31 may — Taniqli turk xonandasi Nilufar tavallud topgan kun.

035

Нилуфар — ёшлигимнинг овози. Советлар даврида турк хонандалари ичида қўшиқлари ёзилган пластинкалари чиқарилган ва қисқа муддат ичида империя минтақасида,айниқса, туркий халқлар орасида миллионлаб мухлис орттирган биринчи турк хонандаси эди.
Нилуфар (Nilüfer Yumlu ) ўша пайтлари ўзбек ёшларининг севимли хонандасига айланган, давраларимизда унинг қўшиқлари жаранглаб, маҳлиё юракларимизни олис қардош диёр ҳақидаги қандайдир сирли, мафтункор ҳис ва туйғуларга чулғарди. Davomini o'qish