Ҳафталарким Ҳазрат Навоийни варақлаб, юрагимга ўт тушди. Дилрабо байтларга ҳавас қилиб, арузда бир туркум машқ қилдим. Булар – ожизона тақлидлардир, холос. Нуқта қўйилган ҳар қандай шеърни ким биландир бўлишиш эҳтиёжи ҳар биримизда қанчалар баланд… Балки шундан, бу туркумни, Муқаддас Рамазон ойи барчамизга хосиятлик бўлишини тилаб Сизга, «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти ўқувчисига йўллаяпман. Ҳурмат билан муаллиф. Davomini o'qish
Teglar: Nodira Afoqova
Nodira Afoqova. Yangi she’rlar & «Xayyom chodirinda». Ruboiylar turkumi
Таниқли шоира ва адабиётшунос олима Нодира Афоқованинг янги шеърларини тақдим этиш билан баробар сайтимизда эълон қилинган атоқли рус адиби Леонид Андреевнинг «Яҳудо Искариот» қиссасининг гўзал таржимаси учун алоҳида миннатдорчилик билдираман. Ишончим комилки, Нодира келгусида ҳам айнан шундай бетакрор асарлар таржималари билан бизни мамнун этади. Сизга тақдим этилаётган янги шеърлар қаторида шоиранинг яна бир ҳаяжонли ва мумтоз нафасларга уланган «Хайём чодиринда» сарлавҳали рубоийлар туркуми алоҳида диққатга сазовордир. Davomini o'qish
Leonid Andreev. Yahudo Iskariot. Qissa. VII-IX boblar
Исо кўрдики, бу гапдан мудҳиш издиҳом ғулғулага тушиб, ҳаракатга келди. Кариотлик Яҳудо бўлса мағрур салобати билан нақ ажалнинг ўзига ўхшаб тил-забонсиз, жиддий турар; аммо унинг ичида минглаб асов садолар алангаи оташ бўлиб нола қилар, гулдирар, фарёд кўтарарди: “Ҳа! Муҳаббат бўсалари ила сотамиз биз сени! Муҳаббат бўсалари ила таҳқир, жабру ситам ва ўлимнинг қўлларига топширамиз сени! Муҳаббат нидолари ила зимистон инларидан жаллодларни чорлаймиз ва хоч қойим айлаймиз – ўша хочга чормихланган муҳаббатни заминнинг энг юксак жойида муҳаббат ила сарафроз этамиз”. Davomini o'qish
Leonid Andreev. Yahudo Iskariot. Qissa. IV-VI boblar
Яҳудо бир неча динорни пинҳон қилди. Бу қанча пул беришганини тасодифан кўриб қолган Фома туфайли фош бўлди. Эҳтимол қилиш мумкинки, бу Яҳудонинг биринчи ўғрилиги эмас. Ҳамма қаҳру ғазабга тўлди. Ғазабланган Пётр Яҳудони ёқасидан чангаллаганча, қарийб судраб Исонинг олдига олиб келди. Қўрқиб кетган, ранги қув ўчган Яҳудо қаршилик қилиб ўтирмади. Davomini o'qish
Leonid Andreev. Yahudo Iskariot. Qissa. I-III boblar
Рус ёзувчиси Леонид Андреевнинг “Яҳудо Искариот” қиссаси нашр этилиши билан жуда кўп баҳсларга сабаб бўлган асар. Бир гуруҳ фикр билдирганлар асарни осмонга кўтарсалар, иккинчи гуруҳи уни аёвсиз равишда ерга урардилар. Энг қизиғи, ёзиганига 100 йилдан ошганига қарамай бу баҳс ҳали-ҳануз тўхтагани йўқ. Davomini o'qish
Nodira Afoqova. Yaxshilikning uch qirrasi
Ҳаёт эзгулик ва ёвузликнинг, соддароқ қилиб айтсак, яхшилик ва ёмонликнинг курашидан иборат. Илоҳий ҳақиқатларга кўра, лаънатланган Иблис – ёвузликнинг вакили, Инсон эса яхшилик ғалабаси учун курашга тайин этилган. Бинобарин, Сўз санъати ҳам яхлит ҳолда эзгулик тарғибига хизмат қилади; мана, минг йиллардирки, одамларни яхши амаллар қилишга даъват этиб келади… Davomini o'qish
