Odil Hotam. She’rlar & Iskandarning shoxi bor!..Shoir bilan suhbat

Ashampoo_Snap_2017.07.06_00h46m35s_008_.png Бугун шоир Одил Ҳотамнинг туғилган куни. Чин юракдан қутлаймиз

   Шеър қоғозга қандай тушади? Баъзан бир мисра ёки биттагина сўз ҳақида йиллаб ўйлайсиз… Гоҳо кутилмаганда…… Мен учун буюк тарихимиз, бугунги улуғвор эврилишлар, атрофимиздаги одамларнинг орзу-армонлари, биз етишга илҳақ бўлган келажак қоғозга тушадиган битиклар бешигидир… Davomini o'qish

Abdulla Ulug’ov. Afsonalarning badiiy talqini & Odil Hotamov. Ona bug’u keltirgan beshik & Chingiz Aytmatov asarlaridagi rivoyatlar asosida multfilmlar

05Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги олдидан

Чингиз Айтматовнинг “Оқ кема”, “Асрга татигулик кун”, “Қиёмат”, “Тоғлар қулаётган замон (“Абадий қаллиқ”) тилга олинганида улардаги афсоналар эсга тушади. Аниқроғи, ушбу афсоналар мазкур асарларининг мазмун-моҳиятига сингдириб юборилган. Бугунги кун кишилари тақдири асос қилиб олинган айни асарларда афсона, ривоятлар сюжетнинг муҳим тармоғига айланиб, уқубат, изтиробга тўла ҳозирги ҳаёт хусусида ўйлантиради. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Mangu latofat & Hayo — xaloskor & Odil Hotamov. Nurli so’z ohanrabosi

04   …Сўзлар борки, шуълани, нурни ютиб, ўзидан фақат совуқлик чиқаради. Иброҳим Ғафуров сўзлари эса ич-ичидан нурланади, кўнгилларни нурлантиради. Уларда ҳаётбахш қудрат устувор. Нурли сўзнинг эса оҳанрабоси бўлади… Davomini o'qish

Odil Hotam. Umr — mangulikka atalgan qo’shiq

034   Шоир  Одил Ҳотамовни ўзбек китобхони   “Умр шами”, “Нигоҳлар”, “Юксакдаги дарахт”, “Дала йўли”, “Нафас” каби шеърий тўпламлари ҳамда “Юксакдаги дарахт” насрий китоблари орқали яхши танийди. Шеърларининг ҳар мисрасида Ватан меҳри, муҳаббат тараннуми, инсоний самимий туйғулар  жилваланиб туради. Ҳозирги кунда ижодкор  Кармана тумани “Кармана овози” газетасида фаолият кўрсатиш билан биргаликда, газета қошида ташкил этилган “Чашма” адабий тўгарагининг  раҳбари ҳамдир. Davomini o'qish