Ҳамқишлоқлари — чўпонлар, соғувчилар, бузоқбоқарлар Месропга бир нима дейишолмасди, улар пода боқиш, сигир соғиш, қўйнинг жунини кирқиш ва яна минг бир ташвиш билан овора эдилар. Лео, Ованес Туманян, Зармайр, эрамизгача бўлган вақту эрамизнинг ўзи, 1907 ва бошқа йилларга келсак, бу нарсалар гўё Месропнинг уйидаги ашқол-дашқолларга ўхшарди, истаса бу ёққа осиб қўяди, истаса — бошқа ёққа. Davomini o'qish