Taniqli o’zbek adibi O’tkir Hoshimov vafot etdi.

090

Ўзбек адабиёти оғир жудоликка учради. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов 71 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Саҳифамиз номидан адиб оиласига чуқур ҳамдардлик изҳор қиламиз.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов 1941 йил, 5 августда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1964 йилда Ўзбекистон миллий университетининг (собиқ ТошДУ) филология факултети журналистика бўлимини тугатган. 1959 — 62 йиллари “Қизил Ўзбекистон”, 1963-66 й. “Тошкент ҳақиқати” 1966-82 йиллари “Тошкент оқшоми” газеталарида адабий ходим, бўлим мудири, Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида бош муҳаррир, 1985-95 й. “Шарқ юлдузи, 2005 йиллардан “Театр“ журналларида бош муҳаррир бўлиб ишлади.

Илк китоби 1962 йилда “Пўлат чавандоз” очерклар тўпламидир. Биринчи йирик насрий асари “Чўл ҳавоси”, “Одамлар нима деркин” (1965), ”Шамол эсаверади” (1966), “Қалбингга қулоқ сол” (1973) қиссалари эълон қилинган. “Баҳор қайтмайди” (1970), “Дунёнинг ишлари”(1982) қиссалари ёзувчига шуҳрат келтирган.

Ёзувчининг “Муҳаббат “, “Деҳқоннинг бир куни”, “Урушнинг сўнгги қурбони”, “Ўзбек иши” каби новеллалари ўзбек ҳикоячилигида муҳим ҳодиса бўлди. Илк романи “Нур борки, соя бор” (1976) да ёзувчи ўзига замондош-тенгдош журналист Шерзоднинг кечинмалари орқали ҳаяжонли маънавий –ахлоқий масалалар билан бирга ўткир ижтимоий муаммоларни кўтарган. ”Икки эшик ораси “(1986), “Тушда кечган умрлар” (1994 ) романларида Ў.Ҳошимов замондош –асрдош одамлар тақдирини 20-асрнинг энг кескин фожиавий ҳодисалари 2-жаҳон уруши ҳамда мустабид тузумнинг жинояткорона сиёсати оқибатлари билан боғлиқ ҳолда таҳлил ва талқин этиш йўлидан борган.

Ў.Ҳошимовнинг бир қанча асарлари экранлаштирилган. “Ҳазон бўлган баҳор”, “Инсон садоқати” (1975), “Виждон дориси”, “Тўйлар муборак” (1979), “Қатағон” каби драма, комедия, бир қатор киносценарийлар муаллифи. “Дафтар ҳошиясидаги битиклар”(2001) китоби ижтимоий –маънавий ҳаётда муайян из қолдирган. Асарлари жаҳоннинг кўплаб тилларига таржима қилинган.

1995-2004 йиллари 1-, 2-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати, Олий Мажлис Матбуот ва ахборот қўмитаси раиси, 1986 йили Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати, 1996 йили “Меҳнат шуҳрати”, 2001 йили “Буюк хизматлари учун орденлари билан мукофотланган.

022

ҲАЁТИ ВА ИЖОДИНИНГ МУҲИМ САНАЛАРИ

1941 йил 5 август. Тошкент вилояти Зангиота тумани Дўмбиработ мавзеида туғилди.
1958 йил. Ўрта мактабни битирди.
1964 йил. Тошкент Давлат университетининг филология факультети журналистика бўлимини битирди. Аввал университетнинг сиртқи бўлимида, сўнг кундузги бўлимда ўқиди ва турли газета таҳририятларида ишлади.

Меҳнат фаолияти

1959 -1960 й. — «Темирйўлчи» газетасида курьер
1960 -1960 й. — «Қизил Ўзбекистон» газетасида курьер
1960 -1962 й. —«Транспортньй рабочий» газетасида таржимон
1963 -1963 й. — «Қизил Ўзбекистон» газетасида адабий ходим
1963 — 1966 й. — «Тошкент ҳақиқати» газетасида адабий ходим
1966 -1982 й. — «Тошкент оқшоми» газетасида бўлим мудири
1982 — 1985 й. — Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти бош муҳаррирининг ўринбосари
1985 -1995 й. — «Шарқ Юлдузи» журналининг бош муҳаррири
1995 — 2000 й. — Биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Матбуот ва ахборот қўмитаси раиси
2000 — 2005й. — Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Матбуот ва ахборот қўмитаси раиси
2005 йилдан — «Театр» журнали бош муҳаррири

***

1962 йил

«Пўлат чавандоз» номли биринчи китоби нашр этилди.

1963 йил 17 август

«Тошкент ҳақиқати» газетасида «Тўрт мактуб» деган биринчи ҳикояси эълон қилинди.
Биринчи йирик асари — «Чўл ҳавоси» қиссаси «Шарқ Юлдузи» журналининг 10 сонида босилди.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор адибнинг биринчи асари ҳақида хат ёзиб, оқ йўл тилади.

1965 йил

Биринчи қисса ва ҳикоялар тўплами — «Гунафша» китоби нашр этилди. «Ёш гвардия» нашриёти
«Одамлар нима деркин?» асари бўйича биринчи телеспектакл намойиш
қилинди.

1967 йил

Иттифоқ Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

1968 йил

«Тошкент оқшоми» газетасида босилган, пойтахтдаги атамаларнинг 1 деярли ҳаммаси европача бўлиб кетгани танқид остига олинган «Ном ҳам хусн белгиси» мақоласи учун биринчи марта ҳайфсан олди.

1969 йил.

«Бахор қайтмайди».- Қисса. «Шарқ юлдузи» № 12.

1970 йил

Баҳор кайтмайди. Қисса. Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. Турли тилларда яна ўн мартадан ортиқ нашр қилинди.

1973 йил

Озод Шарафиддинов бошчилигидаги бир гуруҳ ижодкор ва олимлар — Ў.Ҳошимов, А.Расулов, Б.Қосимов Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон автоном вилояти — Хоруғ шаҳрига сафар қилдилар. Денгиз сатхидан деярли 5 минг метр баландликдаги қалтис тоғ йўлларидан ўтувчи бу сафар таассуротлари ёзувчининг саёҳатномалари, бадиий асарларида тасвирланди. 1976 йил «Баҳор қайтмайди» ва «Қалбингга қулоқ» қиссалари учун Ўзбекистон Ёшлар мукофоти билан тақдирланди.

1974 йил

«Бахор қайтмайди» Видеофильм. Йиллар давомида «Зангори экран»да 30 марттага яқин намойиш қилинди.

1977 йил

Нур борки, соя бор. Роман. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. Турли тилларда яна ўн мартага яқин нашр қилинди.

1978 йил

Инсон садоқати. Психологик телеспектакль. Йиллар давомида «зангори экран»да 20 мартага яқин намойиш қилинди.

Дунёнинг ишлари. Қисса. Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. Турли тилларда ўн мартадан ортиқ нашр қилинди.

«Ўзбекистон адабиёти ва санъати», «Ўқитувчилар газетаси», «Учитель Узбекистана» газеталарида «Қалбнинг оппоқ дафтари» мақоласи босилди. Ўқитувчилар обрўсини сақлаш, мавқеини ошириш ҳақидаги мақола юзасидан Маориф вазирлиги махсус қарор қабул қилди ва у мамлакатдаги барча маориф бошқармалари, Педагогика институтлари, Илмий-тадқиқот инстититутларида, мактабларда ишлаб чиқилди ҳамда зарур чоралар кўрилди.

1982 —1986 йиллар

Ўзбекистон телевидениесида «Баҳс» кўрсатувини олиб борди.

1983 йил

«Дунёнинг ишлари» қиссаси учун Ойбек номидаги адабий мукофот билан тақцирланди.

1984 йил

Фарғона вилоят Ўзбекистон тумани Ғаниобод хўжалигининг Жаъфарали Пайғамов бошчилигидаги пиллачилик бригадаси Ў.Ҳошимов номидан пилла боқиб, ишлаб топилган маблағни Тинчлик жамғармасига ўтказди.

Дунёнинг ишлари. Телеспектакль. Йиллар давомида «зангори экран»да 30 мартага яқин намойиш қилинди.

