У — миллий ёзувчи, асарларида бизнинг “ҳаёт ва адабиётда бўлган кучли ва ожиз томонларимиз”ни акс эттиради. Унинг асарларида яна, насрдан кўра шеърга хос руҳ устун туради. Бу — Ўлмас аканинг шоирона руҳидан келиб чиққан бўлса керак… Davomini o'qish
Teglar: O’lmas Umarbekov
O’lmas Umarbekov. Sevgim-sevgilim & Adib haqida hujjatli film.
Бу воқеага анча бўлди. Мен эндигина институтни тамомлаган йигирма икки-йигирма уч ёшлардаги йигит эдим. Орзу-ҳавас катта. Қаёққа қўл узатсам, етади. Билакларимда қувват, қалбимда ғайрат жўш урарди.Ёшлик эндигина қанот чиқарган учирма қушга ўхшайди. Ҳеч нарсадан тап тортмайди, ҳеч нарсадан чўчимайди. Бутун борлиқ унга янгича, сирли бўлиб туюлади. Ҳамма нарсани кўргиси, билгиси, ҳамма нарсада ўзидан қандайдир из қолдиргиси келади. Лекин бу изнинг қандай бўлишини, унга севинч бахш этадими, ё ғам келтирадими, тўғрироғи, билишни истамайди… Davomini o'qish
O’lmas Umarbekov. «Qizimga maktublar» kitobidan & Odam bo’lish qiyin
25 январ — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўлмас Умарбеков таваллуд топган кун
Хатларимнинг сўнгида устоз Абдулла Қаҳҳорга ўхшаб, сенга, қизим, берадиган иккита маслаҳатим бор. Биринчиси: — Бу дунёда опангчалик сенга меҳрибон, яқин, азиз, сендан жонини ҳам аямайдиган одам йўқ. Бирга бўл. Ёлғизлатиб қўйма. Асра. Иккинчи маслаҳатим: — Давр ўзгариб кетди, қадриятлар ўзгарди. Лекин ҳамма даврда ҳалол меҳнат, поклик, одамийлик қадрланган. Шу ёдингда бўлсин. Ёлғизим, суюклигим, хайр, омон бўл, бахтли бўл. Davomini o'qish
Miraziz A’zam. O’lmas Umarbekovni eslab & O’lmas Umarbekov. Saylanma & Fotima va Zuhra
25 январ — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўлмас Умарбеков таваллуд топган кун
Пахтадан қайтганимизда Умарбековнинг Ўзбекистондаги ёшлар орасида энг фаол ва таъсирчан ёзувчи эканини билдик. Унинг ҳар бир ҳикоя ёки қиссаси “Шарқ юлдузи” журнали ва бошқа матбуот нашрларида тез-тез босилиб чиқар ва ҳар бири ўқувчилар оғзидан тушмасди. “Бир муҳаббат тарихи”, “Севгим, севгилим”, “Ёз ёмғири”, “Одам бўлиш қийин”, “Дамир Усмоновнинг икки баҳори” каби асарларини ±пишиб ўқирдик. Davomini o'qish
Said Ahmad. Kiprikda qolgan tong. Qissadan parchalar.
Ўлмас бирон асар ёзадиган бўлса «одамови» бўлиб қоларди. Бошқа ишларни унутар, фақат ёзаётган асарини ўйларди. Шу пайтларда у меҳмонга ҳам бормас, меҳмон ҳам чақирмасди. Унинг бу одатини билмай тасодифан келиб қолган танишларини қачон кетаркин, деб безовта бўлаверарди. Davomini o'qish