Ўзбек ва уйғур ижодкорлари ўртасида пайдо бўлган мустаҳкам ижодий ҳамкорлик ўз натижаларини бермоқда. Биз муқаддам Тилак Жўра, Шавкат Раҳмон, Усмон Азим, Мирзо Кенжабек, Муҳаммад Юсуф, Иқбол Мирзо, Беҳзод Фазлиддин ва камина шеърларининг уйғур тилига қилинган таржималари билан таништирган эдик. Бугун сизга истеъдодли уйғур шоири ва мутаржими Ёлқин Азизий таржимасида таниқли шоир Фахриёр (Фахриддин Низом)нинг шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Teglar: Faxriddin Nizom
Suv ostidagi gulzor. Faxriyor haqida radiosuhbat & «Geometrik bahor» kitobi
Фахриёр анъанавий шеър шаклу равишларини яхши ўзлаштирган, руҳиятига, сайқалига етган миллий оҳангларни чуқур ҳис қилган ҳолда айрича тафаккур ифодалари, аниқ-таниқ ташбеҳлардан мажоз яратади. Шу маънода у ўз йўли, ўз фикрлаш тарзини ойдин яратган шоир; бу ойдинликда узоқлар кўринади, тикилиб қараганда янги фикр манзаралари бўй кўрсатади. Davomini o'qish
Faxriddin Nizom. O‘zbek ko‘cha madaniyati zarari haqida qachon gapiramiz?
Бир Интернет нашри шу йил март ойи бошида “Ҳарлем Шейк” клипи ҳаммаёқни босиб кетган, ўзимизнинг ёшлар ҳам қийшанглаб ҳар қадамда унга ўйинга тушиб кетган пайтда саволларга жавоб беришни сўраб мурожаат қилган эди. Негадир у чоп этилмай қолиб кетди. Унда кино саноатининг бугунги аҳволи ҳақида ҳам гаплар бўлгани учун Кино саройи сайтига қўйишга журъат қилдим. Кейин Хуршид ака саҳифасига юбордим. Davomini o'qish
Faxriyor. Bu kecham,yaldo kecham…
Календарь бўйича бугун — ялдо кечаси, йилнинг энг узун ва қора туни. Бир пайтлар ёзилиб қолган шеър бор экан. Davomini o'qish
Sadullo Quronov. Faxriyor she’riyatida folklorizm
Садулло Қуронов
ФАХРИЁР ШЕЪРИЯТИДА ФОЛЬКЛОРИЗМ
ХIХ аср охирларига келиб фалсафа ва санъатда борлиқни ўзга бир йўсинда англашга, ифодалашга уринишлар кучаяди. Ф.Ницше, З. Фрейд, А.Бергсон, У.Жеймс каби мутафаккирларнинг қарашларидан таъсирланган ижодкорлар санъатга янги, модернизм йўналишини олиб кирдилар. Бу йўналишнинг устувор хусусиятлари реалликни рад этиш асосига қурила бошланди.
Ўтган асрнинг сўнгига келиб модернизм ўзбек адабиётига ҳам кучли таъсир кўрсата бошлади. Фахриёр, Назар Эшонқул, Баҳром Рўзимуҳаммад, Улуғбек Ҳамдам, Абдували Қутбиддин каби кўплаб ижодкорлар асарларида шу йўналишнинг хос хусусиятлари яққол кўзга ташланади. Davomini o'qish