Ҳам укам, ҳам дўстим бўлмиш шоир Ғулом Фатҳиддиннинг вафоти муносабати билан унинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман. Яхши инсон ва яхши ижодкор эди. Оллоҳ раҳматига олсин. Бир пайтлар (2018 йили) унинг шеърларини тақдим этарканман, мана буларни ёзган эканман: Davomini o'qish
Teglar: G’ulom Fathiddin
Rajabboy Raupov. Tahlika & G’ulom Fathiddin. Bir o’qning to’rt qurboni
21 март — таниқли ёзувчи Ражаббой Раупов таваллуд топган кун
Томчида қуёш акс этгани каби Қизилқум салтанатидаги бир оила мисолида тарихимизнинг қора кечмиши, қатағон фожиалари маҳорат билан тасвирланган “Таҳлика” ҳикоясини бир неча марта синчиклаб ўқиб чиқдим. Назаримда, адиб катта бир роман ёзгану, уни “йўна-йўна” ҳикоя ҳолига келтирганга ўхшарди. Ҳикоянинг тили равон, қаҳрамонларнинг характерлари шу қадар нафислик билан сюжет ипига тизилганки, улар руҳий мутаносибликда, меъёр ва мезон сиғимларини бузмасдан ифодаланган. Davomini o'qish
G’ulom Fathiddin. Yurayotgan daraxtlar. She’rlar.
Таниқли адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров таъбири билан айтганда, «Ғулом Фатҳиддин – ҳисссиёт шоири, ҳиссиёт эса ҳаёт ва унинг ранг-баранг таассуротлари билан доим туташ»… Davomini o'qish
Haynrix Hayne. Ishqiy qo’shiqlar.
13 декабр — Буюк немис шоири Ҳейнрих Ҳайне (Генрих Гейне) таваллуд топган кун.
Ҳайнрих Ҳайне (Heinrich Heine) (1797.13.12, Дюссельдорф — 1856.17.2, Париж) — немис шоири, публицист, танқидчи ва мутафаккир. Бонн, Гёттинген, Берлин университетларида ўқиган (1819—25). Биринчи шеърий тўплами «Қўшиқлар китоби» (1827) романтизм руҳида ёзилган бўлиб, унда немислар ҳаётидаги мешчанлик, худбинлик қораланади. Кейинги «Йўл манзаралари» (1826-31) насрий асарида ҳам шу йўналишни давом эттириб, инсон эрки, шахсини хўрловчи тартибларга қарши чиқади, бу тартибларни ҳимоя қилувчи кучларни, давлат идораларини танқид қилади. Davomini o'qish