Dunyo adabiyoti: Uilyam Shekspir. Videofilm.

011    Шекспирнинг адабий фаолияти уч даврга бўлинади. Ҳаммаси бўлиб у икки поэма, 154 сонет ва 37 пьеса яратади. Ижодининг биринчи даврида (1590-1601) Шекспир поэма ва сонетларидан ташқари, уйғониш даврининг характерини акс эттирган хушчақчақ комедиялар: “Адашишлар комедияси”, “Қийиқ қизнинг қуйилиши”, “Вероналик икки йигит”, “Севгининг беҳуда кучайиши”, “Ёз кечасидаги туш”, “Виндзорлик масхарабоз аёллар”, “Йўқ нарсадан бир талай ғавғо”, “Бу сизга ёқадими?”, “Ўн иккинчи кеча”; “Англиянинг ўтмишидан олинган хроникалар” деб номланган тарихий драмалар: “Генрих VI”, “Ричард III”, “Генрих IV ”, “Қирол Иоанн”, “Ричард II”, “ Генрих V”; ниҳоят, “Ромео ва Жульетта” ҳамда “Юлий Цезарь” номли икки машҳур трагедиясини ёзди. Davomini o'qish