Ogahiy. Devon & Matnazar Abdulhakim. Mangulik jamoli. Tarjimon talqinlari

Ashampoo_Snap_2017.03.17_08h56m03s_005_.png    Саҳифада Муҳаммад Ризо Огаҳий умрининг охирги йилларида тузган лирик куллиёти — «Таъвиз ул-ошиқин» («Ошиқлар тумори», 1872)  девони билан ва Матназар Абдулҳакимнинг «Мангулик жамоли. Таржимон талқинлари» рисоласи билан танишасиз.  Рисолада асосан, Муҳаммад Ризо Огаҳий ва унинг салаф ҳамда ворислари томонидан форсий тилда битилган шеърлари таҳлил қилинади. Шунингдек, китобдан Огаҳий меросига оид мақолалар ўрин олган. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Ogahiyning shaxsiyati va she’riyati xususida & Ogahiy. Devon

045  Илм-фан, санъат ва адабиётнинг қадим масканларидан бўлган Хоразмнинг улуғ шоиру олимларидан гап кетганда серқирра истеъдод соҳиби Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг муборак номи, албатта, тилга олиниб, шеърият, таржима, тарихнавислик жабҳасидаги фаолияти фахр билан эътироф этилади. Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. «Tafakkur chorrahalarida» kitobidan (3). Yaldoni yoritgan nur. Ikkinchi bo’lak.

0_167343_7cb3fc89_orig - копия - копия.pngАллома шоир Матназар Абдулҳаким таваллудининг 70 йиллиги олдидан

   Атоқли шоир, таржимон ва адабиётшунос олим Матназар Абдулҳакимнинг»Тафаккур чорраҳаларида.Таржимон талқинлари» номли салмоқли китоби буюк мутафаккир,шоир, жавонмардлик тариқатининг йирик намояндаси Паҳлавон Маҳмуд (1247-1326) меросини идрок этиш,  рубоийларини таржима қилиш жараёнида мутафаккир қарашларини англашга бағишланган мақола,эссе ва суҳбатлардан ташкил топган. Бундан  аввал сизга китобнинг «Иймон туҳфаси» бобини, кейинчалик «Ялдони ёритган нур» бобининг биринчи бўлагини диққатингизга ҳавола этган эдик. Бугун «Ялдони ёритган нур»нинг иккинчи бўлагини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Abdulla O’rozboev. Ogahiyning “Riyoz ud-davla” (“Davlat bog’lari”) asarida ijtimoiy-siyosiy leksika

044     Ўзбек тилидаги ижтимоий-сиёсий лексика тизими шаклланиш ва ривожланиш босқичларини ўрганишда нодир илмий манбалар ҳисобланган “Девону луғотит турк” , “Муқаддимат ул-адаб”, “Китоб ал-идрок ли-лисон ал-атрок”, “Аттуҳфату закийату филлуғатит туркия”, “Таржумон”, “Муҳокат ул-луғатайн”, “Санглох”, “Бадоеъ ул-луғат”, “Келурнома”, “Мажмаа ал-арқом” каби кўплаб асарларда, шу жумладан, Огаҳийнинг “Риёз уд-давла” (“Давлат боғлари”) асарида  баён қилинган фактлар, назарий фикрлар муҳим тутади. Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. Siymoda aks etgan siymo

033

Муҳаммад Ризо Огаҳий таваллудининг 205 йиллиги олдидан

   Аллома шоир Матназар Абдулҳакимнинг буюк мутафаккир,шоир, жавонмардлик тариқатининг йирик намояндаси Паҳлавон Маҳмуд (1247-1326) меросини идрок этиш, рубоийларини таржима қилиш жараёнида мутафаккир қарашларини англашга бағишланган мақола,эссе ва суҳбатлардан ташкил топган «Тафаккур чорраҳаларида.Таржимон талқинлари» номли салмоқли китобини тақдим этган эдик. Бугун сизнинг назарингизга Ҳазрати Паҳлавон Маҳмуд ҳамда Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий рубоиётининг қиёсий ҳамоҳангликларига бағишланган ихчам тадқиқоти билан таништирамиз. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Ogahiyning ogohligi

065

Муҳаммад Ризо Огаҳий таваллудининг 205 йиллиги олдидан

Зийрак нигоҳ билан теварак-атрофни кузатувчи Ҳерман Вамбери 1863 йили Хоразмга келганида Огаҳий билан танишгани ҳақида ёзганди.У ўзининг «Ўрта Осиёга саёҳат» асарида , » Мен Хивада икки оға-ини билан танишдим.Бири Мунис — аъло поэмалар ёзган. Иккинчиси—мироб..Огаҳийдир», дея таъкидлайди. Аслида Вамбери Огаҳий билан учрашиб, Муниснинг асарлари билан танишганди. Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. Zohiriy faqr,botiniy qudrat.

021    Ҳар бир одамнинг ҳаётида ҳам сурур ва ғам, умид ва умидсизлик туйғулари аксар ёнма-ён келади ва ҳар бир одам ўз ишончу эътиқодига муносиб равишда салбий ҳолатлардан халос бўлиб, ютуқларга восил бўлмоқ умидида яшайди. Davomini o'qish