Шеър ёзадиган одамнинг ҳаммаси ҳам уни қоралаб бўлиши билан югуриб бирон бир нашр эшигини тақиллатмайди, дуч келганга ҳовлиқиб ўқиб бермайди. Уларнинг орасида шеър ҳавасининг ўзи илоҳий туҳфа эканини англаб, бу туҳфани зулмат ичида тинимсиз шамолу бўронлар қўйнидаги биёбондаги ёлғизгина ўтовнинг бир бурчагида жимирлаб ёниб турган чироқдан кўзини узмай ўтирган одамдай авайлаб-асраб ўтирганлар ҳам бор. Улар бу чироқни юракдаги умиддай, муҳаббатдай, меҳру оқибатдай асраб яшайдилар. Ана шу умидни, муҳаббату оқибатни авайлаб яшаётган ҳам мувллим, ҳам ижодкор шеърларини тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish