Узоқ йиллар мобайнида Шавкат Раҳмон ҳаёти ва ижодига бағишланган мақолалар,эсселар,шеърлар ва хотиралар ўзбек матбуотида кўплаб босилган. Вақтли матбуот бари бир вақтли экан-да, йиллар ўтиши билан бир пайтлар нашр этилган газета ва журналлар бугунги кишиларнинг назаридан четда қолиб кетмоқда. Бугун сизга Мусулмон Намознинг «Ватан» газетасининг 1995 йил, 22-сонида босилган мақоласини қайта тақдим этмоқдаман.
Teglar: Musulmon Namoz
Musulmon Namoz. Ikki maqola («Qutlug’ qon» va «O’tmishdan ertaklar»ni mutolaa qilib)
Миллатга ўзининг маънавий қиёфасини – ҳам ботиний, ҳам зоҳирий моҳиятини англатадиган восита, таъбир жоиз бўлса, улкан кўзгу, бу – адабиёт ва санъат! Тўғри, публицистика ва аналитика ҳам шу вазифани бажаради. Бироқ буларнинг ҳар иккиси адабиёт ва санъатга нисбатан иккиламчи ҳодиса. Чунки буларнинг ўрганиш объекти худди адабиёт ва санъатники сингари, ҳаёт деб аталса ҳам, аслида, улар ҳаётни адабиёт ва санъат асарлари каби кенг миқёсда қамраб ололмайди. Доимо долзарб ва долзарблиги учун ҳам миқёси тор мақсадни кўзлайди. Davomini o'qish
Shavkat Odiljon. Istak & Hikoyani o’qib: Xurshid Do’stmuhammad, Musulmon Namoz, Shahnoza Nazarova
Хуршид Дўстмуҳаммад: Муаллиф деярли тайёр мавзу ва сюжет йўналишидан, ҳатто тайёр ечимдан фойдаланган (ўз вақтида ўзим ҳам шунга ўхшаш ҳикоялар машқ қилганман)…. Мусулмон Намоз: Адабиёт эски гап билан яшай олмайди. Адабиётга доимо янги гап зарур… Шаҳноза Назарова: Истагим, бу ҳикоя муаллифнинг машқларидан бири бўлиб қолса… Davomini o'qish