Бугун давлат мустақиллигини қўлга киритганимиз билан ҳали маънавиятимиз, дунёқарашларимиз тўла мустақил бўлиб улгурганича йўқ. Бугун ҳатто ҳозир мен айтаётган шу кичкина, оддий фикрларни кўтара оладиган даражада ҳам мустақил бўла олганимиз йўқ. Ўзликка қайтиш кўчасининг бошида турибмиз ҳали-ҳозирча. Кўча бошида ҳам ҳолат ҳар хил: айримлар чин юракдан ўзликка қайтмоқчи; бошқа айримлар эса, ўзлик уларнинг ҳозирги ҳолатларини инкор этишини билганларидан, қайтайликми-йўқми деган иккиланишда туришибди; учинчи бир айримлар ҳам бор, улар ўзликка буткул қайтмоқчи эмаслар, улар ўзликни инкор этувчилардир, уларнинг юраклари ўзгариб қолган, аммо мафкурада уларнинг таъсири ҳали ҳам катта. Davomini o'qish
Teglar: Nurulloh Muhammad Raufxon
Nurulloh Muhammad Raufxon: Adabiyot qadim o’zanlarga qaytadi.
Адабиёт сўз демак. Сўз эса инсонга ўзини ва Яратганини танитиш воситасидир. Ўзини, ўзлигини билмаган Яратганини ҳам билмайди-танимайди, Яратганини танимаган ҳеч қачон ўзини танимайди. Танийман деб ўйлайди, аммо ўзи ҳақида хато тасаввурларда умри ўтади. Адабиёт агар одамни шу хатоликдан қутқариб, унга аслини танитса, асосий вазифасини бажарган бўлади. Davomini o'qish
Nurulloh Muhammad Raufxon. Ikki hikoya.
Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон асарларининг бош ғояси инсон кўнглини поклаш, маънавиятини юксалтириш, гўзал хислат ва фазилатлар эгаси бўлиб, яхшилик йўлидан юришдир. Адибнинг “Чилла», “Этакдаги кулба” каби ҳикоялари бугунги адабий жараёнда ўзига хос, ноанъанавий, бир-бирига ўхшамаган ва бир-бирини такрорламаган гўзал асарларнинг майдонга келаётганини кўрсатади. Davomini o'qish
Nurulloh Muhammad Raufxon BBCUzbek.com o’quvchilarining savollariga javob beradi.
BBCUzbek.com ўқувчиларининг саволларига таниқли ёзувчи, Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасининг “Ҳидоят” журнали бош муҳаррири Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон жавоб беради. Davomini o'qish
Nurulloh Muhammad Raufxon. Til — millatning o’zagi
Интернет саҳифаларида аста-секинлик бўлса-да ўзбек ижодкорлари веб-сайтлари сафи кенгайиб бормоқда. Бугун сизга таниқли адиб Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг веб-сайтини тақдим этамиз. Мазкур веб-сайт яқин уч ойдан бери фаолият юритмоқда. Саҳифада адибнинг қисса ва ҳикоялари, суҳбат ва мақолалари,шунингдек,ижодкорнинг ўзи билан суҳбатлар, ёзувчи ва унинг асарлари ҳақида ёзилган мақола ва тақризлар билан танишиш имкониятига эгасиз. Davomini o'qish
Nurulloh Muhammad Raufxon.She’riga ko’chgan shaxsiyat.
“Яшамоғим зарур ҳар дақиқани, ғазаб билан, севги билан тўлдириб, дунёдаги барча қора нарсани ёруғ лаҳзаларда ўлдириб. Токим, бош кўтариб қарай қуёшга, токим, кўзларимда ёнсин ҳақиқат, токим, тош мисоли тегмасин бошга мен яшай олмаган ҳар бир дақиқа”; “…қийнанг, ўз ҳолига қўйманг юракни, яшамаслик учун юраксиз”; “Йиқилмак, тўхтамак мумкинмас, қаерга бўлса ҳам юрганим яхши”; “Йиқилма, ўзингни ушлагин, отсинлар жаҳолат тошини, лабингни қаттиқроқ тишлагин, кўрсатма кўзларинг ёшини”; “Бу сўзни бир умр айтмай яшадим, ҳар шодлик келганда юрдим секинроқ. Ғам сўзин элимдан аввалроқ айтдим, бахт сўзин айтаман элдан кейинроқ”… каби яна кўп-кўп сатрлари кўнглимнинг қай бир бурчакларига ўрнашиб олиб, сира тинчлик бермаганларини соатлаб гапириб беришим, кетма-кет мисоллар келтиришим мумкин. Лекин, қарасам, бунинг учун шоирнинг ҳамма шеърини қарийб бир бошдан кўчириб ёзишимга тўғри келаркан. Яхшиси, у шеърларни ҳар ким ўзи ўқисин, ўзи завқлансин, ҳар ким ўзи учун Шавкат Раҳмонни ўзи кашф этсин. Davomini o'qish
Nurulloh Muhammad Raufxon. Mehvar almashmaydi.
Албатта, ҳар қандай мавзу очиқ. У қанча нозик ё теран бўлмасин, ҳар ким уни ўрганишга, фикр-мулоҳазаларини билдиришга ҳақли. Бирдан-бир шарти – ўрганаётган шахс ўрганилаётган масалани пухта билиши керак. Чала билишдан ёки умуман билмасликдан юзага келадиган саёзлик муаллифни уялтириб қўйишидан ташқари, мавзудан хабари кам ёки буткул хабарсиз кўпчиликни асл ҳақиқатдан чалғитиши билан тескари хизмат ҳам қилиб қўяди. Davomini o'qish