Алишер Навоийнинг ҳар бир инсон шахсига нақадар буюк аҳамият берганлиги, қанчалик залворли юк ортганлигини таъкидлаб қўйиш лозим. Инсоннинг, ҳар бир шахснинг ўзи алоҳида бир оламгина бўлиб қолмасдан, балки «Ўн саккиз минг олам ошуби»нинг соҳиби эканлиги буюк шоиримизнинг бу борадаги ўзига хос кашфиётидир. Биз ҳар лаҳзада дунёга неча минглаб одамлар келиши ва ҳар лаҳзада қанчадан-қанча гўзаллар ўн саккиз ёшга қадам қўйишларини, бир ўйласак ва ҳар биттасининг бошида ўн саккиз минг оламда содир бўлаётган ғалаёнлар мавжудлигини фикр қилсак, буларнинг барчаси ва булардан ташқари Навоий лирик қаҳрамони томонидан васф этилаётган ўн саккиз минг олам муаммоларини ўз бошига жам қилган маҳбубанинг зоҳирий ва ботиний кўрки нақадар бетимсол эканлиги аён бўлади. Davomini o'qish