(Давоми. Боши мана бу саҳифада) Озарбайжон мумтоз адабиёт тарихида жуда кўп истеъдодли шоиралар номи учрайди. Аммо, улар орасида Маҳсатий Ганжавий, Ҳайрон хоним ва Хуршидбону Нотавонлар алоҳида мавқега эгадир. Бу уч шоира созида инсон гўзаллиги, юрак туғёнлари ва ҳаёт завқлари ажиб оҳангларда янграйди. Биз икки ойча аввал Маҳсатий Ганжавий рубоийларидан бир бўлагини, кейин таваллуд куни муносабати билан Хуршид Бону Нотавон ғазалларидан айрим намуналарни атоқли шоира Ойдин Ҳожиева таржимасида эълон қилган эдик. Бугун шоиранинг рубоийларини сизга тақдим этишда давом этамиз. Яқин кунларда эса Ҳайрон хоним ғазаллари билан ҳам сизни таништириш режамиз бор. Davomini o'qish