6 март — Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий таваллуд топган кун
Ҳамза гўё сургун қилинган одамга ўхшайди. У ҳамиша Тошкент, Қўқон, Самарқанд сингари маданий марказлардан йироқда тутилди. Шўро йилларида бирорта китоби нашр этилмади. Ҳамма битганлари ё қўлёзма ҳолида, ёки вақтли матбуот саҳифаларида қолиб кетди. Ҳамза ҳамиша маориф тарқатишни, халқнинг фарзандларига билим беришни ўзининг асосий юмуши деб ҳисоблаган. Чунки шоир ватанпарвар зиёли, элсевар жадид сифатида маърифат ватан эркига олиб борадиган ёлғизгина йўл эканлигини яхши тасаввур этарди. Davomini o'qish