Nazar Eshonqul: Kompyuterni kashf qilishmasa yaxshi bo’lardi!

04
Ижодкор барча яратган асарлари орқали яхлитлашади. Шунинг учун маълум ва жузъий маънода ижобийлик ва салбийлик ҳам адибнинг ўзи, унинг ички дунёси, ички курашлари, ўзини инкор қилишлари бўлиб чиқади. Асар худди миллиард йиллик эволюцияга ўхшаб ички руҳий жараён. Бу ерда руҳда ибтидо ва интиҳо, яралиш ва ўпирилиш, инкор ва тасдиқ ўзаро курашиб ётади. Бу ер мангу ва азалий кураш майдонига ўхшайди. Адиб ана шу курашни имкон қадар акс эттириб беради, холос. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. O’z-o’ziga gapirayotgan odam.

ahmad-aka
70-йилларда адабиётга кириб келган авлод ичида Аҳмад Аъзамнинг ўз ўрни бор. Аввало, бу ўрин дастлабки даврда адабиётни ҳеч қандай сиёсий мақсадларсиз, мафкурабозликларсиз кўришга ва англашга интилиш шаклида бўлса, кейинчалик адабиёт орқали ўз даври ижтимоий тафаккурини уйғотиш қиёфасини олди. Ёзувчининг адабиётшунослар шу пайтгача эътибор бермай келаётган “Ватан ҳақида ёзолмаган шеърим”, “Ўзим билан ўзим”, “Одамовига уч ёқлама қараш” новеллаларида, “Ноинсоф Мусо”, “Кичик илмий ходим Ҳамдамов” ҳикоялари, “Бу куннинг давоми”, “Асқартоғ томонларда” қиссаларининг, умуман шу авлоднинг адабиёт, жамият, одамга бўлган муносабатларини яққолроқ ифодалаган деб айтиш мумкин. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Samoviy zavq lazzati (2003).

025
Мен ижодни ўрганишга, таҳлил қилишга арзигулик бутун бошли фалсафа деб ўйлайман. Чунки айни ижод лаҳзаси бир мантиқ инкор этилиб, образлар қиёфасида янги дунё пайдо бўлади. Инсон айни ижод қилаётган пайтдагина буюклашади. Ижод намунаси бўлмаган барча нарса ясамаликка, сохталикка, алдовга олиб келади. Чунки ижодгина кишида завқ уйғотади, завқ беради. Ана шу завқ самовий завқдир. Ҳар биримиз ҳақиқий санъат асарига дуч келганимизда шууримизда асардаги гўзаллик билан уйғунлашадиган ҳиссиётлар пайдо бўлади. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Nazarning umidbaxsh kemalari.

004
1989 йилнинг 6 январ куни замонавий ўзбек насри тарихида фавқулодда воқеа юз берди: “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида Назар Эшонқулнинг “Маймун етаклаган одам” ҳикояси эълон қилинди! Битта ҳикоя бир асрлик тажрибага эга бўлган миллий наср тарихида қандай қилиб фавқулодда воқеа бўлиши мумкин? Унинг фавқулоддалиги нимада эди? Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Jorj Oruell.

Ashampoo_Snap_2016.11.03_19h15m33s_004_.pngЖорж Оруэлл (ингл. George Orwell), ҳақиқий исми — Эрик Артур Блэр (ингл. Eric Arthur Blair; 1903—1950) — инглиз ёзувчиси ва публицисти. «Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса» ва «1984» “Фил ови”, “Бирма кунлари” романлари билан машҳур.
Бугун  жаҳондаги адабиётни билган,суйган инсонлар  Жорж Оруэлл таваллуд топган куннинг 110 йиллигини нишонламоқда. Биз ҳам шу даврага қўшиламиз.
Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Ernesto Sabato.