Жиззаҳ вилояти Ғаллаорол туманидаги қурувчи Маматқул Эгамов адирда артезиан қудуғи қазиб «Дунёнинг ишлари» асари шарафига «Оналар боғи»ни яратди.

Фарғона вилояти Қува туманида истиқомат қилувчи Мушарраф Сиддиқова ёзувчини тутинган ўғил қилиб олди.

1985 —1989 йиллар

Марказий матбуотда Ўзбекистонга хуруж кучайиб кетди. «Молодой
коммунист» (Москва) журналида босилган «Маиший ислом» мақоласида
Ўзбекистонда «диний фанатизм» ва эркаклар зулмига чидолмаган 270 аёл
ўзини ўлдиргани ҳақида мақола босилди. СССР ДОСААФ нашриётида чоп
этилган «Клуб служебного собакаводства» китобида И.Духновский деган
итшунос итларга лақаб сифатида йигирмага яқин ўзбекча инсон исмини
тавсия қилди. Ў.Ҳошимов ўша кезлари биргина Москва шаҳрининг ўзида
1275 киши жонига қасд қилганини далиллар билан исботловчи, Духновский мақоласи эса халқлар биродарлигини «портлатишга» мўлжалланган «бомба» эканини фош қилувчи «Дўстлик ҳурматдан бошланади» мақоласи билан жавоб қилди. «Давлат сири», «Мантиқ қани?, «Мантиқ бўлмаса бўлдириш керак», «Қўрқув салтанати» сингари проблематик мақолалари эълон қилинди.

1986 йил

«Юқори ташкилот»дан даҳрийлик — худосизлик мавзусида «Баҳс» кўрсатувини қилиш ҳақидаги топшириқни адиб бажармагач, кўрсатув тўхтатиб қўйилди.

Гдлян ва Ивановлар гуруҳи Ўзбекистонда қатағон уюштирди. Марказдан келган КПСС раҳнамоларидан бири Тошкентда йиғилиш ўтказиб, «ўзбек иши» компанияси «тўғри эканини» исботловчи маъруза қилди. Йиғилишда «Шарқ юлдузи» журналининг бош муҳаррири Ў.Ҳошимов ҳам иштирок этиши ва партиянинг «доно сиёсатини» маъқуллаб нутқ сўзлаши режалаштирилган эди. Адиб сўзга чиқмади ва савол беришга рухсат сўради. «Рухсати олий» бўлгач бир масалага тушунолмаётганини изоҳ қилди. «Ҳурматли нотиқ (КПСС раҳнамоси назарда тутилмокда) ўз маърузаларида бир фикрни қатъий қилиб айтдилар. «Кейинги йилларда Ўзбекистонда қўшиб ёзиш, боқимандалик, текинхўрлик авжига чиққан, марказий районларга пахта толаси ўрнига вагонларда ҳаво, самолётларда эса дипломатлар тўла пул — пора борган, шунинг учун Ўзбекистондан минглаб одамлар қамоққа олинди ва яна ҳибсга олинади», дедилар. Албаттта, пахта ўрнига пора юбориш — жиноят. Аммо мен оддий одам, оддий ёзувчи сифатида бир нарсани тушунолмай турибман. Айтингчи, марказий районларга вагонларда тола ўрнига ҳаво, самолётларда эса дипломатда пора борган экан, нега марказдагилар индамабди? Нега бизга вагондаги ҳаво, дипломатдаги пул керак эмас, толанинг ўзини юборинглар, демабди? Одатда пора оладиган қўл пора берадиган кўлдан баландрокда туради шекилли?»

Табиийки, савол жавобсиз қолди ва журнал бош муҳарририни бундай «юқори мартабали» мажлисларга чақирмай қўйдилар.

***

Икки эшик ораси. Роман. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. Турли тилларда яна ўн мартага яқин нашр қилинди.

***

«Икки эшик ораси» романи учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти билан тақдирланди.

1987 йил

«Ўзбекистон» нашриётида чоп этилган «Хазина» китобининг қалам ҳақини Оролни қутқариш жамғармасига ўтказди.

1990 —1991 йиллар

«Шарқ Юлдузи» журналида тарихда биринчи марта муқаддаси Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги маъно таржимаси чоп этилди. Бу ҳайрли юмушга Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов раҳнамолик қилди.

1990 йил, июнь

Ўзбекистон Компартиясининг XXII съездида нутқ сўзлади. Ўз сўзида саксонинчи йилларнинг ўрталарида Марказдан «чексиз ҳуқуқ» билан келган бир гуруҳ «тартиб ўрнатувчилар» юртимизда қатағон ўтказгани, афсуски, ўша пайтдаги республиканинг айрим раҳбарлари халқни тухматдан ҳимоя қилиш ўрнига томошабин бўлиб турганини, Ўзбекистонга Ислом Каримов раҳбар бўлганидан кейин вазият адолат томонига ўзгарганини таъкидлади.

1990 йил. Июль. Москва.

КПСС XXIII съездида сўзга чиқди. Уз нутқида Узбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов съезд минбаридан алоҳида таъкидлаганидек, Гдлян ва Иванов деган «ҳуқуқшунос»лар гуруҳи Ўзбекистонни полигонга айлантирганини, минглаб одамлар бегуноҳ қамалганини эслатди. Шўро армиясида (Афғонистондагина эмас, мамлакат ичкарисида ҳам) хизмат қилаётган ўзбекистонлик аскарлар миллатидан қатъий назар «босмачи», «текинхўр», «боқиманда», деб ҳақоратланаётгани, бир қанчаси ўлдириб юборилганини фош қилди. «Ўзбек иши» деган ҳақоратли тамғани олиб ташлашни, марказий матбуотда Ўзбекистон шаънига ёғдирилаётган бўхтонлар тўхтатилиши кераклигини таъкидлади.

1991 йил

Ёзувчи бир гуруҳ ижодкорлар — Саид Аҳмад, Эркин Воҳидов, Озод Шарафиддинов, Умарали Норматов, Абдуғафур Расулов ва бошқалар билан Тошкент, Сирдарё, Жиззаҳ, Самарқанд, Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида ижодий ҳисобатлар ўтказди.

***

Алишер Навоий номидаги театрда адибнинг ижодий кечаси ўтказилди.

***

«Ҳурмат белгиси» ордени билан тақдирланди.

***

Ўзбекистон Халқ ёзувчиси унвони берилди.

1992 йил

Бир жилдли Сайланма — «Баҳор қайтмайди». Ғ.Ғуломнинг номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти.

***

Озод Шарафиддинов. Эл ардоқлаган адиб. Бир жилдли сайланма. «Баҳор қайтмайди»га сўзбоши.

1993 йил

Икки жилдли Сайланма — «Нурли дунё» ва «Умр савдоси». «Нур» ИИЧБ — «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни.

1994 йил

Тушда кечган умрлар. Роман. «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни. Яна бир неча марта нашр қилинди.

***

Тушда кечган умрлар. Роман. «Икарус» журнали АҚШ. Нью-Йорк. Инглиз тилида. Таржимон Юлай Шомил ўғли. Муҳаррир Севастиари.

1995 — 2000 йиллар

Биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати.

1996 йил

Умарали Норматов. Йиллар, йўллар, тақдирлар. «Икки эшик ораси» романининг олтинчи нашрига сўнгсўз.

1997 йил

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан такдирланди.

1998 йил

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясининг қисқа муддатли курсини битирди.

***

Икки жилдли Сайланма — «Нурли дунё» ва «Умр савдоси». Қайта нашр «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни

1987 — 2000 йиллар

Расмий делегациялар таркибида ва хизмат сафари билан Мексика, Туркия, АҚШ, Швейцария, Хитой, Покистон, Австрия, Словакия, Ҳиндистон, Бангладеш ва қатор қўшни мамлакатларда бўлди.

1998-2007 йиллар

«Дафтар ҳошиясидаги битиклар» китоби ўн мартага яқин нашр қилинди. «Шарқ» нашриёт-матбаа акциадорлик компанияси

1999 йил

«Нур борки, соя бор», «Дунёнинг ишлари», «Қатағон», «Ўзбек иши» асарларидаги инсонпарварлик ғоялари, халқ шаънини ҳимоя қилгани учун Қирғизистон Республикаси «Омур баяны» — «Умр баёни» жамғармасининг «Ватанпарварлик ва юксак маънавият учун» дипломи билан тақдирланди.

