25 avgustda tug’ilgan: Fattohxon Mamadaliev. Ey,sabo & Etmasmidim.

022
МАМАДАЛИЕВ Фаттоҳхон (1923.25.8, Балиқчи тумани — 1999.3.4, Тошкент, Балиқчи туманида дафн этилган) — хонанда, созанда (ғижжак, танбур, дутор) ва бастакор. Ўзбекистон халқ ҳофизи (1990). Андижон пед. ин-тини тугатган (1960). Ашула, катта ашула ва мақом йўлларини Умрзоқ Полвон Сайдали, уста Рўзиматхон Исабоев, Б. Файзиев, Абдулла Тараз, шунингдек, Ж. Султонов ва Ю. Ражабийлардан ўрганган. Андижон вилояти турли театрларда созандахонанда (1944—60), Андижон пед. ин-тида ўқитувчи (1960— 67), Андижон ш. 2- маданият уйи мақомчилар ансамблининг ташкилотчиси ва бадиий раҳбари (1967—83), Ўзбек давлат филармонияси хонандаси (1983 й.дан), Тошкент консерваторияси ўқитувчиси (1984 й.дан). проф. (1992 й.дан). Овози тиниқ, ширали ва дардли, овоз кўлами ва нафаси кенг; ижросига куй б-н шеър узвийлиги, овоз ва чолғу имкониятларини моҳирлик б-н намоён этилиши хосдир. Репертуари- дан Фарғона — Тошкент мақом йўллари,
Шашмақом шўъбалари, ашула, катта ашула, ялла, ўзбек мумтоз ашула ва чолғу туркумлари, бастакорлар асарлари («Ол хабар», «Эй дилбари жонон», «Бузрук I—III», «Сарахбори Наво», «Эй, сабо» ва б.) ўрин олган. Ўзбек мумтоз ва замона- вий шоирлар ғазаллари заминида 50 дан ортиқ ашула («Оқибат», «Соғиндим»,«Дарди дилим», «Дўст билан, улфат билан», «Интизор» ва б.)лар яратди, сўнгги даврдаги туркум асарлари («Муножот I— Y», «Мискин 1—Y», «Насруллойи I— IV», «Ушшоқ» ва б.)да ўзбек мусиқа меросининг муайян намуналарини нозик жилолар б-н сайқаллаштирди. «Меҳнат шуҳрати» (1992), «Эл-юрт ҳурмати» (1998) орденлари б-н такдирланган. 5 қисмли «Савти Фаттоҳхон» ашула туркумини басталаган, «Қадимги Ушшоқ»,
«Умрзоқ Полвон Ушшоқи», «Зикри Ушшоғи» мақом йўлларини тиклаган.

09

* * *

Эй сабо, ҳолим бориб сарви хиромонимға айт,
Йиғларимнинг шиддатин гулбарги хандонимға айт.

Буки анинг аҳду паймонида мен ўлсам дағи
Яхши фурсат топсанг, ул бадъаҳду паймонимға айт.

Буки анинг зулфи зуннорида диним ҳосили
Куфр ила бўлмиш мубаддал номусулмонимға айт.

Буки қилмишмен жаҳону жонни анинг садқаси,
Юз туман жону жаҳондин яхши жононимға айт.

Буки юз жон садқаси қилсам пушаймон бўлмағум,
Васлиға бир ваъда қилғандин пушаймонимға айт.

Буки юз минг фитнакўзлуг бўлса пайдо онсизин,
Қилмағум наззора ҳаргиз кўзи фаттонимға айт.

Буки чок айлаб ёқа, усрук чиқар эл қасдиға,
Мен ўлиб эл жон топар, бебок нодонимға айт.

Даҳр боғи гуллари ҳуснин вафосиз эрканин,
Юзи гул, жисми суман, кўйи гулистонимға айт.

Эй Навоий, ҳеч гулшаннинг сенингдек хушнаво
Булбули йўқ эрканин шоҳи сухандонимға айт.

09

* * *

Ақл ёр ўлсайди тарки ишқи ёр этмасмидим.
Ихтиёр ўлсайди роҳат ихтиёр этмасмидим.

Ёр ила ағёрни ҳамдам кўрмоққа ўлсайди сабр,
Тарки ғурбат айлаюб азми диёр этмасмидим.

Воизин куфрин баним расволигимдан қил қиёс,
Анда сидқ ўлсайди бан тақво шиор этмасмидим.

Дардими оламда пинҳон тутдиғим ночордир,
Уғрасайдим бир табиба ошкор этмасмидим.

Эй Фузулий, доғи ҳижрон ила ёнмиш кўнглими —
Лолалар очсайди сайри лолазор этмасмидим.

09

(Tashriflar: umumiy 503, bugungi 1)

Izoh qoldiring