Иқтибос: Имом Аъзам Абу Ҳанифа (р.ҳ.) дин асослари бўлмиш эътиқод илмига энг зарур фиқҳ деб қараган. Бинобарин, унинг мазҳабига эргашганларнинг қарийб барчаси ақида борасида унинг йўлини тутдилар. Ушбу йўлни Абу Мансур ал-Мотуридий (р.ҳ.) илмий равишда ўрганиб, таҳлил қилиб, ривожлантирди ва шу асосда ўзининг мотуридия ақидавий мазҳабини яратди. Мотуридия ақидасига оид асарларнинг ҳаммаси билвосита ёки бевосита ҳанафийлик мазҳаби қарашларини ифода этади. Бу соҳада Абу-л-Муин ан-Насафий (р.ҳ.)нинг “Баҳр ал-калом” («Калом денгизи»), “Тамҳид ал-қавоид” («Қоидаларни енгиллатиш»), Абу Ҳафс ан-Насафий (р.ҳ.)нинг “Ақидат ан-насафиййа” («Насафликнинг ақидаси») каби асарлари асрлар давомида асосий манбалар бўлиб келди. Davomini o'qish