Nodira Afoqova.» Muhammad (s.a.v.) dedilar…Arba’in» turkumi
Улуғ ижодкор ва донишманд боболаримиздан энг аввало ўрнак қолади. Мана шундай ўрнакларнинг бири, шак-шубҳасиз, Ислом дини аҳкомларини ўрганмоқ ва билмоқдир. Хусусан, Ҳазрат Навоийнинг тарбиявий манба бўлган ҳадислар шарҳига бағишланган “Арбаъин” асари асрлар мобайнида ана шундай қимматли ўрнаклардан бири бўлиб қолмоқда. Davomini o'qish
Nodira Afoqova. Ijod — yaratishga g’ozal mubtalolikdir
Ижод – инсон зотига дахлдор бўлган энг сирли ҳодисалардан бири. Ижоднинг асоси (мояси десак ҳам бўлади), моҳияти, намоён бўлишини тушуниш ва тушунтириш анча мушкул, чунки ижод ҳам илоҳий-табиий, ҳам ижтимоий жиҳатга эга. Ижоднинг ҳар икки жиҳати ҳақида ҳозирга қадар анча-мунча фикрлар, қарашлар баён қилинган; булар ичида унинг ижтимоий томони ҳақидаги фикрлар салмоқлироқдай назаримда… Davomini o'qish
Nodira Afoqova. Insoniy fojialarning mudhishi
Шавкат Раҳмон таваллудининг 65 йиллиги олдидан
Шавкат Раҳмон ижодида ижтимоий мазмун кучли эканлиги адабиётшунослар томонидан аниқланган. Шоир гарчанд аксаран туркийларнинг узоқ ва яқин тарихига мурожаат қилса-да, бу ижтимоий мазмун муайян замон ёки макон билан чегараланмаган; билъакс, унда кўп ҳолларда умуминсоният ҳаётига дахлдор ҳодисалар акс этади. Баъзи шеърларида эса кутилмаган ижтимоий фикр яширинган бўлади. Davomini o'qish
Gi de Mopassan. Sovaj kampir
Сизга тақдим этилаётган ҳикоя инсоният ҳаётидаги энг мудҳиш ҳодисалардан бири бўлмиш урушнинг яна бир даҳшати – жиноятга мойил бўлмаган, жиноят қилиш хаёлига ҳам келмаган одамни-да ўзи истамаган ҳолда жиноятга етаклаши ҳақида: бу мавзу дунё тобора маданийлашиб бораётган бугунги кунларда янаям долзарблашгани таассуфланарли (Таржимондан). Davomini o'qish
Nodira Afoqova. She’rlar
Кутубхонамиз саҳифаларида вилоятларда яшаб қалам тебратаётган шоиру ёзувчилар ижоди билан мунтазам таништириб бормоқдамиз. Ўтган йили ва куни кеча бухоролик шоира, адабиётшунос олима Нодира Афоқованинг Чўлпон ғазалларига боғлаган мухаммаслари, бетакрор рус адиби Константин Паустовский ҳикояларидан қилган таржималари билан таништирган эдик. Бугун шоиранинг бир туркум янги шеърларини диққатингизга тақдим этмоқдамиз.
Konstantin Paustovskiy. Ikki hikoya.
Ёзувчи Христиан Андерсен билан учрашганимда ёшим атиги еттида эди. Бу ажойиб воқеа қиш кечаларининг бирида, ХХ асрнинг бошланишига бир неча соат қолганида рўй берди. Қувноқ болалар эртакчиси мени Янги аср остонасида кутиб олди. У аввал менга узоқ тикилиб турди-да, сўнгра ҳазиломуз бир кўзини қисиб жилмайганича, чўнтагидан оппоқ рўмолчасини олиб ҳавода елпитган эди, оппоқ атиргул пайдо бўлди ва атрофга хушбўй таратиб, оҳиста ерга тушди. Davomini o'qish