Muhammad Salomning «Xonadon» va «Amal havosi» asarlariga bag’ishlangan radiodastur

095    Таниқли ёзувчи Муҳаммад Саломнинг ўзбек оиласининг ҳаётий муаммолари ҳақида ёзган, тўрт қисмдан иборат “Катта хонадон. Изтироблар ва севинчлар” роман – эпопеяси ва “Пахта иши” деб ном олган мудҳиш воқеаларга бағишланган “Амал ҳавоси” номли асарининг нашр этилиши муносабати билан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида ўтказилган тақдимот ва суҳбат асосида тайёрланган радиодастурни тақдим этамиз.
Davomini o'qish

Muhammad Salom. Amal havosi

033

Муҳаммад Салом. Амал ҳавоси. Роман.Тошкент: «Tafakkur» нашриёти, 2014, 272 бет. / Muhammad Salom. Amal havosi. Roman.Toshkent: «Tafakkur» nashriyoti, 2014, 272 bet.

Бир сабаб бўлди-ю, ўтган йили “Мувозанат”ни кўздан кечиришимга тўғри келди. Ўшанда асарнинг жуда керакли ўринлари қисқарганидан кўнглим ўксиди. Ўйга толдим ва қатъий қарорга келдим: ҳур мамлакатим аҳли бу китобни тўлалигича ўқишлари, ўша давр ва одамлар хусусида маълум бир тушунчага эга бўлишлари зарур. Шу маънода асарни тўлдириб, баъзи таҳрирлар асосида, “Амал ҳавоси” номида азиз китобхонга ҳавола этишни лозим топдим. Davomini o'qish

Muhammad Salom. Katta xonadon.2 kitobdan iborat to’rt qismli roman

005
Муҳаммад Салом. Катта хонадон. Изтироблар ва севинчлар. 2 китобдан иборат тўрт қисмли роман. Тошкент. «Tafakkur» нашриёти, 2014. 256 + 336 бет

   Кўплаб ҳикоялар, бир қанча қиссалар ва “Мувозанат” романи билан танилган адибимиз Муҳаммад Салом ўзбек оиласининг ҳаётий муаммолари ҳақида ёзган, тўрт қисмдан иборат “Катта хонадон. Изтироблар ва севинчлар” роман – эпопеяси шу ижодий анъананинг давомидир. Асарнинг биринчи қисми бундан бир неча йиллар аввал “Шарқ юлдузи” журналида эълон қилинган. Муҳаммад Салом турли адабий – модернистик изланишлардан узоқда, анъанавий, миллий руҳда ёзади. Davomini o'qish

Muhammad Salom. Najot izlab. Roman. Birinchi qism.

055
Туғилиш – кўпайиш, қувонч; ўлиш – камайиш, қайғу. Бу икки ҳолат доимо алмашиниб туриши – қонуний. Бутун борлиқ, жонли табиат шу қонуниятга бўйсунмай иложи йўқ. Агар одамлар ўлмаса, дов-дарахтлар янгиланмаса, ҳайвонот оламию жониворлар бир-бирига ем бўлмаса, фақат гуркираш ҳукм сурса… ажаб ҳол юзага келармиди? Ёхуд ҳаётга гўзаллик ҳамда жозиба бахш этгувчи буюк Тиргаклар –кенг қанот ёйишга интилиш, меҳр-оқибат, севиш ва севилиш туйғулари-чи? Тасаввур қилинг: маҳв йўқолди, дунёга келишу ўсиш кучайди. Бордию аксинчаси юз берса… Энди униси қандоқ бўлади?.. Ягона, Қудратли ва Доно Оллоҳ бунинг ҳисоб-китобини тўла ҳал қилиб қўйган. Буни яхши англаймиз, албатта. Унда нечун дод-вой қиламиз, нечун Яратганга қарши исён кўтарамиз!.. Davomini o'qish

Muhammad Salom. Og’riq. Har kimning o’z daraxti bo’lsa.

1-74
Кўзим илинган экан, қаттиқ оғриқдан уйғониб кетдим: «Оббо, яна бошладингми? – деб ғижиндим ўзимча. «Уйқу яна расво бўларкан-да Хуружлар тезлашаяпти-я». Кеча ҳам, аввалги тунда ҳам шу ҳол юз берган, оқибатда, кун бўйи бирор иш қилолмай, карахт юрган эдим. Энди эса оғриқ зўрайиб, бутун қорин бўйлаб ёйиляпти. Нимадандир дарак эмасми бу: заҳарланишми; кўр ичакми; ўт қопи ё ўн икки бармоқли ичакда ишкал борми? Davomini o'qish

Muhammad Salom. Uch hikoya.

001
Во ажаб, кутилмаганда илон йўлини ўзгартирди – ўнг ёқдаги ҳандаққа – ўт-ўланлар орасига бурилди. У ер бир вақтлар лой ҳандақ эди. Энди баъзан гўнгхона вазифасини ўтайди. Сув қўйилмагани боис ўт-уланлар қуриб, қовжираб ётар эди. Ҳозир ўшалар жонимга оро кирди. Эҳтимол, қўзғалганимдан илон чўчиб, шаштидан тушгандир. Оқтош эса ўз ишини адо этиб бўлган каби таққа тўхтаб, сарғимтил кўзларини менга тикиб, думини ювошгина ликиллатди. Бу – ўзи кичикроғу ваҳимаси оламни тутгудай тўполончи, усти оч қизғиш-маллатоб, қўлтиғию қорни оппоқ — дала-ҳовли эгалари учун анча қадрдон ит. Ҳамма уни Эркиннинг ити – Оқтош деб чақиришади. Ширкатимиз раиси Дадахон Нурий ҳазиллашиб: “Колхозимиз ити” дейди. Кўпчилик эса Эркин Маликнинг эркаси дея эътироф этишади. Davomini o'qish