1644–1721 йиллари Ҳиндистонда яшаган Мирзо Бедил ижодида буюк мутафаккир шоиримиз Алишер Навоий асарларидаги ғоя ва фикрлар инъикосининг ҳинд услубидаги ифодасини кўрамиз. Davomini o'qish
Teglar: Mirzo Abdulqodir Bedil
Ja’far Muhammad. Abulma’oniy ma’naviyati (Bedil hayoti va falsafiy qarashlariga chizgilar)
Бедил Ҳиндистонда бобурийлар сулоласининг инқирозга юз тутган таҳликали пайтида яшади, у бу феодал жамиятнинг сиёсий тузумини инкор этиш билан бирга, ҳинд ва мусулмонларнинг ўзаро бирлашуви зарурлиги ҳақида қайғурди. Ўз-ўзидан маълумки, у ўзининг фалсафий фикрлари ва қарашларини очиқ айтиш имкониятдан маҳрум эди, шунинг учун ҳам ўз фикрларини хаспўшлаб, турли ишоралар, мажоз ва рамзу киноялар орқали баён этишга мажбур эди… Davomini o'qish
Mirzo Abdulqodir Bedil. Shavqingni yod etib… (2)
Мирзо Бедилдан 3861 рубоий мерос қолганини айтадилар. Бу рубоийларда Бедилнинг ўзигагина хос бўлган, заррада олам маъносини бериш маҳорати ёрқин намоён бўлади,ҳар бир рубоий шоир фалсафасининг янги қирраларини кўрсатаверади, Бедил тафаккурининг етти пардага ўранган асрори янгидан кашф этилаверади. Davomini o'qish
Mirzo Abdulqodir Bedil. Shavqingni yod etib… (1)
Форс-тожик мумтоз шеъриятида Бедилнинг ўзигагина хос бўлган, заррада олам маъносини беришга интилган ва бунга кўпинча эришган шоирнинг кўпгина асарлари ҳар ўқилганида янги қирраларини кўрсатаверади, янгидан кашф этилаверади. Халқимизнинг бу буюк ватандошимизга бўлган меҳрини унга берилган «Абулмаоний» — «Маънолар отаси» деган фахрли лақабининг ўзи ҳам кўрсатиб турибди. Мумтоз Шарқ шеъриятининг биз катта ифтихор билан атайдиганимиз — Бедил чаманидаги анвойи гуллар дунё тургунича ўзининг тенги йўқ муаттар ҳидини сочиб тураверади, иншоолло! Davomini o'qish