Jubron Xalil Jubron. Bir kishi so’radi…

Ashampoo_Snap_2016.11.13_17h31m35s_007_.png    6 январ – Таниқли араб файласуфи ва адиби Жуброн Халил Жуброн таваллуд топган куннинг 140 йиллиги

Орангизда роҳат-фароғатда яшашни истайдиган ёшлар бор, сиз уларга таъна, дашном берманг, роҳат-фароғатни излайверишсин. Аммо уни топиш учун бошқа яхши ишларни қиладилар. Илдиз қидираётган одам хазина топиб олганини эшитганмисиз? Davomini o'qish

Bahriye Üçok. İslâm devletlerinde kadın hükümdarlar & Бахрие Учок. Женщины-правительницы в мусульманских государствах & Mahkam Mahmud. Sharqning hukmdor ayollari

044

   Китобнинг дастлабки саҳифаларида Баҳрия Учоқ Эрон шоҳи Кирга қарши курашган массагетлар маликаси Тўмариснинг қаҳрамонлигини ёзади. Эроннинг каёний шоҳларидан Исфандиёрнинг ўғли Бахманёр ўзидан сўнг қизи Ҳумойни валиаҳд қилиб тайинлаган. Малика Хумой 32 йил буюк Эрон давлатига шоҳлик қилган. Яна Эронда Хусрав II Парвезнинг қизи Пурандухт, сўнг унинг синглиси Озармидухт подшоҳлик қилган. Араб истилочиларига қарши курашда Туронзамин ҳимоячиларидан Сўғд шаҳзодаси Туғшоднинг онаси Туғшода жасорат кўрсатган. У Самарқанд, Бухоро, Омул шаҳарлари йўлларини назорат қилиб, ўз пойтахти Пайкандни Саид ибн Усмон Ҳажжож ва Қутайба қўшинларидан мудофаа қилган. Davomini o'qish

Abu Ali Ibn Sino haqida naqllar

Ashampoo_Snap_2017.07.28_21h30m14s_006_.png    Ибн Сино подшоҳлар таъқибидан қочиб юрган вақтларида ўзини танитмаслик учун, “Мен мусиқачи, бастакорман”, деб бир карвонга қўшилиб олди. У йўлда, от устида ҳам ёзадиган асарлари ҳақида ўйлаб борарди. Аммо, карвон аҳли, кўпчилиги савдогарлар гап талашиб, қий-чув қилиб, аллома ўйлашига ҳалақит берар эдилар. Ибн Сино бу мушкулнинг ҳам иложини топди. Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Ikki hikoya.

Ashampoo_Snap_2016.11.03_22h39m42s_006_.png 24 август — Машҳур адиб Хорхе Луис Борхес таваллуд топган кун

    Борхеснинг бадиий оламида яшовчи персонажлар, «Одиссея»ни ким ёзганини тагига етишга интилар экан, китобхон ҳукмига ўзаро суриштирув жараёнида аниқланган сон-саноқсиз иқтибос ва изоҳларни тақдим этадилар. Борхес учун бундай изланишларнинг натижаси катта аҳамиятга эга эмас,унга жараённинг ўзи, яъни интеллектуал баҳс-мунозара, ақлни ишга солиб жумбоқни ечиш жараёни муҳимдир. Davomini o'qish

Franchesko Petrarka. Avlodlarga maktub.

     Ўрта асрларнинг охири, Уйғониш даврининг бошланиши эди. Ўрта асрларга хос ижтимоий, диний, фалсафий, бадиий тафаккурда инсо- ний қадр-қимматни ҳимоя қилиш (гуманизм) даврнинг асосий ғоясига айланди. Дин ниқобидаги ёвуз кучлар жаҳолатпарастларнинг халқни доимо даҳшатли қўрқувда тутиш мақсадида, ҳур фикрловчиларни шафқатсиз таъқиб қилиши, ҳатто гулханда ёқишига қарши илк эътирозлар очиқ айтила бошлади. Қиролларни ва руҳоний оталар — кардиналларни, епископларни ақл-идрок, олижаноблик, элпарварлик руҳида иш тутишга чақириш тараққийчи зиёлиларнинг асосий вазифаси бўлиб қолди. Davomini o'qish