***

Озод Шарафиддинов. Ўткир Ҳошимов. Адабий портрет. «XX аср ўзбек адабиёти тарихи» дарслиги.

2000 — 2005 йиллар

Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
депутати.

2000 йил

Озод Шарафиддинов. Эл ардоғидаги адиб. «Икки эшик ораси» романининг еттинчи нашрига сўнгсўз.

2001 йил

Саид Аҳмад. Ижод ва жасорат «Йўқотганларим ва топганларим» китоби. Адиб ижодий портрети.

***

Абдуғафур Расулов. Ардоқли адиб. Ўткир Ҳошимов ҳаёти ва ижодига чизгилар. Китоб. «Шарқ» нашриёт-матбаа акциадорлик компанияси

***

Адиб устозлари ва сафдошлари — Саид Аҳмад, Эркин Воҳидов, Иброҳим Ғафуров, Умарали Норматов ва бошқалар билан Тошкент, Сирдарё, Хоразм, Қашқадарё вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикасида 60 ёшга тўлиши муносабати билан ижодий ҳисоботлар ўтказди.

***

Икки жилдли Сайланма. «Баҳор соғинчи». «Ҳадикли тушлар». Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти.

***

«Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.

2002 йил

«Ўзбектелефильм» студиясида суратга олинган, адиб ҳаёти ва ижодига бағишланган «Ўткир Ҳошимов. Саккизинчи мўъжиза» ҳужжатли фильми тақдимоти.

2003 йил

Фарғона Давлат университетининг фахрий профессори.

2007йил

Умарали Норматов. Ўткир Ҳошимов. Адабий портрет. Янги ўзбек адабиёти. Тошкент «Университет» нашриёти.

1962 — 2007йиллар

60 дан ортиқ китоби турли тилларда икки миллиондан ортиқ нусхада нашр этилди. Қатор драматик асарлари Ўзбекистон ва қўшни мамлакатлар театрларида саҳналаштирилди. Роман, қисса, ҳикоялари асосида яратилган фильм ва телефильмлар намойиш қилинди.

АЛОҲИДА НАШР ЭТИЛГАН НАШРЛАРИ

1962 йил

Пўлат чавандоз. Очерклар. Ўйлар. Тошкент. «Тошкент» нашриёти. 40 б.

1965 йил

Гунафша. «Чўл ҳавоси». Қисса ва ҳикоялар. Тошкент. «Ёш гвардия» нашриёти. 156 б.

1966 йил

Одамлар нима деркин… Қисса. Тошкент. Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 100 б.

1970 йил

Бир томчи шудринг. Шамол эсаверади. Қисса. Ҳикоялар. Тошкент.
«Ёш гвардия» нашриёти. 200 б.

Баҳор қайтмайди. Қисса ва ҳикоялар. Тошкент. Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 220 б.

День мотылька. Повесть и рассказы. Москва. Издательство «Молодая гвардия» Пер. М.Ганиной. Послесловие А.Шарафиддинова. 190 стр.

1971 йил

День мотылька. Повесть и рассказы. Переиздание. Пер. М.Ганиной. Москва. Издательство «Молодая гвардия».

1973 йил

Қалбингга қулоқ сол. Қисса. Ҳикоялар. Тошкент. Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 210 б.

1974 йил

Прислушайся к сердцу. Повесть и рассказы. Пер. Б.Пармузина. Ташкент. Издательсво Литературы и искусства им. Г.Гуляма. 276 стр.

1975 йил

Узун кечалар. Баҳор қайтмайди. Қисса. Ҳикоялар. Тошкент. «Ёш гвардия» нашриёти. 232 б.

Нималар бўлди. Ҳикоялар. Тошкент. Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 112 б.

1977 йил

Ер фарзандимиз. Ўйлар. Тошкент. «Ўзбекистон» нашриёти. 120 б.

Нур борки, соя бор. Роман. Тошкент. Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 240 б.

1979 йил

Свет не без тени. Роман. Пер. В.Турбиной. Москва. Издательство
«Советский писатель». 406 стр.

1980 йил

Қуёш тарозиси. Қалбингга қулоқ сол — қисса. Шамол эсаверади — қисса. Баҳор қайтмайди — қисса. Ҳикоялар. Тошкент, Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 326 б.

1981 йил

Нур борки, соя бор. Роман. Қайта нашр. Тошкент. «Ёш гвардия» нашриёти. 281 б.

Машина сотаман. Ҳажвий ҳикоялар. Тошкент, «Муштум» кутубхонаси». 40 б.

1982 йил

Дунёнинг ишлари. Қисса. Ҳикоялар. Тошкент, . Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 224 б.

Нур ва соя. Ҳикояҳо. Тожик тилида. Душанбе. Нашриёти «Маориф». 160 б.

1983 йил

Свет не без тени. Роман. Пер. В.Турбиной. Переиздание. Ташкент. Издательство Литературы и искусства им. Г.Гуляма. 312 стр.

Ялпиз сомса. Ҳикоялар. Болалар учун. Тошкент. «Ёш гвардия» нашриёти. 48 б.

1984 йил

Дела земньге. Повесть и рассказш. Пер автора и А.Атакузиева. Москва. Издательство «Советский писатель». 312 стр.

Оқ камалак. Ҳикоялар. Ўйлар. Тошкент. Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 176 б.

1985 йил

Сирли юлдуз. Квазарлар. Қисса. Дунёнинг ишлари. Қисса. Ҳикоялар, ҳажвий ҳикоялар. Тошкент. Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 272 б.

Ласточки летают высоко. Повесть Квазары. Рассказы. Ташкент. Издательство «Ёш гвардия». 160 стр.

1986 йил

Икки эшик ораси. Роман. Тошкент. Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 560 б.

1987 йил

Хазина. Ўйлар. Тошкент. «Ўзбекистон» нашриёти. 128 б.

Икки карра икки беш. Қисса. Ҳажвий ҳикоялар. Интермедиялар. Тошкент. «Ёш гвардия» нашриёти. 224 б.

1988 йил

Дела земные. Повесть и рассказы. Пер автора и А.Атакузиева. Переиздание. Ташкент. Издательство Литературы и искусства им. Г.Гуляма. 310 стр.

1989 йил

Войти и выйти. Роман. Пер. Э.Умаров. Москва. Издательство «Советский писатель». 560 стр.

Икки эшик ораси. Роман. Қайта нашр. Тошкент, Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 544 б.

1990 йил

Нотаниш орол. Ўйлар, ижодий суҳбатлар, ҳангомалар. Саёҳатномалар. Тошкент. «Ёш гвардия» нашриёти. 210 б.

1991 йил

Изтироб. Ҳикоялар. Тошкент. «Ёзувчи» нашриёти. 32 б.

1992 йил

Тушда кечган умрлар. Роман. «Шарқ юлдузи» журнали. № 6-7. Сайланма. Бир жилдлик. Баҳор қайтмайди. Чўл ҳавоси — қисса.

Баҳор қайтмайди. Қисса. Қалбингга қулоқ сол. Қисса. Ҳикоялар. Ҳажвий ҳикоялар. Озод Шарафиддинов. «Эл ардоқлаган адиб». Сўзбоши. Тошкент. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 448 б.

1993 йил

Шумлик. Ҳажвий ҳикоялар. Тошкент «Нур» ИИЧБ-«Ёзувчи» нашриёти. 62 б.

Сайланма. Икки жилдлик. Нурли дунё. Биринчи жилд. Дунёнинг ишлари. Қисса, Нур борки, соя бор. Роман, Тушда кечган умрлар. Роман. Ҳикоялар. Ҳажвий ҳикоялар. Тошкент. «Нур» ИИЧБ — «Шарқ» Нашриёт-матбаа концерни. 688 б.

Сайланма. Икки жилдлик. Умр савдоси. Иккинчи жилд. Икки эшик ораси. Роман. Ҳикоялар. Ҳажвий ҳикоялар. Ўйлар. Тошкент. «Нур» ИИЧБ — «Шарқ» Нашриёт-матбаа концерни. 688 б.

