Уни кўрдиму юрагим орқага тортиб кетди. У тобутдек тебраниб бораётган вагон тамбурининг бир бурчида чўнқайиб ўтирар, ҳар бир ўтиб қайтувчини қон нуқси урган кўзлари билан қизиқсиниб-қизиқсиниб, бош-оёқ кузатиб қоларди… Davomini o'qish
Teglar: Luqmon Bo’rixon
Bayram Ali. Qalbning o’z mantig’i bor
Адабиётимизда асрлар илгари янграб, миллий колорет даражасига кўтарилган гап бўларди: “Тўқсон алпни кураш тушиб енгганга, минг қадамдан танга пулни урганга.., оти учқур човоғонга тегаман!” Мазкур асар онгимдаги бу қолипни парчалаб, мени бироз мулоҳаза юритмоққа ундаб қўйди … Davomini o'qish
Luqmon Bo’rixon. Sirli muallim. Qissa & Jaziramadagi odamlar. Roman
Сафар муаллимни бундай алфозда учратаман деб ўйламаган эдим. Оёғида лойга ботган этик, устида пахтаси чиқиб кетган чопон, белини эса арғамчи билан боғлаб олган, бошида телпак, соқолига яқин ўн беш кунда устара тегмаган… Davomini o'qish
Luqmon Bo’rixon. Ko’ngil sezib turibdi & Kutilgan kun
Бойхон танаси тарам-тарам бўлиб кетган дарахтга беҳол суяниб, чуқур-чуқур нафас олди. Кулранг қоронғуликка чўмиб бораётган катта-кичик дарахтлар, баланд-у паст иморатлар, кенг йўлда ғиз-ғиз ўтиб қайтаётган машиналар кўз ўнгида бетиним чайқаларди. Оёқлари остида бўш-бўш ароқ шишалари, колбаса бурдалари-ю ғижимланган қоғоз парчалари сочилиб ётарди… Davomini o'qish
Luqmon Bo‘rixon. Quyosh hali botmagan & O‘rolboy Qobil. Oriyat toji yoxud ikki yigit va bir qiz & Luqmon Bo’rixon ‘Hammasi hayot haqida’ teledasturida
Адиб қаламга олган воқеалар ўтган асрнинг саксонинчи ва тўқсонинчи йилларда замона зайли туфайли тоғдан чўлга кўчирилган Кенгсой қишлоғида бўлиб ўтади. Асар бош қаҳрамони Норсоатларнинг оиласи отасининг вафотидан сўнг марҳумнинг дўсти, чўлдаги хўжалик раиси Қувондиқ акани қора тортиб даштда ташкил топган совхозга кўчиб келишади. Шу орада посёлкада кутилмаган воқеа содир бўлади. Тирноққа зор уста Абил ва Улдон чеча Танзила исмли қизчани асраб олишди. Davomini o'qish
Luqmon Bo’rixon. Aldoqchi tunlar & Islomjon Yoqubov. Adib sog’ingan manzil-ma’volar & Luqmon Bo’rixon «Hammasi hayot haqida» dasturida
Иқтидорли адиб Луқмон Бўрихон 1965 йил 15 февралда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги Янгиобод қишлоғида туғилган. Ёзувчи «Сирли муаллим», «Хизр кўрган йигит» қиссалари, «Жазирамадаги одамлар», «Темир йўл» каби романларида кенг кўламли муаммоларни кичик тақдирлар орқали кўрсатади. Қаҳрамон тилига сингдирилган пичинг, минғирлаб бўлсаям ҳақиқатни айтишга уриниш, маъноли табассум билан адиб ўз қиёфасини чизгандек бўлади. Davomini o'qish
Luqmon Bo’rixon. Tokchadagi tumor
Маҳобатли, муҳташам музейнинг озғин – ориқ, сап –сариқ, сийрак сочлари силлиқ таралган, бет, бўйин терилари буришган кекса ходимаси султон ва малика муҳаббати ҳақида ҳикоя қиларкан товуши алланечук титраб чиқар, тевараги ойнабанд,ичи митти чироқлар ёғдусидан чарағон токчада куйиб қовжираган юракдек тиришибгина ётган экспонатга тез – тез ишора қилар, гоҳо,ўз айтганларини пайдар – пай таржима қилаётган толхивичдек йигитга, гоҳо ҳазин ҳикоятдан ҳаяжонланиб сомеъ қотган, кўргазмадаги қоп қора тумор томон ихлос ва эҳтиром ила интилаётган сайёҳларга сарғиш гардишли кўзойнаги остидан саволчан – синовчан тикилар эди. Davomini o'qish
Luqmon Bo’rixon: Yaxshi asar o’z–o’zidan yozilib qolmaydi.
Ижодкор вақт ўтган сари очилади, сайқалланади, ўзини намоён қилиб боради. Гоҳида яхши ёзилган асар хусусида «энди бир ёзиб қўйди-да», деганга ўхшаш гаплар қулоққа чалинади. Аслида, ўша асар ўзидан-ўзи ёзилиб қолмайди. Асар борки, у ёзувчининг ўз «мен»идан туғилади. «Жазирамадаги одамлар»нинг туғилиши ҳам йиллар давомида шаклланган қараш, ўз «мен»имдан туғилган ғоянинг илк босқичини босиб ўтиш орқали вужудга келган. Шундай экан, ҳали ичимдаги «мен»нинг босиб ўтиш керак бўлган босқичлари жуда кўп. Davomini o'qish
Luqmon Bo’rixon. Kutilmagan tashvish.
Луқмон Бўрихон 1965 йил 15 февралда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги Янгиобод қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тамомлаган (1991). Дастлабки ҳикояси — «Бегимқул катта» (1987). Шундан сўнг ёзувчининг «Ялангоёқ» (1991), «Сирли муаллим» (2006), «Хизр кўрган йигит» (2007) цингари ҳикоя ва қиссалар тўпламлари нашр этилган. «Жазирамадаги одамлар» (2005) романи муаллифи. Davomini o'qish