099
Аргентиналик машҳур адиб Эрнесто Сабато (Ernesto Sábato) 1911 йилнинг 24 июнида Буэнос-Айреснинг Рохас мавзесида дунёга келиб, роппа-роса юз ёшга тўлишидан 2 ой олдин, 2011 йилнинг 30 апрелида оламдан кўз юмган.
Ўрта таълим мактабидан кейин миллий университетнинг физика-математика факультетида таълим ола бошлайди.  Кўпболали оилада туғилган Эрнесто ( у оиладаги ўн бир боладан ўнинчиси эди) ёшлигидан ижтимоий тенгсизликка қарши ҳаракатларда, хусусан Аргентина ёшларининг коммунистик ташкилоти фаолиятида иштирок этади. 22 ёшида биринчи йирик асари  «Сассиз булоқ» романини ёза бошлайди. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Ikki hikoya & Ibrohim Haqqul. Evrilish tovushi

004     Одатда, рамзий-мажозий ифодаларда сеҳрли бир хусусият бўлади. Шунинг учун улар хаёл ва виждонни ҳаракатга келтириб, юксак руҳ билан алоқага чорлайди. Бу хусусият “Баҳовуддиннинг ити” учун ҳам хосдурки, буни ёзувчининг асосий бир муваффақияти ўлароқ баҳолаш лозимдир. Мен бу ўринда ҳикоянинг маъно-мазмунини гапириб ўтирмайман. Чунки уни кўпчилик бир хилда тушуниб, бир йўсинда қабул қилолмаслигига ишонаман. Айни пайтда ўзликни англаш лаёқати бутунлай сўнмаган, жамият ва инсон муносабатларига мустақил нигоҳ ташлай оладиган ҳар бир киши унга бефарқ қололмаслигига ҳам шубҳам йўқ. Davomini o'qish

San’at qalb va ruhni qutqaradi. Yozuvchi Nazar Eshonqul bilan suhbat

05

    Бугун янгиланиб бораётган ўзбек адабиётининг  эътиборли вакили, ҳар бир янги асари  интизорлик билан кутилган ёзувчи ва киносценарист   Назар Эшонқул 50 ёшдан ҳатлаб,  51 ёшга тўлган кун. Шу қутлуғ кун билан адибни самимий табриклаймиз, қаламиига қувват тилаб, ундан янги асарлар кутиб қоламиз. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Dante,Navoiy,Shekspir.

777

Биз бугун бобомиз Навоийни Ғарбнинг мунозарасиз буюк даҳолари саналмиш икки сўз санъаткори билан қиёслаш орқали ҳазратнинг улуғлар ичида улуғ шоир эканини яна бир бор ҳис этишни истадик. Davomini o'qish

11 may — Buyuk musavvir Salvador Dali tavallud topgan kun.

дали
Буюк мусаввир Сальвадор Дали ижоди XX асрда инсонни огоҳ қилувчи энг улкан бонглардан бири эди. XX асрга қандай фожиа хос бўлса, уларнинг барчаси Дали ижодига ҳам хосдир. Унинг расмлари – тафаккурнииг гўзал намуналари. Биз унинг асарларидаги гўзалликдан яйрамаймиз, аксинча, фикримиз, тафаккуримиз сесканиб тушади ва ҳушёр тортади. Davomini o'qish

«Dunyo adabiyoti» turkumi: Borxes.

09
Борхес ўз ижодида ва мутоалага бағишланган мақолаларида Ғарбу Шарқни яхлит кўролган адибдир. У ўз асарларида ва адабий эътиқодида ана шу икки қутбни бирлаштиришга уринган ва бунга бир қадар эришган ҳам. Истеъдодсизлик ўзига бошпана излайди, ўзини шу бошпанага яшириб қўйиб, фош бўлишидан қўрқиб, турли тамғалар отиб, айюҳаннос солади. Истеъдодга эса ўзини нима деб аташларининг қизиғи йўқ; у худди айсбергларни ёриб кетаётган музёрардек тушунча, тасаввур, имконият, миллий қамров чегараларини ёриб, олдинга кетаверади. Davomini o'qish

Dunyo adabiyoti: Bekket. Film.

083
ХХ аср бадиий тафаккурида кескин бурилиш ясаган, янги оқим сифатида бутун дунёда шов-шув қўзғаган Беккет мансуб «абсурд театри» буюк янгилик эди. Беккет томошабиннинг ҳисларига эмас, заковатига мурожаат этилади ва ана ўша ерда саҳна тасаввур саҳнасини яратади. Тасаввур қилишга заковати етмаганлари учун Беккет асарлари шунчаки чўпчак бўлиб туюлади. Davomini o'qish