1994 йил

Тушда кечган умрлар. Роман. Тошкент. «Шарқ» Нашриёт-матбаа концерни. 336 б.

Тўйлар муборак. Комедия. Ҳажвий ҳикоялар. Тошкент. «Наврўз» нашриёти. 80 б.

1996 йил

Икки эшик ораси. Роман. «XX аср ўзбек романи» серияси. Умарали Норматов. «Йиллар. Йўллар. Тақдирлар». Сўнгсўз. Тошкент. «Шарқ» Нашриёт-матбаа концерни. 560 б.

1998 йил

Осмондан тушган пул. Ҳажвий ҳикоялар. Тошкент. «Маънавият» нашриёти. 104 б.

Сайланма. Икки жилдлик. Қайта нашр. Нурли дунё. Биринчи жилд. Дунёнинг ишлари. Қисса. Нур борки, соя бор. Роман. Тушда кечган умрлар. Роман. Ҳикоялар. Ҳажвий ҳикоялар. Қайта нашр. Тошкент. «Шарқ» Нашриёт-матбаа концерни. 688 б.

Сайланма. Икки жилдлик. Умр савдоси. Иккинчи жилд. «Икки эшик ораси. Роман. Ҳикоялар. Ҳажвий ҳикоялар. Ўйлар. Тошкент. «Шарқ» Нашриёт-матбаа концерни. 688 б.

Дафтар ҳошиясидаги битиклар. КайтаттяШрйҚирқ йиллик кузатувлар китоби. Тошкент. «Шарқ» Нашриёт-матбаа концерни. 176 б.

2000 йил

Икки эшик ораси. Роман. «XX аср ўзбек романи» серияси. Тошкент. «Шарқ» Нашриёт-матбаа концерни. Озод Шарафиддинов. Эл ардоғидаги адиб. Сўнгсўз. 608 б.

Чана. Болалар учун ҳикоялар. Тошкент. Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 24 б.

2001 йил

Томчининг саргузаштлари. Лотин имлосида. Болалар учун. 24 б.

2002 йил

Сайланма. Икки жилдлик. Биринчи жилд. Баҳор соғинчи. Баҳор қайтмайди. Қисса. Икки карра икки — беш. Қисса. Ҳикоялар. Инсон садоқати—Драма. Ҳажвий ҳикоялар. Тошкент. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. Саид Аҳмад. «Ижод ва жасорат». Сўз боши. 466 б.

Сайланма. Икки жилдлик. Ҳадикли тушлар. Иккинчи жилд.

Тушда кечган умрлар. Роман. Ҳикоялар. Қатағо. Фожиа. Тўйлар муборак. Комедия. Ҳажвий ҳикоялар. Ўйлар. Тошкент. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 410 б.

2003 йил

Шоҳрухнинг топишмоқлари. Лотин имлосида. Болалар учун. Тошкент. «Шарқ» Нашриёт-матбаа концерни. 32 б.

2004 йил

Дунёнинг ишлари. Қисса. Лотин имлосида. Тошкент. «Шарқ» Нашриёт-матбаа концерни. 208 б.

Дафтар ҳошиясидаги битиклар. Қайта нашр. Тошкент. «Шарқ» Нашриёт-матбаа концерни. 272 б.

2005 йил

Баҳор қайтмайди. Қисса. Лотин имлосида. Тошкент. «Шарқ» Нашриёт-матбаа акциадорлик компанияси. 128 б.

Дунёнинг ишлари. Қисса. Лотин имлосида қайта нашр. Тошкент. «Шарқ» Нашриёт-матбаа акциадорлик компанияси.

Дафтар ҳошиясидаги битиклар. Қайта нашр. Тошкент. «Шарқ» Нашриёт-матбаа акциадорлик компанияси. 272 б.

2006 йил

Дафтар ҳошиясидаги битиклар. Қайта нашр. Тошкент. «Шарқ» Нашриёт-матбаа акциадорлик компанияси. 272 б.

Ўзбеклар. Ҳикоялар. Ўйлар. Ҳажвий ҳикоялар. Лотин имлосида. Тошкент. Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 256 б.

2007 йил

Икки эшик ораси. Роман. Қайта нашр. «XX аср ўзбек романи» серияси. Тошкент. «Шарқ» Нашриёт-матбаа акциадорлик компанияси. 576 б.

Баҳор қайтмайди. Қисса. Лотин имлосида. Қайта нашр. Тошкент. «Шарқ» НМАК. 128 6.

ТАРЖИМАЛАР

Ольга Берггольц. Кундузги юлдузлар. Қисса. Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 1975 йил. 230 б.

В.Шукшин. Чол, қиз ва офтоб. Ҳикоялар. Хайриддин Султонов билан ҳамкорликда. Тошкент. Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 1980 йил. 276 б.

Мустай Карим. Болалик йилларим. Қисса. Одил Ёқубов билан ҳамкорликда Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти.

Шунингдек, адиб томонидан таржима қилинган Стефан Цвейг Э.Хемингуэй, К.Симонов, К.Паустовский, Ж.Лондон ва бошқа адибларнинг асарлари вақтли матбуотда эълон қилинган.

САҲНА АСАРЛАРИ

Хазон бўлган баҳор. Драма.

«Бировнинг ташвиши» (Инсон садоқати). Руҳий драма.

Тўйлар муборак. Комедия.

Виждон дориси. Сатирик комедия.

Қатағон. Фожиа.

Саҳна асарлари мамлакатимизнинг қатор театрларида, шунингдек, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистонда саҳналаштирилган. Ёзувчи қардош халқлар адабиёти ва жаҳон драматургияси вакилларининг ўндан ортиқ пьесасини таржима қилган.

ФИЛЬМЛАР. ТЕЛЕСПЕКТАКЛЛАР.

РАДИОИНСЦЕНИРОВКАЛАР

Мухлис. «Муҳаббат» ҳикояси асосида бадиий фильм.

Ў.Ҳошимов. Озод Шарафиддинов ҳақида ҳужжатли фильм

Саккизинчи мўъжиза. Ўткир Ҳошимов ҳақида ҳужжатли телефильм

Одамлар нима деркин? Телеспектакль.

Баҳор қайтмайди. Телеспектакль.

Қалбингга қулоқ сол. Телеспектакль.

Инсон садоқати. Телеспектакль

Нур борки, соя бор. Телеспектакль.

Дунёнинг ишлари. Телеспектакль.

Узун кечалар. Телеспектакль.

Қуёш тарозуси ҳикояси асосида. Телеспектакль.

Маҳалланинг онаси ҳикояси асосида телеспектакль.

Кўкйўтал. Ҳажвий телеспектакль.

Чўл ҳавоси. Радиоинсценировка.

Дунёнинг ишлари. Радиоинсценировка.

Ўзбек иши. Радиоинсценировка.

Кўпгина асарлари инглиз, француз, немис, испан, турк, форс, араб, япон, ҳинд ва бошқа хорижий тилларга таржима қилиниб, тўплам ва вақтли нашрларда чоп этилган.

«Нур борки, соя бор» булғор тилида, «Дунёнинг ишлари» вьетнам тилида китоб бўлиб чиққан. «Тушда кечган умрлар» «Икарус» журналида (АҚШ) босилган. «Дунёнинг ишлари», «Баҳор қайтмайди», «Нур борки, соя бор», «Икки эшик ораси» асарлари, қатор ҳикоялари мактаб ва олий ўқув юртлари дастури ва дарсликларига киритилган.

Нашр этилган китобларининг умумий тиражи икки ярим миллион нусхага яқин.

Эълон қилинган асарларнинг умумий ҳажми

Бадиий-насрий асарлар — 150 босма тобоқ.

Ўйлар — 100 босма тобоқ

Драматургия — 20 босма табоқ.

Бадиий таржималар — 40 босма тобоқ.

ЎТКИР ҲОШИМОВ ИЖОДИ ҲАҚИДА

1964 йил

Сафаров М. Навқирон қалб овози. («Чўл ҳавоси» қиссаси ҳақида). «Ўзбекистон маданияти» газ. 15 январ.

Қаҳҳор Абдулла. Ў.Ҳошимовга хат. «Шарқ юлдузи» журн. №3. Б. 156.

