1938 йили шоир аксилсовет фаолиятда айбланиб, қамоққа ташланди. У 1946 йилга қадар Сибирь, Узоқ Шарқ ва Қозоғистондаги лагерларда сақланди. Озодликка чиққан шоирнинг нашр этила бошланган тўпламларидаги табиат мавзуси, инсон руҳоний оламининг ранг-баранглиги акс этган шеърлар янада юксак, яна ҳам теран мазмун касб этди. Шоирнинг «Хотин», «Омадсиз одам», «Хунук қизалоқ», «Кекса актриса» ва бошқа кўп шеърлари ХХ аср рус шеъриятининг олтин хазинасидан ўрин олди. Davomini o'qish