Ҳассос рус шоираси Марина Цветаева (1892-1941) қолдирган бой адабий меросида унинг мактублари алоҳида эътиборга молик. Айниқса шоиранинг замондош шоирларга ёзган мактублари жуда қимматли. Уларда ўша давр нафаси, ижод, шеъриятнинг қисмат эканлиги уфуриб туради. Хусусан, эътиборингизга ҳавола этилаётган атоқли рус шоири, Нобель мукофоти соҳиби Борис Пастернакка мактубларда ҳар икки ижодкор шахси акс этади (Таржимондан). Davomini o'qish
Teglar: Marina Svetaeva
Marina Svetayeva she’riyatidan. Gulnoz Mo’minova tarjimalari
Ардоқли шоира Марина Цветаева таваллудининг 125 йиллиги олдидан
Таржимондан: Рус шеърияти тарихида Пушкин даври шоирлари ижодини қамраган йиллар тимсолий тарзда «Олтин аср» номини олган бўлса, XIX аср бошлари ижод қилган шоирлар даври «Кумуш аср» деб олган. Мен «Кумуш аср» вакилларидан Гумилёв, Ахматова ва Цветаевани жуда яхши кўраман. Гумилёв шеърларидаги жаҳонгашта туйғулар, Ахматованинг сокин ҳайқириқлари, Цветаеванинг девона сатрларини таърифлашга ожизман. Қўлимдан келгани уларнинг гўзал шеъриятига мафтун бўлиш, холос. Davomini o'qish
Marina Svetayeva. Uch she’r
Шоира вафотидан кейин – бир неча ўн йиллар ўтгач, Евгений Евтушенко шоира ҳақида шундай ёзган эди: “Улкан истеъдод соҳибаси Марина Цветаева шеър қурилишини ислоҳ қилиш борасида Пастернак ва Маяковский билан биргаликда кўп йиллар олдинга кетган шоирдир. Уни ҳамиша ўзига мафтун қилиб келган Ахматова эса анъаналарни ўзида мужассам этганлиги туфайли юксак мақомга эришган бўлса-да, Цветаева юқорида таъкидланган жиҳатига кўра Ахматовадан баланд туради” Davomini o'qish