Убайдуллаев Ш. Икромов Ҳ. («Чўл ҳавоси» қиссаси ҳақида). «Сирдарё ҳақиқати» газ. 11 фев.

1967 йил.

Нурий Ҳамид. Соф муҳаббат қўшиғи. («Шамол эсаверади» қиссасига тақриз). «Ёш ленинчи» газ. 24 июнь

1969 йил

Содиқ Санжар. Ҳамиша баҳор бўлсин. («Баҳор қайтмайди» қиссасига тақриз). «Гулистон» журн.

1970 йил.

Ғафуров И. Парвоз ваъдалари. («Бир томчи шудринг» тўпламига сўзбоши).

Ғафуров И. Янги саҳифалар таассуроти. «Шарқ юлдузи» журн.

Абдураҳмонова М. Туйғулар таҳлили. («Баҳор қайтмайди» ҳикоялар ва қиссалар тўплами ҳақида). «Ёш ленинчи» газ. 7 авг.

Яквалхўжаев Ё. Баҳор нафаси («Баҳор қайтмайди» қиссаси ҳақида) «Ўзбекистон маданияти» газ. 12 июнь.

1973 йил.

Норбоев Ботир. Юксалиш йўлида: (Ў.Ҳошимов ижоди ҳақида). «Ёш ленинчи» газ. 10 окт.

Расулов А., Каримов Н., Исматуллаев X. Асосий қаҳрамон — ёшлик. (Ў.Ҳошимов ижодида). «Ўзбекистон маданияти» газ. 27 нояб.

Холматов Ш., Нурмуҳамедов Ў. Етуклик. (Ў.Ҳошимов ижоди ҳақида). «Ўқитувчилар газетаси». 18 окт.

1974 йил.

Расулов А., Ғуломов Б. Ўқиш китоби. («Қалбингга қулоқ сол» қиссаси ҳақида). «Шарқ юлдузи» журн. № 2.

Ғафуров И. Парвоз ваъдалари. («Бир томчи шудринг» китобига сўзбоши).

Ғуломов Б. Расулов А. Фидойилик ва худбинлик. (Огаҳий номидаги Хоразм вилоят театрида саҳналаштирилган «Бировнинг ташвиши» драмаси ҳақида). «Ўзбекистон маданияти» газ. 30 июль.

Маънавий гўзаллик талқини. (Шу драма ҳақида). «Гулистон» журн. № 7.

Баҳор қайтмайди. (Шу номдаги китоб ҳақида). «Ёш ленинчи» газ. 13 ноябрь

Ёқубов О. Прислушайся к своему сердцу. «Литературная газета», 16 окт.

Насриддинов А. Нурли туйғулар. (Ў.Ҳошимов ҳикоялари ҳақида). «Наманган ҳақиқати» газ. 8 фев.

1975 йил.

Баҳор ҳазон бўлмасин. («Ёш гвардия» театрида саҳналаштирилган «Хазон бўлган баҳор» спектакли ҳақида). «Ўқитувчилар газетаси».

Бировнинг ташвиши. (Шу номли спектаклга тақриз). «Ўзбекистон маданияти» газ. 25 апрель.

Каримов X.. Жозибадорлик сири. («Нимадир бўлди» китоби ҳақида). «Ўзбекистон маданияти» газ.

Расулов А. Йўл бошида. (Ў.Ҳошимов ижоди ҳақида). Илмий асарлар тўплами. Тошкент ун-ти, № 491 (2-қисм). Б. 37-47.

1976 йил.

Норматов У. Эхтирос тўлқинлари. («Нур борки, соя бор» романи ҳақида). «Ўзбекистон маданияти» газ. 30 ноябрь.

Иброҳимов М. Нур кўпайгач соялар камаяди. («Нур борки соя бор» романи ҳақида). «Меҳнат ва турмуш» журн. 1976 йил.

Расулов А. Асосий қаҳрамон — ёшлик. «Ўқитувчилар газетаси», 7 нояб.

Расулов А. Ҳаёт нурга тўлсин. «Совет Ўзбекистони» газ. 16 дек.

Хазраткулов М. Бурч ва садоқат. («Инсон садоқати» телеспектаклк ҳақида). «Ўзбекистон маданияти» газ. 6 январь.

Садоқат мадҳи «Ўқитувчилар газетаси», 8 янв.

Инсон садоқати. Тақриз. «Тошкент ҳақиқати» газ. 9 янв.

Бойматов М. Таржимон маҳорати. (Ольга Берггольцнинг У.Ҳошимов таржимасидаги «Кундузги юлдузлар» қиссаси ҳақида). «Ўзбекистон маданияти» газ. 9 июнь.

Расулов Т. Нурмуҳамедов Ў. Садоқат мадҳи. («Инсон садоқати» телеспектакли ҳақида тақриз). «Ўқитувчилар газетаси» 8 янв.

Расулов А. Сафаров М. Бош қаҳрамон — ёшлар. «Ўзбекистон маданияти» газ. 23 окт.

Расулов Т. Нурмуҳамедов Ў. Талантнинг ёрқин йўли. «Ўқитувчилар газетаси» 7 нояб.

Ғуломов Б. Нафис ва шиддатли асар. («Нур борки, соя бор» романи ҳақида). «Ўқитувчилар газетаси», 19 дек.

Расулов А., Ғуломов Б. Комедия талқинларида. «Ўзбекистон маданияти» газ., 21 сентябрь.

Жозибадорлик сири. («Нимадир бўлди» ҳикоялар тўплами ҳақида). «Тошкент ҳақиқати» газ. 25 дек.

Муҳамедов Э. Инсон садоқати. (Ў.Ҳошимов драмаси асосида Тошкент телевидениеси «Ёшлик» студияси томонидан экранлаштирилган спектакль ҳақида). «Тошкент ҳақиқати» газ. 10 янв.

Исаев С.О красоте души человеческой. (Рецензия книги У.Хашимова «Прислушайся к сердцу»). Журн. «Звезда Востока» № 3. С. 123-125.

1977йил

Абдуллаев Р., Хўжаев Б., Азларов Т. Нур яхшилик рамзи. («Нур борки, соя бор» телеспектакли ҳақида). «Совет Ўзбекистони» газ. 4 сент.

Иброҳимов М. Нур кучайгач, соялар йўқолади. (Ў.Ҳошимовга очиқ хат). «Меҳнат ва турмуш» журн. № 5. Б. 20-21.

Расулов А. Нурдан нур олиб. («Нур борки, соя бор» романи асосида тайёрланган телепостановка ҳакида). «Ўзбекистон маданияти» газ. 2 сент.

Шермуҳамедов П., Маҳмудов М. Нурни авайлаш керак. («Нур борки, соя бор» романига тақриз). «Ёш ленинчи» газ. 12 май.

Худойберганов Н. Тўқнашувлар ҳаққоний бўлса. «Гулистон» журн. №4.

Расулов А. Ўткир Ҳошимов. «Ўзбекистон ёшлари мукофоти лауреатлари» китоби.

Саидов Ў. Ҳаётий лавҳалар. («Ер фарзандимиз» китоби ҳақида). 26 апрель.

Норматов К. Бош мезон ҳаётийлик. «Ўзбекистон маданияти» газ., 28 июнь.

Шарафиддинова М. Свет не без тени. «Звезда Востока» журн. № 10.

Исроилов Н. Жаннатмакон ўлка қиссаси. «Ер фарзандимиз» китоби ҳақида. «Сирдарё ҳақиқати» газ.

1978 йил

Абдуллаев М. Туйғулар тасвири. («Қалбингга қулоқ сол» телеспектакли ҳақида). «Ўзбекистон маданияти» газ. 8 авг.

Қўшоқов Н., Пардаев А. Бадиий ижодда мактаб ва маориф мавзуси. («Нур борки соя бор» романи ҳақида). «Ўқитувчилар газетаси», 3 фев.

Расулов А. Санъаткор масъулияти. «Ўзбекистон маданияти» газ., 7 окт.

Худойберганов Н. Только свет и только тени. Бондаренко Н. На то и памфлет. («Свет не без тени» — «Нур борки соя бор» романи ҳақида икки, фикр). «Литературная газета», 8 авг.

