Habibulla Qodiriy. «Otam haqida» kitobidan.

01
Бу ой ўзбек адабиётининг буюк вакили, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий таваллудига 120 йил тўлди.

    Дунёда Абдулла Қодирийдек бахтиқаро ёзувчи кам бўлади. Мустабид шўро жаллодлари уни қатағон қилдилар, минг бора жабр кўрсатдилар, охири ўлдириб қутулдилар. Дунёда Абдулла Қодирийдек бахтиёр ёзувчи ҳам камдан-кам бўлади. Ҳар қандай қатағонларга, қамоққа тиқилиш ва сургун бўлиш хавфига қарамай, китобхонлар “Ўткан кунлар”ни ўқийвердилар, ўқийвердилар, ўқийвердилар!.. Davomini o'qish

O’tkir Hoshimov. “Yarim asr daftari” kitobidan.

004
“Мовароуннаҳр” нашриёти халқимизнинг севимли адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг “Ярим аср дафтари” китобини чоп этди. Адибнинг ушбу китоби қарийб эллик йиллик кузатувлар маҳсулидир. Ундан адибнинг яқинлари – ота-она, оила аъзолари ҳақидаги мақолалари, сафдошлар, устозлар, замондош ижодкорлар билан боғлиқ хотира ва ўйлари, ҳаёт, адабиёт тўғрисидаги мулоҳазалари ўрин олган. Саҳифаларни варақлар экансиз, адиб атрофдагиларга чексиз меҳр, самимият, эътибор билан ёндашганининг гувоҳи бўласиз. Ҳар бир сатрда ёзувчига хос бағрикенглик, одамлар қалбидаги эзгуликни ҳис этиш, атрофдагиларнинг қувончига шерик, дардига малҳам бўла олиш каби хислатларни кўрасиз… Davomini o'qish

U daraxtning nomi edi ‘Yaxshilik’. O’tkir Hoshimov bilan suhbat (2003).

002
Ижодкор ўз устида ишламаса, жаҳон адабиётини, ўзи мансуб бўлган адабиётни мунтазам кузатиб бормаса, қандай ёзишнигина эмас, қандай ёзмасликни ҳам мунтазам ўрганмаса, унинг яхши асар ёзиши қийин. Мен учун Навоий билан Шекспир ҳам, Толстой билан Тагор ҳам, Қодирий билан Чингиз Айтматов ҳам жуда қадрли ижодкорлар. Хеменгуэй, Мопассан, Цвейг, Шукшиннинг баъзи ҳикояларини ва умуман, ғарб адабиётидан бир қанча намуналарни ўзбек тилига таржимаям қилганман. Бу бежиз эмас. Ёзувчи мумтоз адабиётни ҳам, бугунги адабиётни ҳам кузатиб борса, айни муддао бўлади.  Davomini o'qish

5 avgust — O’zbekiston xalq yozuvchisi O’tkir Hoshimov tavallud topgan kun.

022
Менга энг кўп таъсир қилган ёзувчи Абдулла Қодирий бўлган. Билвосита, бевосита эмас. Тил маҳоратини аввало Қодирийдан, қолаверса, Абдулла Қаҳҳор билан Саид Аҳмад акадан ўрганганман. Тасвирлашни, туйғуни ифодалашни, юморни Саид Аҳмаддан ўрганиш керак. Кўпчилик истеъдодли ёзувчиларда жиддийлик билан юмор мужассам бўлади. Бир китобини ўқисангиз йиғлайсиз, битта китобини ўқисангиз куласиз. Davomini o'qish

Taniqli o’zbek adibi O’tkir Hoshimov vafot etdi.

090

Ўзбек адабиёти оғир жудоликка учради. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов 71 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Саҳифамиз номидан адиб оиласига чуқур ҳамдардлик изҳор қиламиз.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов 1941 йил, 5 августда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1964 йилда Ўзбекистон миллий университетининг (собиқ ТошДУ) филология факултети журналистика бўлимини тугатган. 1959 — 62 йиллари “Қизил Ўзбекистон”, 1963-66 й. “Тошкент ҳақиқати” 1966-82 йиллари “Тошкент оқшоми” газеталарида адабий ходим, бўлим мудири, Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида бош муҳаррир, 1985-95 й. “Шарқ юлдузи, 2005 йиллардан “Театр“ журналларида бош муҳаррир бўлиб ишлади. Davomini o'qish