«Озодлик» радиосининг «Ўзбек хонандалари Қримдаги «россияпарастлар» тадбирида қатнашади» сарлавҳаси билан эълон қилинган хабарини майда бир ёлғон деб қабул қилиб бўлмаслигининг битта сабаби бор. Бу майда ёлғонга қурилган хабар моҳиятида мени бениҳоя ғазаблантирган ёвуз ғараз сингдирилган.