Наумов А. Суть его натуры. «Свет не без тени» романи ҳақида. «Правда Востока» газ. 19 авг.

Расулов А. Санъаткор масъулияти. (Ў.Ҳошимов ижоди ҳақида). «Ўзбекистон маданияти» газ. 7 окт.

1980 йил.

Султонова М. Оила ва ёзувчи позицияси. (Ў.Ҳошимов асарларида аёл образи). «Ўзбек тили ва адабиёти» журн. № 15. Б. 32-38.

Қўчқоров Я. Эътиқод шуълалари. («Қуёш тарозиси» китобига тақриз). «Ўзбекистон маданияти» газ. 25 июль.

1981 йил

Каримов X. Муҳаббат ва кураш жозибаси. («Қуёш тарозиси» китобига тақриз). «Шарқ юлдузи» журн. № 10. Б. 226-227.

Мирзо Ёнғин. Кимнинг майли кимда бўлса. («Баланд дорга осилма» комедияси ҳақида) «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газ. 26 июнь.

Ғуломов Б. Расулов А. Кулдиради. Ўйлатади. («Баланд дорга осилма» комедияси ҳақида). «Тошкент оқшоми» газ. 17 фев.

Абдуллаев М. Севги қудрати. («Баланд дорга осилма» комедияси ҳақида). «Ўзбекистон маданияти» газ.

Эгамназаров М. Баланд дорга осилма. «Ёш ленинчи» газ.

Хазратқулов М. Севги қудрати. «Тошкент ҳақиқати» газ.

Хазратқулов М. Бурчми ё қаҳрамонлик? («Инсон садоқати» асари асосида ишлаган телеспектакль ҳақида). «Узбекистон адабиёти ва санъати» газ. 5 июнь.

1982 йил

Қўшжонов М. Ҳаёт ҳақиқати ва бадиий ҳақиқат. Китоб.

Хўжаев М. Нур ва соя. Тожикистон «Ирфон» нашриётида тожик тилида чоп этилган Ў.Хршимов ҳикоялар тўплами ҳақида. «Ҳақиқати Ўзбекистон» газ.

Қўшжонов М. Онага таъзим. («Дунёнинг ишлари» қиссаси ҳақида). «Қишлоқ ҳақиқати» газ. 20 март.

Мирвалиев С. Она ҳақида қўшиқ. («Дунёнинг ишлари» қиссаси ҳақида) «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газ.

Ғуломов Б. Меҳр достони. («Дунёнинг ишлари» қиссаси ҳақида). «Тошкент ҳақиқати» газ.

Мамажонов С. Она — табиат иҳтироси: («Дунёнинг ишлари» қиссасига тақриз). «Совет Ўзбекистони» газ. 16 март.

Шарафиддинов О. Она. («Дунёнинг ишлари» қиссаси ҳақида). «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газ. 8 март.

1984 йил

Худойберганов Н. Меъёр ва тасвир. «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газ. Янв.

1984 йил.

Шарафиддинов О. Баъзи зарур мулоҳазалар. «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газ. 11 фев.

Олимжонов X. Сендан угина. («Ёш гвардия» театрида саҳналаштирилган «Виждон дориси» спектакли ҳақида). «Тошкент ҳақиқати» газ. Июнь.

Расулов Т. Камалак жилоси. («Оқ камалак» китоби ҳақида). «Тошкент оқшоми» газ.

Адибнинг икки жилдли сайланмаси. «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газ.

Пардаев А. Курашчан публицистика ва ёрқин ҳарактерлар: (Ў.Ҳошимов публицистикасига бир назар). «Мухбир» журн. №8. Б. 36-37.

Гулямов Б. Ода матери. (Рецензия книги У.Хашимова «Дела земнью»). Журн. «Звезда Востока» , №1. С. 158-160.

1985 йил

Норматов У. Тақдирлар романи. «Икки эшик ораси» романи ҳақида. «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газ. 27 нояб.

Расулов Т. Эътиқодлар романи. («Икки эшик ораси» романига
тақриз) «Ўқитувчилар газетаси» 20 дек.

1986 йил

Қурбонов З. Тинчлик ишига камарбаста. («Икки эшик ораси» романи ҳақида). «Ўзбекистон дабиёти ва санъати» газ. 31 окт.

Ҳайдаров С. Туташ тақдирлар қисмати. («Икки эшик ораси» романига тақриз). «Тошкент ҳақиқати» газ. 15 фев.

Иноғомов Р. Халқ ҳаётининг ёрқин тасвири. «Қишлоқ ҳақиқати» газ. 14янв.

1987 йил

Худойберганов Н. Ошкоралик — муҳим восита. («Икки карра икки
беш» сатирик қиссаси ҳақида). «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газ. 19
июнь.

Муқимов Р. Йиғи билан йўғрилган кулги. («Икки карра икки беш» сатирик қиссаси ҳақида). «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газ. 19 июнь.

Ғафуров И. Саботга таъзим. («Икки эшик ораси» романи ҳақида). «Совет Ўзбекистони» газ. 3 янв.

Узоқов Ҳ. Ўртада минглаб китобхон бор. («Икки карра икки — беш» қиссаси ҳақида). «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газ. Июль.

Йўлдошев Қ. Даврга йўғрилган тақдирлар. («Икки карра икки беш» қиссаси ҳақида). «Ёш ленинчи» газ. 11 фев.

Собиров Қ. «Бепардоз ҳақиқат қиссаси». («Икки карра икки беш» қиссаси ҳақида). «Қишлоқ ҳақиқати» газ. 3 июль.

Шукуров Н. Туташ тақдирлар. «Ленин йўли» газ. Самарқанд. 3 янв.

Ғуломов Б. Расулов А. Инсон ва замон — туташ тақдир. («Бировнинг ташвиши» драмаси ҳақида). «Тошкент оқшоми» газ.

1988 йил

Худойберганов Н. Аҳил бўлайлик, аммо… (Ў.Ҳошимовнинг «Бир-биримизни асрайлик» мақоласи муҳокамада) «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газ. 27 май.

1989 йил

Бобомуродов Р. Нотаниш орол. (Шу номли китоб ҳақида). «Тошкент
оқшоми»газ.

Ўлжабоев У. Ўзбек ҳарбий прозасида характер яратишнинг баъзи муаммолари. Китоб.

1990 йил

Саидов С. Нотинч ёлғизлик. («Нотаниш орол» китобига тақриз). «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газ. 13 апр.

1991 йил

Абдуллаев О. Нотаниш оролга саёҳат. (Ў.Ҳошимов ижоди ҳақида) «Гулистон»журн. № 10. Б. 22-23.

Аҳмад Саид. Тонгда туғилган китоблар. (Ў.Ҳошимов — 50 ёшда). «Ўзбекистон овози» газ. 13 сент.

Иноғомов Р. Ўзбек адабиётининг забардаст вакили. (Ў.Ҳошимов — 50 ёшда). «Қишлоқ ҳақиқати» газ. 7 нояб.

Мамажонов С. Эътиқод: Адиб ижодига бағишланган саҳифа.
(Ў.Ҳошимов — 50ёшда). «Ўзбекистон овози» газ. 19 нояб. •

Расулов А. Ижоднинг сирли ибтидоси: (Ў.Ҳошимов ижоди ҳақида) «Ёшлик» журн. № 12. Б. 64-68.

Ғафуров И. Юрак адиби. (Ў.Ҳошимов — 50 ёшда). «Ўзбекистон овози» газ. 9 нояб.

Ҳотам Ғаффор. Қарздорлик. (Ў.Ҳошимов — 50 ёшда). «Халқ сўзи» газ. 12 нояб.

Шундай асар ёзганки… (Ў.Ҳошимовнинг 50 ёшига бағишланган саҳифа). «Ёш ленинчи» газ.

Норматов У. Жозиба сирлари. Бошқа материаллар. (Адиб ижодига бағишланган саҳифа). «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газ, 8 нояб.

Дилмуродов А. Туғён ичра ҳаловат. Эгамбердиев Д. Элда назар топди. (Адибга бағишланган саҳифа). «Тошкент оқшоми» газ. 9 нояб.

Нигоҳ. Адиб ижоди ҳақида туркум мақолалар. «Ёшлик» журн. Окт.

