Konstantin Paustovskiy. Ikki hikoya.

09Ёзувчи Христиан Андерсен билан учрашганимда ёшим атиги еттида эди. Бу ажойиб воқеа қиш кечаларининг бирида, ХХ асрнинг бошланишига бир неча соат қолганида рўй берди. Қувноқ болалар эртакчиси мени Янги аср остонасида кутиб олди. У аввал менга узоқ тикилиб турди-да, сўнгра ҳазиломуз бир кўзини қисиб жилмайганича, чўнтагидан оппоқ рўмолчасини олиб ҳавода елпитган эди, оппоқ атиргул пайдо бўлди ва атрофга хушбўй таратиб, оҳиста ерга тушди. Davomini o'qish

Nodira Afoqova. Cho’ponona munojotlar.

0861938 йил 14 июл куни миллатимизнинг буюк фарзанди Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон ҳибсга олиниб, кўп ўтмай (4 октябрда), Тошкент шаҳри атрофида отиб ташланган эди.

   Шеъриятимизнинг буюк сиймоларидан бўлмиш Абдулҳамид Чўлпон ижоди қарайиб 90 йил мобайнида халқимиз юрагида яшаб келмоқда. Ўтган вақт давомида шоир шеърлари замондошлари ва кейинги авлод ижодкорлари учун илҳом манбаи бўлиб келди. Унинг шеърлари оҳангига эргашмаган, тажрибаларини ўзлаштирмаган ижодкор камдан кам топилса керак. Бугун сизнинг диққатингизга бухоролик шоира Нодира Афоқованинг Чўлпон ғазалларига боғлаган мухаммасларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Nodira Afoqova. Xemingueyning dolg’ali hayoti.

  Эрнест Хемингуэй жаҳон сўз санъатининг ўнлаб ноёб дурдоналарини яратди. У инсон иродаси ва муҳаббатни юксак пафос билан тараннум этди. Урушни башарият ҳаётидаги энг мудҳиш фалокат сифатида қаттиқ қоралади. Насрда эса объектив тасвир усулини ҳадди аълосига кўтарди… Davomini o'qish