Сергей Довлатовнинг «Фернан Леженинг камзули» ҳикоясини сизга тақдим этар эканман, 1978 йили ёзган «Санъатнинг қудрати ёхуд Фернан Леже ҳақида ҳикоя» номли шеъримни эсладим. Ўша олис 80-йилларда тасвирий санъат мавзуида, Ван Гог, Шуҳрат Абдурашид, Бахтиёр Бобоев каби мусаввирлар тақдирига, улар асарларига бағишланган жуда кўп шеърлар ёзганман. Таниқли француз рассоми, П.Пикассо, Ж.Браклар билан биргаликда тасвирий санъатдаги кубизм оқимига асос солган Фернан Леже (1881—1955) ҳақидаги шеър ҳам ижодкор ҳаётининг бир лавҳаси ҳақида. Довлатовнинг ҳикояси ёнида ўша шеърниям саҳифага қўйиш истаги туғилди… Davomini o'qish
Teglar: Fernan Leje
Yozuvchi Muhammad Ochil vafot etdi & Yozuvchining «So’z dunyosi»dan sochqilari
Қашқадарёдан нохуш хабар келди. Таниқли адиб,адабиётимиз заҳматкашларидан бири Муҳаммад Очил тўсатдан вафот этибди. Инна лиллаҳи ва инна илаҳи рожиун. Оллоҳ раҳматига олсин! Марҳумнинг оила аъзолари, ёру дўстларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз, сабр тилаймиз. Davomini o'qish