Сайёр. Қадамингизга хасанот. Мени қуршаган туйғу. (Адиб ижоди ҳақида саҳифа). «Ишонч» газ.

Расулов Т. Икки умр лаззати. (Ў.Ҳошимов портретига чизгилар).
«Тошкент оқшоми» газ. 8 нояб

Убайдуллаев Т. Дунёнинг ишлари ва фақат у ҳақда эмас. (Адиб ижодига бағишланган саҳифа). «Тошкент оқшоми» газ. 11 нояб.

Убайдуллаев Т. Устози аввал. «Маърифат» газ. 9 нояб.

Кўп ҳангомалар ўтди. (Адиб ижоди ҳақида саҳифа). «Оила ва жамият» газ. Нояб.

Расулов Абдуғафур. Ижоднинг сирли ибтидоси. «Ёшлик» журн. №12.

1992 йил

Норматов У. Фарёд. («Тушда кечган умрлар» романи ҳақида). «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газ. 14 авг.

Ўлжабоев У. Хотирада чизилган излар. Китоб.

Шарафуддинов О. Эл ардоқлаган адиб. «Баҳор қайтмайди» сайланмасига сўзбоши.

1993 йил

Норқобилов Қ. Қизғалдоқ ва танк. («Тушда кечган умрлар» романи ҳақида). «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газ. 16 июл.

Мирвалиев С. Ў.Ҳошимов. Ўзбек адиблари (ихчам адабий портретлар). — Т., Фан, Б.188-189.

1994 йил

Аҳмад С. Ижод ва жасорат. (Ў.Ҳошимов ижоди ҳақида). «Истиқбол» газ. 2 дек.

1995 йил

Аҳмад С. «Ижод ва жасорат» «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газ. 25 фев.

Адибнинг икки жилдлик сайланмаси. «Нурли дунё» ва «Умр савдоси» китоблари ҳақида. «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газ. 16 июль.

1996 йил

Аҳмад С. Қўрқинчли тушлар. («Тушда кечган умрлар» романи ҳақида). «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газ. 25 сент.

Норматов У. Бадиий кашфиёт. («Тушда кечган умрлар» романи ҳақида). «Ўзбекистон овози» газ. 30 окт.

Норматов У. Йиллар, йўллар, тақдирлар. («Икки эшик ораси» романининг олтинчи нашрига сўнгсўз).

Йўлдошев Қ. Кўнгил мулкига саёхат. «Туркистон» газ. 9 окт.

Расулов А. Роман — эҳтирослар ва ҳақиқатлар дунёси. «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газ. 30 окт.

1999 йил

Шарафиддинов О. Ўткир Ҳошимов. Адабий портрет. «XX аср ўзбек адабиёти тарихи» дарслиги.

Турсунбоев С. Ечим ва ижро. «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газ.
13 авг.

Аҳмад Саид. Ижод ва жасорат. (Ў.Ҳошимов ҳақида). Йўқотганларим ва топганларим. Хотиралар. Адабий ўйлар. — Т., «Шарқ» нашр. Б. 226-232.

2000 йил

Шарафиддинов О. Эл ардоғидаги адиб. «Икки эшик ораси» романининг еттинчи нашрига сўнгсўз.

Тўраева У. Давр ва қаҳрамон. («Тушда кечган умрлар» романи мисолида). «Ўзбек тили ва адабиёти» журн. №2. Б. 41-44.

Эшбек Тўлқин. Ҳаётий битиклар. («Дафтар хошиясидаги битиклар» китоби ҳақида). «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газ. 25 фев.

2001 йил

Ў.Ҳошимов. «Саккизинчи мўъжиза». (Ёзувчи ижоди ҳақида ҳужжатли телефильм).

Шарафиддинова М. О повествовательной структуре романа У.Хашимова «Войти и выйти». Журн. «Преподавания языка и литературы» № 3.

Аҳмад Саид. Элнинг суюкли адиби. (Ў.Ҳошимов ижоди ҳақида). «Халқ сўзи» газ. 27 июль.

Ёрматова Г. Сен яшагин. Шеър. (У.Ҳошимовнинг «Тушда кечган умрлар» романини ўқиб). «Саодат» журн. № 3. Б.9.

Имомкаримова М. Миллий қадриятларни акс эттиришда адиб, маҳорати. («Икки эшик ораси» романи ҳақида). «Шарқ юлдузи» журн. № 4. Б. 129-130.

Китобингизни ўқидим. (Ў.Ҳошимов китоблари ҳақида ўқувчилар мактуби). «Саодат» журн. № 3. Б.9.

Норматов У. Руҳият манзаралари. (Ў.Ҳошимов таваллудининг 60 йиллигига). «Тил ва адабиёт таълими» журн. № 3. Б 56-68.

Норматов У. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ў.Ҳошимов 60 ёшда. «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газ. 9 нояб.

Расулов А. Ижоднинг жон томирлари. («Инсон садоқати» драмаси ва «Баҳор қайтмайди» қиссаси ҳақида). «Гулистон» журн. № 5. Б.58.

Расулов А. Ардоқли адиб. Ў.Ҳошимов ҳаёти ва ижодига чизгилар. Китоб. «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни. 127 бет.

Солижонов Й. «Икки эшик ораси» (Ў.Ҳошимов)дан «Лолазор» (М.Муҳаммаддўст романи)га ўтгунча… (Таҳлил). «Шарқ юлдузи» журн. №4. Б. 125-129.

Сўзлари ўзидек самимий адиб. (Ў.Ҳошимовнинг 60 йиллигига). «Бошланғич таълим» журн. №5. Б.6-8.

Норматов К. Инсон қалбининг муҳандиси. (Адибнинг 60 ёшига). «Адолат» газ. 3 авг.

Ҳошимова Ў. Довдирлар нимага керак? (Адиб ижодий лабораторияси). «Миллий тикланиш» газ. 20 фев.

Мансуров Й. Тўғри чиққан башорат. (Адибнинг 60 ёшига). «Тошкент оқшоми» газ. 21 окт.

Норматов К. Ижодингиз гуллайверсин. «Тошкент оқшоми» газ. 5 нояб.

Китобингизни ўқидим. (Ў.Ҳошимов асарларига келган хатлар ва «Дафтар ҳошиясидаги битиклар» китобидан саҳифалар). «Саодат» журн. № 3.

Расулов А. Бегидир шумликлар. (Ў.Ҳошимов ҳажвиёти ҳақида,). «Муштум» журн. № 6-7.

Ў.Ҳошимовнинг 60 ёшига бағишланган саҳифа. «Болалар дунёси» газ. Наманган. 20 окт.

Бортовская Л. Урок посвяшён писателю. (Қашқадарё мактабларида ўтказилган адиб ижодига бағишланган дарслар ҳақида). Газ. «Кашкадарьинская правда».

Бортовская Л. Слушайте, говорит солнце! «Народное слова» газ. 31 окт.

Баркамоллик самаралари. (Адибнинг 60 ёшига). «Наманган ҳақиқати» газ. 29 сент.

Мен «Темирйўлчи»дан чиққанман. «Темирйўлчи» газ. 3 авг.

Норматов У. Насрдаги шоир. «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газ. 9 сент.

Мирзаев С. Сўз санъатининг заргари. «Зарафшон» газ. 8 сент.

Норматов У., Қуронов Д. Романнинг янги умри. «Тушда кечган умрлар» романи ҳақида. «Жаҳон адабиёти» журн. №9.

Ҳошимова Ў. Ёзувчи нега йиғлайди? (Ёзувчи лабораторияси ҳақида). «Оила ва жамият» газ. 31 июль.

2002 йил

Алимов X. Тинчлик — буюк неъмат: («Урушнинг сўнгги қурбони» ҳикояси асосида ноанъанавий дарс). «Маърифат» газ. 27 апр.

Имомкаримова М. Миллий қадриятлар ифодаси. (Ў.Ҳошимов асарлари мисолида) «Соғлом авлод учун» журн. № 3. Б. 14-15.

Иноғомов Р. Истеъдоднинг яна бир қирраси… (Ў.Ҳошимов драматургияси ҳақида). «Театр» журн. №1. Б.9-10.

