
13 апрел — ХХ аср бадиий тафаккурида кескин бурилиш ясаган Самуел Беккет таваллуд топган кун.
Самуэл Беккэт асарлари инсоннинг фақат фожиалари ҳақида эмас. Бу асарлар ўзини ўрганаётган, фожиадан қутулиш йўлини излаётган, кишанларни ва тафаккурга соя солган зулматни парчалаётган ақл-идрок ҳақидадир. Ўзини ўрганаётган, фожиасини таниётган мавҳумлик ёки мазмунсизлик асли инсоний қиёфасини тиклаётган, ўзини, «мени»ни излаётган, «мени»ни таҳлили, қилаётган, уйғона бошлаган идрокдир. Беккет асарлари ақл-идрок ва тафаккурни ҳушёрликка чақирувчи бир чорловдир. Бу чорловни қандай тушуниш ва уни англаш ҳар кимнинг савиясига боғлиқ. Davomini o'qish









Лорка шеърияти аср бошида адабиётда, тасвирий санъатда, мусиқада юзага келган. Ўз олдиларига санъатни янги босқичга кўтариш, унга янги шакл, янги мазмун бахш этишдек мақсадни қўйган Пабло Пикассо, Поль Элюар, Андре Бретон, Гийом Аполлинер ва бошқа ижодкорларнинг асарлари билан бир сафда туради. Нафақат асарлари, бу одамларнинг тадқирлари, маслаклари, ҳаёт тарзлари ҳам ўхшаш.