Фаттоҳхон Мамадалиев деганда анъанавий ижрочилик бўстонининг нодир овоз соҳиби, эл суйган санъаткор, қўшиқчилик оламида ўзига хос услуб ва ижрочилик йўлини яратган манзур нафас ҳофиз кўз ўнгимизда гавдаланади. Устоз овозидаги маҳзунлик, сержило нолалар, садоланиш хусусиятлари эшитувчини бефарқ қолдирмайди.
Фаттоҳхон Мамадалиев 1923 йилда Андижон вилояти Балиқчи тумани эски Халқулобод қишлоғида туғилди. Ёшликдан қўшиққа, санъатга бўлган ҳавас билан устозлар назарига тушди ва скрипка чалиб қўшиқ айтишни ўргана бошлади. Унинг қобилиятини сеза билган таниқли ҳофиз ва созанда Умрзоқ полвон Сайдалиев ўзига шогирдликка олади ва унинг довруғи секин-аста Халқулобод атрофларига ёйила бошлайди. Davomini o'qish