Норматов У. Ният яхши, аммо… (Адабиётшунос Ҳ.Каримовнинг «Ў.Ҳошимовнинг адабий портрети» китоби хусусида). «Маърифат» газ. 6 апр.

Халқ севган ёзувчига бағишлаб. Ҳаёт билан ҳамнафас. «Тошкент оқшоми», «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газ., 29 март.

Умаров Ф. Адабиётимизнинг ёруғ юлдузи. «Ўткир Ҳошимов» хужжатли телефилми ҳақида. «Ўзбекистон овози» газ. 28 март.

Эшбек Т. Қалбингга қулоқ сол. (Адибга бағишланган телевизион ҳужжатли фильм ҳақида). «Ҳуррият» газ. 3 апр.

Норбоев О. Адиб ҳақида фильм. «Халқ сўзи» газ. 28 март.

Расулов А. Атоқли ва ардоқли адиб. (Ў.Ҳошимов икки жилдли Сайланмасининг 2 жилди «Ҳадикли тушлар»га сўнгсўз).

Норматов К. Буни умр дейдилар. «Моҳият» газ. 25 янв.

Мансуров Й. Суюкли адибнинг ижодий лаҳзалари. (А.Расуловнинг Ў.Ҳошимов ижодига бағишланган «Ардоқли адиб» китоби ҳақида). «Тошкент оқшоми» газ. 14 янв.

Юлдузлар билан сирлашган адиб. «Мулоқот» журн. №2.

Шарафиддинова М. О художественной структуре романа У.Хашимова «Войти и выйти». Журн. «Преподавание языка и литературы»,
№2.

Расулов А. Адабий ҳаёт фуқароси («Икки эшик ораси» романидаги Хусан дума прототипи ҳақида) «Китоб дунёси» газ.

2003 йил

Йўлчиев Д. Ҳамма какликларни отиб қўйманг. (Ў.Ҳошимов портретига чизгилар). «Миллий тикланиш» газ. 4 фев.

Акбарова З. Ў.Ҳошимов асарлари персонажлари нутқида мулоқот одоби. (Илм. ахборот). «Ўзбек тили ва адабиёти» журн. №3. Б. 63-65.

2004 йил

Шарафиддинова М. Чингиз Айтматов и узбекская литература. Қиёсий мақола. «Филология масалалари» журн. №4.

Норматов И. Маънавиятни увол қилмайлик. (Ў.Ҳошимовнинг «Увол» мақоласини ўқиб…) «Қишлоқ ҳаёти» газ. 29 апр.

Холмуродов А. Беғубор қалб кечинмалари: (Ў.Ҳошимов ижоди ҳақида). «Тил ва адабиёт таълими» журн. Б. 63-66.

Шарафиддинова М. Время и память в романе У.Хашимова «Жизнь в сноведениях» Журн. «Преподавание яз. и лит. №5. С. 51-59.

2005 йил

Ҳошимова Ў. «Оилам билан қўша қарисак…» (Адиб ижодий лабораторияси ҳақида). «Оила ва жамият» газ. 20 апр.

Норматов У. Ҳошимов Ўткир. Ўзбекистон миллий энциклопедияси 11 жилд. / Таҳрири ҳайъати А.Азизхўжаев, Б.Алимов, М.Аминов ва бошқ. — Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси Давлат илмий нашр. Б. 382-383.

2006 йил

Саъдуллаева Я. Қоғоздаги зилол чашма. («Дафтар ҳошиясидаги битиклар» китоби ҳақида муаллифга очиқ хат). «Тошкент хафтаномаси» газ. 17 авг.
Ўрмонов А. «Баҳор қайтмайди»нинг биринчи ўкувчилари эдик. «Етти карра етти» газ. Июнь
Абдуллаев Ю. Адибнинг кўнгил дафтари. «Дафтар ҳошиясидаги битиклар» китобининг бешинчи нашри ҳақида. «Узбекистон адабиёти ва санъати» газ. 20 янв.
Шарафиддинова М. Многофункциональность монолога в романах У.Хашимова «Войти и выйти» и «Жизнь в сноведениях» Журн. «Филология масалалари» №2.
Шарафиддинова М. Фолкнер и Хашимов. Журн. «Преподавания языка и литературы» №3.
Муҳаммадиев Н. Ўткир Ҳошимовнинг «шумлик»лари. (Адиб портретига чизгилар). «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газ. 3 нояб.
Сулаймонова М. Битикларда фалсафий маъно. («Дафтар ҳошиясидаги битиклар» китоби ҳақида мулоҳазалар). «Маърифат» газ. 18 март.

2007 йил

Шарафиддинова М. Тасвирдаги ўзига хослик. «Икки эшик ораси» романи билан Фолкнернинг «Ўлар чоғимда» романининг қиёсий таҳлили «Жаҳон адабиёти» журн. №5.
Шарафиддинова М. Особенности повествовательной структуры произведений Уткура Хашимова и Уильяма Фолкнера (На примере романов «Войти и выйти» и «Когда я умирала». Коллектив. Монография. Взаимодействие как источник обогащения национальной литературы. Изд. «Академия». Ташкент.
Дусенбоев О. Ўткир Ҳошимов асарларида характер драматизми «Тил ва адабиёт таълими» журн. №3. Б. 23-26.
Абдусаматов X. Умри боқий битиклар. «Дафтар ҳошиясидаги битиклар» китоби ҳақида. «Маърифат» газ. 10 нояб.
Расулов А. «Оқсоқол» («Икки эшик ораси» романи қаҳрамонларининг прототиплари ҳақида). «Маҳалла» газ. 14 нояб.
Норматов У. Ўткир Ҳошимов. Адабий портрет. «Янги ўзбек адабиёти» китоби. Тошкент. «Университет» нашр.

(Tashriflar: umumiy 1 902, bugungi 1)

10 izoh

  1. Hoshimovning o’limi o’zbek va turkiy xalqlarning og’ir judoli bo’ldi.U o’zini va o’zbekni kimligini ko’rsatgan sanoqli odamlardan biridir

  2. ustoz yozuv4i o’.howimov qaysi qabriristonga davfn etilganlar? Iltimos, u kiwi bn hayotliklarida u4rashish nasib qilmadi. Menga wu nasani topiwda yordam bersalaringiz, minnatdor bo?lardim! Avaz BEK

  3. Ўзбек прозасида замонавий мавзуларни имкон қадар мафкурадан xоли тарзда ëрита олган таниқли ëзувчи Ўткир Ҳошимов 71 ëшида оламдан ўтди. Тошкентнинг Дўмбиробод масжидидаги жума намозидан кейин ëзувчи жасади тупроққа берилди. Ëзувчи¸ аксар ўзбек ижодий зиëлиларидан фарқли¸ Чиғатой қабристони эмас¸ онасининг ëнига Дўмбрободга дафн қилинди.

  4. Уткир Хошимовдек буюк адиб кайта дунега келмайди

  5. Otkir aka,Said Ahmad,Cengiz Aytmatov asarlari kalbimning ,yashligimning bir parcalari buldilar!Adiblar uldilar ,ammo ular bergan buyuk samimiy goyalar asrlarni sustiracak!

  6. Устознинг жойлари жаннатда бўлсин. Вафоти ҳақида ешитганимизда онам йиғладилар…

  7. Hamma yozuvchilar ham xalq orasida mashhur bo´lavermaydilar. Ammo O´tkir Hoshimov o´z asarlari bilan yurak to´ridan, qalblardan joy olgan ijodkor edi. Ilohim joylari jannatdan bo´lsin. Bilib-bilmay qilgan gunohlarini Alloh kechirsin.

  8. O’tkir Hoshimov o’z asarlari bilan yurak to’ridan joy olgan ijodkor edilar. Ilohim joylari jannatda bo’lsin.

  9. Bu judolik yuragimiz tubini kuydiraveradi.U kishi xalqimizga insonlik ilmidan saboq bergan HAZRATI INSON edilar.

  10. Ўткир Хошимовни мен халқимиз орасида мухтарама оналаримиз нурли сиймосини жонли тарзда яратган адиб сифатида ардоқлайман. Аллохим у кишини ўз раҳматига олган бўлсин, илоҳим.

Izoh qoldiring