6 март — Таниқли адиб Фозил Искандар таваллуд топган кун
Бугун уйқудорини қўлга киритиш учун ўзимизнинг собиқ ёзувчилар шифохонасига йўл олдим. Мен “собиқ” деяпман, гарчи бизни у ерга хушламайроқ қўйиб турган бўлсалар-да. Айтишларича, тез кунда уруш ногирони бўлган ёзувчилардан бошқа ҳеч кимни ичкарига қўймас эканлар. Бахтиқаро уруш ногиронларидан ким қолди ўзи?! Қарийб ҳеч ким! Ўғил-қизларимизни киргизмай қўйишган, аммо хотинларимизни даволашади. Оилалар бузилиб кетмасин дейишяпти, шекилли. Davomini o'qish